6-Мавзу: Корхона активларининг таркиби ва уларни бошқариш режа


Молиявий активларнинг таснифланиши таснифланиши


Download 161.22 Kb.
bet5/6
Sana09.05.2023
Hajmi161.22 Kb.
#1448109
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-Mavzu

Молиявий активларнинг таснифланиши таснифланиши
Физик шакли бўйича
Муомаладаги муддатлари бўйича
Документли (печат қилинган бланка, сертификат шаклда) ва документсиз (электрон шаклда)
Қисқа муддатлди (1 йилгача), ўрта муддатли (1 йилдан 3-5 йилгача), узоқ муддатли (5 йилдан 50 йилгача), муддатсиз
Даромаднинг шаклланиши ва тўлаш механизми бўйича
Қатъий (облигация айрим тури, депозит сертификатлари,
вексел), сузувчи (облигация), ўзгарувчан ( оддий акция, фючерслар, опционлар ва ҳ.)
Молиявий активларнинг таснифланиши таснифланиши
Риск даражаси бўйича
Муомалада бўлиш характери бўйича
Рисксиз, ўртача рискли ва юқори рискли молиявий активлар
Бозор молиявий активлар (фонд бозорларида эркин муомалада ва олди-сотди объекти ҳисобланадиган), нобозор молиявий активлар (банк депозитлари, тижорат векселлари, суғурта полислар ва ҳ.)
Молиявий активлар корхона инвестиция қилишида юқори ликвидли активлари бўлиб ҳисобланади. Аммо бир хил активларнинг қиймати номинал ёки ҳақиқий қийматидан сезиларли даражада оғиши мумкин. Шундай экан молиявий активларга қўйилмалар рискнинг ошиши билан боғлиқ.
Молиявий активларни баҳолашда молиявий рискларни ҳисобга олинмаганда иккита масала ҳисобга олинади – молиявий активларнинг “ички” ёки “ҳаққоний” қиймати (fair value - V) ва даромадлилигини аниқлаш. Буларнинг жами молиявий қарорлар қабул қилишнинг минимум меъзони бўлиб ҳисобланади.
Молиявий муносабатларда молиявий активларнинг “ички” ёки “ҳаққоний” қиймати V келгусида тўловлар оқими йиғиндиси қийматининг дисконтланганига тенг. Буни қуйидаги формулада ҳам кўришимиз мумкин.
Бу ерда, V – молиявий активларнинг ички (ҳаққоний) қиймати; CFt – t даврда активлар бўйича тўлов, r – даромадликнинг талаб қилинаётган ёки муқобил ставкаси.
Шу каби молиявий активларни бошқариш бўйича қарор қабул қилиш, қанчалик даражада келгусида тўловлар оқими, уларнинг амалга ошиш муддатлари ва дисконтлаштириш ставкасининг аниқланишига боғлиқ.
Облигацияларнинг хилма-хил турларининг мавжудлигидан келиб чиқиб, уларни олинадиган даромад шакллари бўйича қуйидагиларга ажратиш мумкин:
  • купонли (қатъий ёки сузувчи ставкали купон)
  • дисконтли (купонсиз), ёки нол купонли облигация
  • қарзни тўлаш вақтида даромад тўланадиган.

  • Купонли олигация асосий қарз суммасининг қайтарилиши даврий пул тўловлари сифатида қаралади. Ушбу тўловларнинг миқдори купон k ставкаси (номинал миқдорга фоиз таъсири) орқали аниқланади. Купон тўловлари йилда 1,2 ёки 4 марта амалга оширилади.
    Қатъий белгиланган купон облигация бўйича пул оқимлари, ўхшаш қимматли қоғозлардаги каби, ўзида аннуитетни намоён этади ва операция даври якунида облигация номинал қийматининг дисконтлашган суммаси қўшилади. Келгуси даврларни қандай натижалар юз беришини тахмин қилиш осонлаштириш учун дисконтлаштириш ягона r ставкада амалга оширилади. Бунда купонли облигациянинг қийматини қуйидаги формула ёрдамида аниқлашимиз мумкин.

Бу ерда, F – облигацияни қоплаш суммаси; k – йиллик купон ставкаси; r – бозор ставкаси (дисконт нормаси); n – облигация муддати; m – йилда купон тўловлари сони.
Мисол. Номинал қиймати 1000 сўм, йиллик купонли ставкаси 8 % ва кварталда бир маротаба тўланадиган облигациянинг, агарда даромадлилик нормаси (бозор ставкаси) 12% бўлганда, жорий қийматини аниқланг. n=3 йил.
Бундай ҳолатда ушбу операция бўйича 12 %ли даромадлилик нормаси облигациянинг тахминан 900,46 сўмга сотиб олгандагина таъмминлаш мумкин.


Download 161.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling