6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

Христианлик таълимоти. Манбаларнинг хабар беришича, христианлик яҳудий 
муҳитида юзага келган. Шу боис христианликнинг шаклланишида яхудийликнинг 
таъсири салмоқли бўлгани, шубҳасиз. Христианликнинг асосий ғояси – Исонинг 
одамзоднинг халоскори «мессия» эканлиги яҳудийликда мавжуд бўлиб, охиратга яқин 
келиши кутилаѐтган халоскор ҳақидаги таълимотдан келиб чиққандир. 
Кейинчалик бу таълимот Худонинг мужассамланиши ѐки Исонинг икки хил – одам 
ва худо моҳияти ҳақида «гуноҳни ювиш», яъни Исонинг ўзини ихтиѐрий тарзда қурбон 
қилиши ҳақидаги таълимот билан мустаҳкамланади. Христианлик Ота-Худо, ўғил-Худо 
ва Муқаддас Руҳ – Уч юзлик Худо (Trinity) тўғрисидаги таълимотни, жаннат ва дўзах, 
охират, Исонинг қайтиши ҳақидаги ва бошқа ақидаларни ўз ичига олади. 
Христиан жамоасининг шаклланиши, ақидаларининг тартибга солиниши, черков 
муносабатларининг ишлаб чиқилиши, диний табақалар тузумининг вужудга келиши 
милоднинг IV аср бошларида, яьни 324 йили христианлик Рим империясида давлат дини 
деб эълон қилинганидан сўнг амалга оширилди. 
325 йили тарихда биринчи марта Рим императори Лициния империя ҳудудидаги 
христиан жамоаларини ўзаро келиштириш ва тартибга солиш мақсадида Никея шаҳрида I 
Бутун Олам Христиан Соборини (ўтказилган 21 собордан биринчиси) чақирди. Бу соборда 
«эътиқод тимсоли»нинг (Credo) дастлабки таҳрири қабул қилинган, Пасхани байрам 
қилиш вақти белгиланган, арийчилик қораланган (Арий Александрия шаҳридан чиққан 
руҳоний; 318 йилда ўғил-Худо ва Ота-Худонинг ягона моҳияти ҳақидаги черков 
таълимотига қарши чиқиб, Исони илоҳий хусусиятлари ва шон-шуҳрати жиҳатидан Ота-
Худодан кейин туради, чунки ота-худо азалий ва абадий, Исони у яратган деб тарғиб 


қилган). 
20 
та 
канон, 
жумладан, 
Александрия, 
Рим, 
Антиохия, 
Қуддус 
митрополитларининг имтиѐзлари тўғрисидаги қоидани ишлаб чиққан. 381 йили 
Константинополда II Бутун Олам Христиан Собори бўлиб ўтди. Бу соборда Никеяда қабул 
қилинган «эътиқод тимсоли»га аниқлик киритиш, арийчилар, евномийчилар, 
фотинианлар, савелианлар каби адашган фирқалар билан курашиш масалалари кўрилган. 
II Жаҳон собори троица (Trinity) ҳақидаги қоидани ишлаб чиққан ва «эътиқод 
тимсоли»ни қонунлаштирган. Константинополь патриархи Рим патриархи каби барча 
бошқа епископларга нисбатан имтиѐзларга эга деган қоидани киритган. Бу соборда қабул 
қилинган «эътиқод тимсоли» 12 қисмда ифодаланди: 
– 
биринчи қисмда оламни яратган Худо ҳақида; 
– 
иккинчи қисмда насронийликда Худонинг ўғли ҳисобланган Иисус 
Христосга имон келтириш ҳақида; 
– 
учинчи қисмда илоҳий мужассамлашув ҳақида сўз юритилиб, унга кўра, Исо 
Худо бўла туриб, бокира Биби Марямдан туғилган ва инсон қиѐфасига кирганлиги 
ҳақида; 
– 
тўртинчи қисмда Исонинг азоб-уқубатлари ва ўлими ҳақида сўз кетади. Бу 
гуноҳларнинг кечирилиши ҳақидаги ақидадир. Бунда Исонинг тортган азоблари ва 
ўлими туфайли Худо томонидан инсониятнинг барча гуноҳлари кечирилади деб 
эътиқод қилиниши ҳақида; 
– 
бешинчи қисмда Исонинг хочга михланганидан сўнг уч кун ўтиб қайта 
тирилганлиги ҳақида; 
– 
олтинчи қисмда Исонинг меърожи ҳақида; 
– 
еттинчи қисмда Исонинг нузули (иккинчи маротаба ерга қайтиши) ҳақида; 
– 
саккизинчи қисмда Муқаддас Руҳга имон келтирмоқ борасида; 
– 
тўққизинчи қисмда черковга муносабат ҳақида; 
– 
ўнинчи қисмда чўқинтиришнинг гуноҳлардан фориғ қилиши ҳақида; 
– 
ўн биринчи қисмда ўлганларнинг оммавий тирилиши ҳақида; 
– 
ўн иккинчи қисмда абадий ҳаѐт ҳақида сўз юритилади. 
Христианликнинг бундан кейинги фалсафий ва назарий ривожида авлиѐ 
Августиннинг таълимоти катта аҳамият касб этди. V аср бўсағасида у диннинг билимдан 
афзал эканлигини тарғиб қила бошлади. Унинг таълимотига кўра, борлиқ инсон ақли 
билишга ожизлик қиладиган ҳодисадир, чунки унинг ортида улуғ ва қудратли 
Яратувчининг иродаси яширинган. 
Августиннинг тақдир ҳақидаги таълимотида айтилишича, Худога имон келтирган 
ҳар бир киши нажот топганлар сафидан ўрин эгаллаши мумкин, чунки имон тақдир 
тақозосидир. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling