6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
6-Маъруза

Адвентистлар ҳаракати. Адвентистлар ҳаракати (лот. – ―келиш‖) Америкада XIX 
асрнинг 30-йиллари оғир иқтисодий буҳрон, умумий ишсизлик даврида вужудга келди. 
Асосчиси Вильям Миллер (1782-1849). Адвентистлар бир неча мустақил черковларга 
бўлинган бўлиб, уларнинг энг каттаси «Еттинчи кун адвентистлари» саналади. Уларнинг 
асосий ғояси Исонинг иккинчи бор ерга тушиши ва инсониятни шайтон ва унинг 
тарафдорларидан мутлақ халос этишидир. Улар одамларни Исони кутиб олиш учун 
хушахлоқ бўлишга чақирадилар. Диндорлардан маблағларининг ўндан бирини черков 
ҳисобига ўтказишларини ва тарғибот ишларини узлуксиз олиб боришларини талаб 
қиладилар. Исо пайғамбарнинг иккинчи марта ерга қайтиши ҳақидаги башорат «нажот 
йўли» деб ҳисобланади. 
Ҳозирги пайтда ғарбий ҳамда шарқий черковларнинг раҳбарлари кўп асрли 
ихтилофларнинг аянчли оқибатларини бартараф қилишга интилмоқдалар. Масалан, 1964 
йили Рим папаси Павел VI ва Константинополь патриархи Афинагор иккала черков 
вакилларининг XI асрда айтган ўзаро қасамѐдлари тарқоқлигини бартараф қилиш учун 
биринчи қадам қўйдилар. 
Библия. Библия яҳудийлик ва христианлик динлари таьлимотига кўра, Худо 
томонидан нозил қилинган, асосий диний ақида ва ахлоқ қонунларини ўзида жамлаган 
муқаддас китоблар мажмуасидир. 
У икки қисмдан иборат: «Қадимий Аҳд» (Old Testament) ва «Янги Аҳд» (New 
Testament). 
Яҳудий ва христиан Библиялари (Bible) бир-бирига мос келмайди. Яҳудийларнинг 
муқаддас китоби қадимий Исроил ва қадимий яҳудийларнинг диний таълимот ва урф-
одатлари асосида мил. ав. XIII асрда ѐзилган бўлса, христианларнинг китоби милоднинг 
бошларида вужудга келди. Яҳудийлар христианларнинг китобини муқаддас китоб 
сифатида тан олмайдилар. Христианлар эса яҳудийларнинг китобини муқаддас китоб 
сифатида тан оладилар. 
Библия сўзи грек тилида biblia – ―китоб‖, ―ўрам‖ маъноларини англатади. Ҳозирги 
Библия католик нашрларида 72, протестант нашрларида 66 китобдан иборат. 
Яҳудийларнинг яна бир диний манбаи Талмуднинг хабар беришича, Қадимий Аҳдда 24 та 
китоб бўлиши керак. Қадимий яҳудий тарихчиси Иосиф Флавийнинг айтишича, 22 та 
китоб бўлиши керак. Протестантлар ва яҳудийлар, Тридент Соборидан кейин (1545-1563) 
католиклар ҳам Қадимий Аҳд таркибига 45 та китоб киритадилар. Бу сон билан юқорида 
келтирилган сон ўртасидаги тафовутни кейинчалик баъзи китобларнинг бир неча 
мустақил китобларга бўлиниб кетгани билан изоҳлаш мумкин. Масалан, «Мусонинг беш 
китоби» аввал бир бутун бўлиб, кейинчалик бешта мустақил китобга, «Кичик 
пайғамбарлар китоби» 12 китобга ажратиб юборилган. 
Христианлар Қадимий Аҳдни «Ривоятлар китоблари», «Таълимотлар китоблари», 
«Пайғамбар китоблари»га бўладилар. Улар Янги Аҳднинг 27 китобини шундай тасниф 
қиладилар: «Ривоятлар китоблари»га «Инжил» ва «Ҳаворийлар фаолияти» киради. 
«Таълимотлар»га «Ҳаворийлар мактублари» киради, «Пайғамбарлар китоблари»га «Ваҳй» 
китоби киради. 
Библиянинг китоблари бобларга, боблар эса сураларга бўлинади. Унинг ҳозирги 
қабул қилинган бўлиниши Нентерберия епископи Стефан Лангтон (ваф. 1228 й.) 
томонидан киритилган. У 1214 йили лотин тилидаги матнни бобларга бўлиб чиқди ва бу 
нарса кейинчалик яҳудий ва юнон тилларидаги матнларга ҳам жорий қилинди. Суралар 
аввал Сантес Панино (ваф. 1541 й.), кейинчалик 1555 йилларда Роберт Этьенлар 
томонидан рақамланди. 



Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling