6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Православ (ортодокс) оқими.
Христианликдаги оқимлар. Христиан черковининг Католик ва Православ
(ортодокс) черковларига ажралиб кетиши Рим папаси ва Истамбул патриархининг христиан оламида етакчилик учун олиб борган рақобати оқибатида вужудга келди. Ажралиш жараѐни Рим империясининг ғарбий ва шарқий тафовутлари ўсиб чуқурлашиб бораѐтган асрлардаѐқ бошланган эди. 867 йиллар орасида папа Николай ва Истамбул патриархи Фетий орасида узил-кесил ажралиш рўй берди ва бу ажралиш 1054 йили расман тан олинди. XVI аср бошларида католицизмдан бир неча Европа черковлари ажралиб чиқиши натижасида христианликда протестантлик ҳаракати вужудга келди. Бунинг даврасида лютеранлик, баптизм, англиканлик ва кальвинизм черковлари шаклланди. Булар бир черковнинг асосий маросимлари жиҳатидан ўзларига хос бўлган томонларга эга бўлиши билан бир қаторда бир неча йўналишлар, мазҳаблар ва оқимларга бўлинди. Православ (ортодокс) оқими. Православ оқими христианликнинг уч асосий йўналишидан бири ўлароқ, тарихан унинг шарқий шоҳобчаси сифатида шаклланди. Бу оқим, асосан, Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Болқон мамлакатларида тарқалган. Православ атамаси юнонча ортодоксия сўзидан олинган бўлиб, илк давр христиан ѐзувчилари асарларида учрайди. Православиянинг китобий асослари Византияда шаклланди, чунки бу йўналиш у ердаги ҳукмрон дин эди. Муқаддас китоб бўлмиш Инжил ва муқаддас ўгитлар, IV – VIII асрлардаги етти бутхона соборларининг қарорлари, шунингдек, Афанасий Александрийский, Василий Великий, Григорий Богослов, Иоанн Дамаскин, Иоанн Златоуст каби йирик черков ходимларининг асарлари ушбу оқим таълимотининг асоси деб тан олинган. Христианликнинг шарқий тармоғи бўлмиш православиянинг ривожланиши жараѐнида 16 мустақил (автокефал) черков: Константинополь, Александрия, Антиохия, Қуддус, Грузин, Серб, Румин, Болгар, Кипр, Эллада, Албан, Поляк, Чехия, Словакия, Рус ва Америка черковлари вужудга келди. Бу черковлардан энг каттаси Рус православ черкови (РПЧ, бошқа расмий номи Москва патриархати) бўлиб, унга 19 минг черков ва 127 епархия бирлашган. Булардан 150 дан ортиқ черков ва 5 епархия чет элда фаолият олиб боради. Православ оқимида сирли расм-русумлар муҳим ўрин эгаллайди. Черков таълимотига кўра, бундай пайтларда Худо томонидан диндорларга алоҳида савоблар нозил бўлади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling