6-Мавзу. Фирманинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини таҳлил қилиш Режа «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси
Download 88.51 Kb.
|
Режа «ÐÑинÑипал» билан «агенÑ» ÑÑÑаÑидаги ÑзаÑо мÑноÑабаÑÐ»Ð°Ñ Ð¼ÑÐ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. «Принципал-агент» муаммоларини ҳал этиш вариантлари 3. Фирманинг ички тузилмаси 4. Фирмалар типологияси ва уларнинг ривожланиш траекторияси
- 5. Фирмаларнинг асосий хиллари 1. «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси
- «Принципал» билан «агент»нинг ўзаро муносабатлари матрицаси
Режа «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси 6-Мавзу. Фирманинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини таҳлил қилиш Режа 1. «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси 2. «Принципал-агент» муаммоларини ҳал этиш вариантлари 3. Фирманинг ички тузилмаси 4. Фирмалар типологияси ва уларнинг ривожланиш траекторияси 5. Фирмаларнинг асосий хиллари 1. «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси Ташкилот таркибига кирувчи «агентлар» сонининг ўсиши, агентлар ҳаракати устидан назорат қилиш учун талаб этиладиган «принципал» харажатларининг ошишини белгилаб беради. «Агент»ни назорат қилиш зарурати ва назоратни амалга оширишни истамаслик ўртасидаги танловдан иборат бўлган «принципал» муаммавий ҳолатини ўйинлар назариясидан қуйидаги модел ёрдамида кўриш мумкин. «Принципал»нинг назорат қилиш учун харажатлари бирга тенг дейлик, «агент» томонидан ўз мажбуриятларининг виждонан бажарилишидан олинадиган фойда 2 га ва виждонсизлик билан бажарганлик ҳолатлардаги йўқотишлар эса 2 га тенг, дейлик. «Агент» томонидан ўз вазифасини бажаришга нисбатан виждонсизлик билан муносабатда бўлинган ёки «ишдан бўйин товлаш» ҳолатлари аниқланган тақдирда, у мукофот олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини ҳисобга олган ҳолда, «принципал» билан «агент»нинг ўзаро муносабатлари қуйидаги матрица билан изоҳланади. 6.1 -жадвал «Принципал» билан «агент»нинг ўзаро муносабатлари матрицаси
Ушбу ўйинда «принципал» ва «агент» стратегиясининг мос келмаслиги муаммоси яққол кўриниб турибди. Бунда Нэш бўйича мувозанат мавжуд эмас: «принципал» ва «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатларда оптимал натижага эришиш ташкилотнинг ривожланиши жараёнида юзага келадиган таҳдид остида бўлади. Лекин, назорат харажатларининг ортиши «агентлар» сонининг ўсишига тўғри пропорционал эмас. Бу ерда «принципал» ва «агент» ўртасида ахборот асимметриясининг пайдо бўлиши омилини ҳисобга олиш лозим. Учинчи ўйинчи – «табиат» билан ўйинни таҳлил қилган ҳолда, биз иккита асосий ўйинчи ўртасидаги ахборот асимметриясидан фикрни бошқа томонга бурдик. Ташкилот ичида ахборот асимметриясининг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш учун, институционал тизим сифатида буйруқбозлик тизимини тадқиқ қилган Фридрих фон Хайекнинг исботларини эслаймиз. Яъни ҳеч қандай ўйланган марказ (яъни «принципал») ҳамма вақт барча ҳодисалардан хабардор бўлиб туришга ва ушбу ахборотни манфаатдор томонларнинг ҳукмига тезкор ҳавола этишга қодир эмас Хайек назарида, битимнинг барча иштирокчиларини тенг ва тўлиқ ҳажмдаги ахборот билан таъминловчи механизм бўлиб мутлақо рақобатчи бозорлардаги нархнинг шаклланиши ҳисобланади. Фирма доирасида ҳеч қанақа рақобатли нарх шаклланиши тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас, «агент»нинг ўз меҳнатининг якуний маҳсули қийматидан мунтазам равишда бош тортиши ана шундан далолат бериб турибди. Чунки фақат иш ҳақи меҳнатнинг якуний маҳсулига тенг бўлган тақдирдагина меҳнат бозорида мувозанатга эришиш мумкин ва нарх тўлиқ ахборотни ўзида мужассамлантиради. Демак, ташкилотнинг ривожланишига қараб айланадиган ахборотнинг мураккаблашуви ва ихтисослашуви юз беради. Лекин улар самарадорлик бўйича нарх-наво механизми билан таққосланадиган ахборот айланиши тизимининг барпо этилиши билан кузатилмайди. Ташкилот ичида қарор қабул қилиш жараёни уларнинг ҳар бирида сифат жиҳатдан янги ахборот пайдо бўладиган кўплаб босқичларни ўз ичига олади. Бунинг устига, ушбу сифат жиҳатдан янги ахборотга фақат уни олиш ва унга ишлов беришда бевосита иштирок этувчи ташкилот аъзолари эга бўлади. Ноёб ахборотга эга бўлган ташкилот иштирокчилари - «агентлар» уни тарқатишдан ва уни бузилмаган тарзда «принципал»га узатилишидан манфаатдор эмаслар. Ҳақиқатдан ҳам ахборот асимметрияси «агентлар»нинг оппортунистик хатти-ҳаракатлари учун замин яратади – уларнинг ўз фойдалилигини кўпайтиришга уринишлари, улар томонидан ёллаш тўғрисидаги шартнома тузилишида қабул қилинган мажбуриятларга қарамасдан, фойдалиликнинг қандайдир қатъий белгиланган даражаси билан қондирилади. «Табиий» кўзда тутилмаган ҳолатлар содир бўлган тақдирда, ёллаш тўғрисидаги шартнома ёрдамида белгиланган мукофот кафолатини олиб, «агент»нинг ўзи унга «принципал» билан найранг қилиш ёрдамида фаолият натижасини ўз фойдасига қайта тақсимлаш имконини берувчи «сунъий» кутилмаган ҳолатларни ташкил этишга уринади. Социализм даврида содир этилган «агентлар»нинг ўз фаолияти натижаларини ўзлаштиришда иштирок этишга оппортунистик уриниши каби иқтисодий жиноятларнинг аксариятини айнан шу нуқтаи назардан талқин этиш лозим. Download 88.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling