6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
Англикан черкови. Англикан черкови – Англиянинг давлат черкови 1534 йилда
маҳаллий католик черкови Рим қироли Генрих VIIIни черков бошлиғи деб эълон қилди, яъни черков қирол ҳокимиятига бўйсундирилди. XVI аср ўрталарига келиб ибодатни инглиз тилида олиб бориш жорий этилди, постлар бекор қилинди, бут ва санамлар олиб ташланди, руҳонийлар уйланмаслиги мажбурий бўлмай қолди. «Мўътадил йўл» таълимоти, яъни Рим католицизми ва протестантизм орасидаги ўртача йўл шаклланди. Англикан диний таълимоти «Умумий ибодатлар китоби»да акс эттирилгандир. У черковнинг нажоткорлик кучи ҳақидаги католик ақидалари ҳамда шахсий эътиқод орқали нажотга эришиш ҳақидаги протестант таълимотларини ўзида жамлаган. Англикан черковида католицизмдаги маросимлар шундайлигича қабул қилиниб, ундаги иерархия тузумига ўхшаш тартиб жорий этилган. Бу тартибга кўра, қирол Англикан черковининг бошлиғи ҳисобланади ва у епископларни тайинлайди. Англикан черковининг биринчи диний раҳбари Кентербери архиепископи ҳисобланади. Англикан черкови таркибига 3 черков киради. Улар католицизмга яқин турадиган олий черков, пуританизмга ва пиетизмга яқин қуйи черков, христиан оқимларининг барчасини бирлаштиришга интилувчи ҳукмрон оқим – кенг черков. Англикан черковидан расман ажралган черковлар Шотландия, Уэльс, Ирландия, АҚШ, Канада, Австралия каби жами 16 мамлакатда тарқалган. 1867 йилдан Англикан черкови ўз мустақиллигини сақлаган ҳолда Англикан черковлар иттифоқига бирлашган. Ламбет конферециялари Англикан черковида консультатив орган ҳисобланади. Баптизм. Протестант таълимотининг энг кўп сонли давомчилари баптистлардир. Баптизм (юнонча «сувга чўктириш») XVII аср бошларида вужудга келган бўлиб, ҳозирги кунда дунѐнинг 130 мамлакатида ўз тарафдорларига эга. Бу таълимот тарафдорлари фақат ўспиринларнигина чўқинтиришга олиб борадилар. «Ҳеч ким, жумладан, ота-оналар ҳам киши учун бирор динни танлай олмайдилар. Киши динни онгли равишда ўзи ихтиѐр қилмоғи зарур» деган қоида баптистлар ва забур христианларининг асосий қоидасидир. Уларда ибодат ўта соддалаштирилган бўлиб, диний қўшиқ, ибодат ва мавъизадан иборат. Забур христианлари тўртта русумни сақлаб қолишган: чўқинтириш (ўспиринлар учун), тановул, никоҳ, қўл билан силаб қўйиш. Бу христианлар учун бут эҳтиром рамзи эмас. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling