6-mavzu: Kredit tizimi. Kreditning turlari va shakllari Reja: Kredittizimi Kreditning turlari. Kreditning shaklari. Kredit tizimi


Download 100.08 Kb.
bet4/11
Sana04.02.2023
Hajmi100.08 Kb.
#1161914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Маъруза матни 6-1

Банк кредити. Иқтисодиётда кенг тарқалган кредит муносабатларининг шаклларидан биридир. Унинг объекти пул маблағларини бевосита ссудага бериш жараёни ҳисобланади. Банк кредитини берувчи кредит муассасалари кредитлаш жараёнини амалга ошириш учун Марказий банкдан махсус литсензия (рухсатнома) олган бўлишлари зарур. Қарз олувчи сифатида юридик шахслар, аҳоли, давлат, хорижий давлат мижозлари иштирок қилишлари мумкин. Кредит муносабатларининг воситаси бўлиб, кредит шартнома ёки кредит келишуви ҳисобланади. Бу кредит тури бўйича олинадиган даромад ёки ставка томонлар билан келишилади ва банк фоизи ёки ссуда фоизи кўринишида бўлади.
Жаҳон амалиётида банк кредитидан фойдаланишда унинг турли хил хусусиятлари ҳисобга олинади.
Қисқа муддатли банк кредитлари қарз олувчи корхонанинг хўжалик фаолиятида айланма маблағлар этишмовчилигини тўлдириш учун қўлланилади. Бозор иқтисодиёти тамойилларига мос келувчи бундай жараённинг бўлиши ссуда капитали бозорида мустақил сегмент пул бозорининг юзага келишига олиб келади. Қисқа муддатли кредитлар фонд бозорида, савдо ва хизматлар кўрсатишда, банклараро кредитлаш режимида кўпроқ қўлланилади.
Ҳозирги шароитда қисқа муддатли кредитлар қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади:
– кредитларнинг жуда қисқа муддатларга (баъзида бир ойгача муддатга) берилиши;
– кредитнинг муддати ва фоиз ставкасининг бирбирига тескари пропортсионал (кредитнинг муддати жуда қисқа бўлсада, фоиз ставкаси жуда юқори) бўлиши;
– ишлаб чиқариш соҳасидан кўпроқ муомала соҳасига хизмат кўрсатиш.
Ҳозирги вақтда бир йил муддатга бериладиган кредитлардан тижорат характеридаги фаолиятни амалга ошириш, аграр секторда ва инвеститсияларни талаб қилувчи инноватсион жараёнларни кредитлашда кенг фойдаланилмоқда.
Узоқ муддатли кредитлар асосий фондлар ҳаракатини таъминлайди ва улар кредит ресурсларнинг катта ҳажми билан ажралиб туради. Узоқ муддатли кредитлар 1 йилдан ортиқ муддатга, давлат томонидан тегишли молиявий кафолатларни олган ҳолда, кредитнинг муддати 10 йил ва ундан ортиқ муддатга узайтирилиши мумкин.
Қарзни тўлаш усули. Қарздор томонидан тўлиқ суммада тўланадиган кредитлар. Бу усул қисқа муддатли кредитларни қайтаришнинг анъанавий усули ҳисобланиб, ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилиши жуда содда механизмга эга бўлади, чунки бу усулда табақалаштирилган фоиз ставкасини ҳисоблаш механизмини қўллаш талаб қилинмайди.
Кредитни тўлашда кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бўлиб тўланадиган кредитлар бўлиши мумкин. Қарзни тўлашнинг бу усулида кредитни қайтаришнинг аниқ шартлари кредит шартномада келтирилган бўлади. Кредитни бўлиб бўлиб тўлаш усули кўпинча узоқ муддатли кредитларни тўлашда ишлатилади.
Кредит бўйича фоизни ундириб олиш усули Амалиётда олинган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини тўлашнинг бир неча хил усуллари мавжуд:
* Кредитни тўлаш муддати келганда, фоиз ставкасини ҳам қўшиб тўлаш усули. Бу усул бозор иқтисоди яхши тараққий қилган мамлакатларнинг хўжалик ташкилотлари фаолиятида кенг қўлланиладиган анъанавий усул бўлиб, у ҳисобкитоб характери жиҳатидан оддий бўлади. Бу усул кўпроқ қисқа муддатли ссудаларни тўлашда қўлланилади.
* Кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бир текисда қарз олувчи томонидан тўланадиган кредит бўйича фоизни ундириб олиш усули. Амалиётда бу усул узоқ муддатли кредитларни тўлашда қўлланиладиган ананавий усулдир ва томонлар келишган ҳолда кредит бўйича фоизларни тўлашга ҳар хил ёндашишлари мумкин. Масалан, кредит узоқ муддатга берилган бўлса, кредит бўйича фоиз ставкасини тўлашни кредитдан фойдаланиб бошлаганидан бир ёки икки йил ўтгандан кейин белгилаб бериш мумкин.
* Қарз олувчига кредит берилаётган вақтда кредит учун тўланадиган фоиз бевосита банк томонидан ушлаб қолинадиган кредитлар. Кредит учун фоиз ставкасини бу усулда тўлаш ривожланган бозор иқтисодиёти шароитига мос келмайди ва у учун характерли эмас. Бу усул фақат судхўрлик капиталида ишлатилади. Мамлакатда иқтисодий ҳолат нобарқарор бўлганида банклар қисқа муддатли кредитлашни ва кредитлар бўйича фоизлар тўлашни шу усулда олиб борганлари улар учун қулай ҳисобланади ва амалиётда шу усулдан кенг фойдаланадилар.

Download 100.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling