6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


  Ахлоқ нормалари – «Панча шила» (Будданинг беш насиҳати)


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

1. 
Ахлоқ нормалари – «Панча шила» (Будданинг беш насиҳати): 
1) қотилликдан сақланиш; 
2) ўғриликдан сақланиш; 
3) гумроҳликдан сақланиш; 
4) ѐлғон, қалбаки нарсалардан сақланиш; 
5) маст қилувчи нарсалардан сақланиш. 


2. 
 Медитация. 
1) тўғри тушуниш (тўғри эътиқод қилиш) – Будданинг биринчи даъватида сўз 
юритилган тўрт ҳақиқатни билиш ва унга ишониш
2) тўғри ният қилиш – дунѐвий лаззат-ҳаловатлардан халос бўлишга, кераксиз 
фикрлар ва бошқаларга зарар етказиб қўйишдан сақланишга интилиш; 
3) ўзини тўғри тутиш – ўзиники бўлмаган нарсага кўз олайтирмаслик, ортиқча 
ҳиссиѐтга берилмаслик; 
4) тўғри англаш – ўз танаси ва руҳига ўзини йўқотиб қўймайдиган даражада 
назоратда бўлиш ҳамда бунда эҳтирослар ва изтиробларга чек қўйиш; 
5) тўғри ҳаракат қилиш – ўзидаги ѐмон туйғуларни жиловлаш ҳамда эзгу 
туйғулар ва ҳаракатларни ривожлантириш; 
6) тўғри ҳаѐт кечириш – номаъқул ҳаѐт тарзидан сақланиш; 
7) тўғри фикр юритиш – камолотнинг тўрт босқичини кетма-кет босиб ўтиш; 
8) тўғри гапириш – ѐлғондан, туҳматдан, ҳақоратдан ва бефойда гаплардан 
сақланиш. 
3. 
Донишмандлик – бу буддизмнинг асосий мақсади бўлиб, нарсалар 
табиатини тўғри тушунишдан иборат. 
Юқорида кўрсатилган уч амалиѐт босқичини ўтаган инсон охир-оқибат олий 
саодатга, яъни нирвана ҳолатига эришади. Нирвана сўзининг луғавий маъноси – «ўчиш, 
сўниш». Унда ҳаѐтнинг ҳар қандай кўринишига интилиш йўқолади. 
Тарқалиши. Ушбу таълимотнинг ѐйилишида буддист жамоаларнинг (сангха) роли 
катта бўлган. Улар йилнинг об-ҳавоси яхши бўлган тўққиз ойида шаҳарма-шаҳар, 
қишлоқма-қишлоқ юриб, аҳолини бу динга даъват қилиб юрганлар. Фақатгина муссон 
ѐмғирлари тинмай қуйган уч ойдагина ўз ибодатхоналарида муқим бўлиб медитация 
билан шуғулланганлар. 
Мил. ав. 273-232 йилларда ҳукмронлик қилган император Ашока даврида буддизм 
кенг ҳудудларга жадал тарқалди. У буддист монахларга (роҳиблар), уларнинг Ҳиндистон 
билан чегарадош давлатларга қилган миссионерлик ҳаракатларига хайрихоҳлик 
билдирарди. Буддист миссионерлари ўз принципларида маҳкам туриб, юмшоқлик ва 
келишувчанлик билан ҳаракат қилдилар. 
Буддизм жамоалари бегона дин, маданият ва урф-одатлар устун бўлган шароитларда 
асрлар мобайнида ўзларини сақлаб қолиш, фурсат келганда, уларга ўз таъсирларини 
ўтказиш қобилиятига эгадирлар. Уларнинг бу хусусиятлари Ҳиндистонда мусулмон 
ҳукмдорлари даврида, Шри Ланкада португаллар, голландлар ва инглизлар мустамлакаси 
даврида, Хитой ва Япония конфуцийчилари даврида мазкур ҳудудларга буддизмнинг 
ѐйилишида яққол намоѐн бўлади. 
Буддизм милоднинг I асрида Хитой, IV асрда – Корея, VI асрда – Япония, VII асрда – 
Тибет, XIII – XVI асрларда – Монголия, XVII – XVIII асрларда – Бурятия ва Тува, XIX – 
XX асрларда эса Америка ва Европа қитъаларига кириб борган. 
Буддизм бошқа худоларга сиғинишни тақиқламайди. Будда, уларга ибодат қилиш 
инсонга вақтинча тасалли бериши мумкин, бироқ улар нирвана ҳолатига олиб бормайди, 
деб таълим берган. Шу сабабли буддизм таълимоти турли жойларда ѐйилиши билан улар 
ибодат қилиб келган илоҳиѐтлари ѐки улуғланган шахслари тимсоллари ибодатхоналарни 
эгаллаган. 
Масалан, Ҳиндистоннинг буддизмга мансуб илоҳиѐтлари дунѐни яратувчи Брахма, 
чақмоқ ва момақалдироқ худоси Индра, ҳунармандчилар ҳомийси Хатиману, Тибетда 
қаҳрамон Басер тимсоли, Монголияда Чингизхон каби миллий қаҳрамонлар буддизм 
илоҳиѐтлари тимсолига айланди. Бироқ бу илоҳиѐтлар нирвана ҳолатига олиб бормайди. 
Фақатгина Будда нирванага бошлай олади ва шу йўсинда инсонни азоблардан халос этади. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling