6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

Манбалари. Буддизм таълимоти бир қатор китоблар шаклига келтирилган 
тўпламларда баѐн қилинган. Улардан энг асосийси Трипитака (ѐки Типитака – «уч сават» 
маъносини англатади). У уч қисмдан иборат бўлганлиги учун шундай ном билан аталган. 
Бу манбанинг қўлѐзма нусхаси Шри Ланкада сақланиб қолган. У милоднинг бошларида 


китоб шаклига келтирилган. Улар Будда тарғиботининг ҳақиқий баѐни ҳисобланган сутра 
матнлари – Сутра-питака, роҳиблик ахлоқи, хонақоҳлар низомларига бағишланган виная 
матнлари – Виная-питака, буддизмнинг фалсафий ва психологик муаммоларини баѐн 
қилиб беришга бағишланган абхидхарма матнлари – Абхидхарма-питакадан иборат. 
Кейинчалик шаклланган санскрит, хитой, тибет, кхмер ва япон тилларидаги буддизмга 
оид адабиѐтлар анча кенг тарқалган, аммо уларнинг илк буддизм тарихи учун аҳамияти 
озроқ. Будда ҳаѐтига тегишли ривоятларнинг асосийси Трипитакада жамланган. 
Хитойга кириб келиши. Буддизмнинг Махаяна йўналиши Хитойга I асрда кириб 
келган. III – VI асрларда буддизм Хитой ҳудудида кенг тарқалди. Бу вақтда пойтахт 
яқинидаги Лояна ҳамда Чанани каби шаҳарларда 180 га яқин буддизм ибодатхоналари 
ҳамда диний марказлари фаолият юритган. 
Махаянанинг шаклланишида Кушон давлатининг ҳам роли катта бўлди. Айнан 
Кушон давлатидан, айниқса, Канишканинг тўрт қурултойидан сўнг буддизмнинг Махаяна 
йўналиши Марказий Осиѐ давлат ва шаҳарларига тарқала бошлади. Буюк Ипак йўли 
орқали илк буддист тарғиботчилар мил. ав. II асрдаѐқ Хитойга келган эдилар. 
Буддизмнинг Хитойга кириб келиши ҳақида кейинчалик кўплаб ривоят ва асотирлар 
пайдо бўлди. Бироқ хитой манбаларида ҳам, диний ривоятларда ҳам Хитойдаги биринчи 
буддистлар ҳақида бирор аниқ маълумот мавжуд эмас. Илк даврга тааллуқли 
маълумотлардан бири император Мин-Дининг туши ҳақидаги ривоят ҳисобланади. Унга 
кўра, Мин-Ди тушида олтиндан ясалган бир бут кўрган. У Будданинг тимсоли эканлигини 
ўз маслаҳатчиси Фуидан сўраб билгач, милоднинг 60-йилларида буддизм асосчиси ва 
унинг таълимоти бўйича диний матнлар келтириш учун Ҳиндистонга элчилар юборган. 
Шундан сўнг Хитойга Ҳиндистондан бир неча буддизм тарғиботчилари келиб, улар учун 
махсус қурилган «Баймаси» («Оқ от ибодатхонаси»)га жойлашганлар. 
Буддизмнинг хитойлашуви ва тарқалиш жараѐнини ўрганиш қийин ва мураккаб 
илмий масаладир. Буддизм Хитой ҳудудида ѐйилиши билан алоҳида янги шакл ҳам касб 
этди. IV – V асрларда буддизм катта муваффақиятга эриша бошлади. Ушбу таълимот 
ўлканинг жанубий вилоятларига янада чуқурроқ жойлашди. IV асрнинг ўрталарига келиб 
Хитойда аѐллар ибодатхоналари, аѐл монахлар ва тингловчилар пайдо бўлган. Шу асрнинг 
охирига бориб, подшоҳлар буддизм ибодатхоналарига доимий равишда катта миқдордаги 
хайриялар берадиган бўлганлар. Бу даврда Шарқий Цзин давлатининг ўзидагина 1786 та 
сангха, 24 минг монах мавжуд бўлган. Хусусан, император Сияоу-Ди 381 йили биринчи 
бўлиб ўзини буддист деб эълон қилди. У саройида ибодатхона барпо қилдириб, унга 
монах келтиришни буюрди. Ляо сулоласидан бўлган У-Ди ҳокимлиги даврида (502-549) 
буддизм мамлакат жанубида расмий дин сифатида тан олинди. 
Шундай қилиб, буддизм мил. ав. биринчи минг йиллик охирларида Марказий 
Осиѐни ўз ичига олган Кушон империясига кириб келди. Бизнинг диѐримизда олиб 
борилган археологик қазилмалар асносида Ўра-тепа, Далварзин-тепа, Қува, Зар-тепа, 
Қоровул-тепа, Айритом мавзеларидан топилган Шакямуни санамлари, ҳайвон 
ҳайкалчалари, рамзий ғилдираклар ва ступа қолдиқларидан Кушон империясида 
буддизмга катта аҳамият берилганини англаш мумкин. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling