6-Мавзу. Фирманинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини таҳлил қилиш Режа «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси
Фирмалар типологияси ва уларнинг ривожланиш траекторияси
Download 88.51 Kb.
|
Режа «ÐÑинÑипал» билан «агенÑ» ÑÑÑаÑидаги ÑзаÑо мÑноÑабаÑÐ»Ð°Ñ Ð¼ÑÐ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилий маданият
4. Фирмалар типологияси ва уларнинг ривожланиш траекторияси
Фирма ички тузилиши у ёки бу моделларининг пайдо бўлиши ва тарқалишини фақат уларнинг «принципал-агент» муаммосини ҳал этишдаги қиёсий самарадорлиги билан изоҳлаб бўлмайди. Фирманинг янги ички тузилишини ривожлантиришга нисбатан эҳтиёж пайдо бўлиб, бироқ бу амалга оширилмай қоладиган ҳолат бўлиб туриши табиий. Фирманинг ички тузилишини таҳлил қилишда нафақат трансакция харажатлари динамикасини (биринчи навбатда мониторинг харажатлари ва оппортунизмни олдини олиш), балки институтлар динамикасидаги «тарихий шартланганлик самараси» каби ташкилий ривожланишнинг ундан аввалги траекторияга боғлиқлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Фирманинг ташкилий ривожланишини таркибий ўзгаришларнинг алоҳида траекторияси бўйича ҳаракат сифатида талқин этиш мумкин. Ташкилот ривожланишидаги «тарихий шартланганлик самараси»нинг таҳлили институтлар динамикасини ўрганишда ифодаланган далилларни тўлдиришни ва қисман қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Биринчидан, ташкилот доирасида институционал даражада мафкура бажарадиган функцияларга ўхшаш функциялар ташкилий маданият ҳисобланади. Ҳар қандай ташкилотда: корхонада, касаба уюшмасида ёки сиёсий партияда умумий таркибий қисм – ташкилий билим мавжуд. Ташкилий маданият, «принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар улар асосида қуриладиган меъёрлар, қоидалар ва анъаналарда амалга оширилади. Ташкилий маданиятнинг талқин этиш функцияси у ёки бу кутилмаган ҳолатлар содир бўлганида «принципал» қарорларнинг асослилигини баҳолаш учун унинг «агентлар» томонидан фойдаланилишидан иборат. Ташкилий маданият бўйсунувчиларга ташкилот у ёки бу кутилмаган ҳолатга қандай муносабат билдириши ҳақида тасаввур беради. Қатъийроқ айтадиган бўлсак, у туфайли ташкилот ўзининг бирхиллигига эга бўлади. Ташкилий маданият – ташкилот аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи ва уларнинг жамоавий билимлари ва тажрибасининг ифодаси ҳисобланган меъёрлар, қоидалар ва анъаналар йиғиндиси. Иккинчидан, ташкилотнинг кундалик фаолият кўрсатишида мутаассиблик муҳим ўрин тутади. Бу ўринда мутаассиблик ҳаракатни уни мунтазам такрорлаш орқали эсда сақлаб қолиш сифатида белгиланади. Мутаассиблик ташкилот аъзолари ичида ахборот алмашувини таъминлашда марказий ўрин тутади: у уларнинг хабарни олиш, талқин этиш, ифодалаш ва узатиш қобилиятининг асосида ётади. Ҳар бир ташкилот ўзининг ташкилий «диалектига» эга, ҳеч бир ташкилотда «соф» ўзбек тилида ҳам, «соф» рус тилида ҳам гаплашилмайди. Бундан ташқари, агар назорат тадбири мутаассиблик хусусиятига эга бўлса, назоратни амалга ошириш анча енгиллашади. Университет ҳаётидан мисол келтирган ҳолда таъкидлаш мумкинки, талабалар давоматининг мутаассиблик хусусияти (семинар бошида ёки охирида) фақат шу гал давоматни текширишни эсларидан чиқаришига умид қилиш билан асосланган дарс қолдиришларнинг олдини олади. Демак, ташкилот ичида ахборот асимметриясини пасайтириш ва назоратни осонлаштириш орқали «принципал-агент» муаммосини ҳал этишга кўмаклашган ҳолда мутаассиблик айни пайтда унинг аъзолари ўртасида юзага келган ўзаро муносабатларнинг такрорланишига олиб келади. Берилган траектория бўйича ҳаракат ташкилий маданият ва мутаассибликлар асосида «принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг маълум хилига эга бўлиниши ва мустаҳкамланишини назарда тутади. Шунинг учун ташкилий ривожланишнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланган вазиятни билиш лозим – у бошда кейинги эволюциянинг барча вариантларини ўзида мужассамлантиради. Чунки беқарор муҳитда унитар фирма трансакция харажатларини тежаш нуқтаи назаридан жуда ёмон кўрсаткичларга эга, лекин у барқарор шароитдаги мослашувчан ташкилий тузилмага эга бўлган фирмага нисбатан самарали ва бардошли бўлиши мумкин. Демак, беқарорлик шароитида шаклланган ва фирманинг кейинги ривожланишини белгилаб берган фирманинг ички тузилиши ташқи муҳит барқарорлашадиган келажакдаги йўқотишларни белгилаб беради. Ҳайратланарлиси шундаки, қисқа муддатли истиқболда оптимал бўлмаган тузилма узоқ муддатли истиқболда фойдали бўлиб чиқиши мумкин. Айнан ушбу ҳолатни дастлабки босқичда йўқотишларга олиб келган ва кейинги босқичларда устунликни таъминлаган ўз эволюциясини юқори даражадаги интеграция ва тузилмани марказлаштиришдан бошлаган Япония фирмаларининг урушдан кейинги ривожланиши мисолида кўрсатиш мумкин. Download 88.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling