6-mavzu: Kredit tizimi. Kreditning turlari va shakllari Reja: Kredittizimi Kreditning turlari. Kreditning shaklari. Kredit tizimi
Download 100.08 Kb.
|
Маъруза матни 6-1
Коллектор ташкилотлари унмаган кредитларни ундириб беради.
8. Кредит тизимини тартибга солувчи ва назорат қилувчи органлар. Одатда дунёнинг кўплаб мамлакатларида бу вазифани Марказий банклар бажаради. Марказий банкда назорат функсияси бўлмаган мамлакатларда кредит тизими молия бозори регулятор ташкилоти томонидан назорат қилинади. Кредит тизимига таъсир қилувчи омиллар кўп сонлй бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1.соғлом рақобат муҳитининг мавжудлиги 2.кредит муассасалари мижозларининг молиявий ҳолатининг ўзгариши. Банкларнинг ва бошқа кредит муассасаларининг иқтисодий қудрати ва молиявий салоҳияти бевосита мижозларнинг молиявий ҳолатига боғлиқ. 3.кредит муассасаларининг ликвидлилиги ва капиталлашиш даражасининг ўзгариши. Одатда кредит муассасалари активларининг сифатини ёмомлашиши кредит муассасаларининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллигини ёмонлашишига олиб келади. 4.макроиқтисодий барқарорлик. 5.сиёсий барқарорлик. Бу мамлакатда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши натижасида сиёсий рискнинг чуқурлашиши билан боғлиқ. 6. Марказий банкнинг монитар сиёсатини ўзгариши. 7. Кредит муассасалари фаолиятидаги рискларни бошқариш тизимининг самарали ишлаши. - кредит тизимининг барқарорлигини таъминлашда энг асосий омил кредит тизимига бўлган ишонч ҳисобланади. - кредит муассасаларининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллигини таъминлаш учун зарур шарт шароитларни таъминлаш. - макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш усули. Бунда айниқса инфлятсия ва девалватсия даражаси кредит муассасалари фаолиятига кучли таъсир кўрсатади. - кредит муассасалари фаолиятидаги рискларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. - кредит муассасалари фаолиятини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш усули. Бунда айниқса солиқ имтиёзлари бериш, Марказий банк томонидан марказлашган кредитлар бериш давлат томонидан муаммоли активларни сотиб олиш усулларидан кенг фойдаланилади. Банклар янги оператсиялар бажаришга бунинг учун махсус тайёрланган кадрларга эга бўлмасдан киришиши оқибатида ҳам тў-ловга лаёқатсизлик келиб чиқиши мумкин. Бир шахсдан йирик миқдорда депозитлар қабул қилиш, улар-нинг молиявий ҳолати бирдан ёмонлашган ҳолларда ҳам тижорат банкларида тўловлар бўйича қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам, бир омонатчи(кредитор)га тўғри келадиган мак-симал хатар ҳажми белгилаб қўйилган. Тижорат банклари низом капиталининг минимал миқдори ҳам Марказий банк томонидан белгилаб қўйилган. Уни қуйидаги жадвал-да кўриш мумкин. Ҳар бир тижорат банки ўз низом капиталини ҳар чораклик ажрат-малар асосида (йиллик кўзда тутилган ўсишга нисбатан 25%) тўлди-ришлари лозим. Юқоридагилардан ташқари, ҳисобни тўғри йўлга қўйиш, бош-қаришдаги хато ва камчиликларни тугатиш, кадрлар малакасини оши-риш ҳам банкларнинг тўловга лаёқатлилигини таъминлашга таъсир кўрсатади. Бирор мамлакат иқтисодиётида юз бераётган тангликлар, но-мутоносибикларнинг бир учи банк тизими ҳолати ва тижорат банк-ларнинг фоалиятига бориб тақалади. Айниқса, ўтиш даврини бошдан кечираётган давлатларда юз берган ва юз бераётган инқирозларнинг бош омиллари сифатида банкларнинг синиши ва банкротлиги сана-лади. Россияда 1995 йил ва 1998 йилда содир бўлган инқирозларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, аҳолининг банкларга ишончининг йўқо-лиши, сиёсий омиллар ва молиявий пирамидаларнинг тушкунлиги ҳолатлари банкларнинг тўловга қобилиятини йўққа чиқаради. Шун-дай экан, тижорат банкларнинг ликвидлиги ва тўловга қобилиятини таҳлил этиш давомида бунга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ло-зим. Чунки ликвидлик ва тўловга қобилиятлилик мураккаб иқтисодий тушунчалар саналади ва юзаки баҳолаганда таҳлил самараси паст бўлиш мумкин. Банклар фаолиятига таъсир қилувчи омиллар турлича тасниф-ланади. Одатда, улар ички ва ташқи омилларга ажратилиб ўргани-лади. Тижорат банкларнинг ликвидлиги ва тўлов қобилиятини белги-лайдиган ички омиллар қаторига қуйи-дагилар киради: – банкнинг мустаҳкам капитал базаси; – активлар сифати; – депозитлар сифати; – ташқи манбаларга қарамлик даражаси; – активлар ва пассивларнинг муддатлари бўйича мутаносиб-лиги; – малакали менежмент; – банкнинг имиджи. Банкнинг мустаҳкам капитал базаси хусусий капиталининг мутлақ қийматини ифода этиб, активлар бўйича таваккалчи-ликларнинг ҳимоя манбаси ҳамда омонатчилар ва депозитчилар маблағларининг кафолати ҳамдир. Банкнинг хусусий капитали низом фонди ва бошқа мақсадли фондлардан иборат бўлиб, молиявий барқарорлик учун ҳам асосдир. Шундай қилиб, банкнинг хусусий капитали қанча катта бўлса, ликвидлилик ҳам шунча юқори бўлади. Активлар сифати асосан тўрт хил мезон асосида аниқла-нади: ликвидлилик, таваккалчилик даражаси, даромадлилик ва диверсификатсия бўйича. Активларнинг ликвидлиги шу актив-ларнинг пул шаклига ўтиш лаёқатидир. Ликвидлик хизматидан активлар бир неча гуруҳларга ажралади. Биринчи гуруҳга юқори ликвидли активлар – касса ва вакиллик ҳисобварағидаги маблағ-лар ҳамда давлатнинг қимматли қоғозларини киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳга қисқа муддатли ссудалар, банклараро кредит-лар, факторинг оператсиялари ва актсионерлик жамиятларнинг тижорий қимматли қоғозлари ташкил этади.Узоқ муддатли инвеститсиялар, қўйилмалар ва лизинг оператсиялари учинчи гу-руҳ ликвид активларни ташкил этади. Ниҳоят, тўртинчи гуруҳ ликвид активлар муддати узайтирилган ссудалар, бино ва иншоотлардан иборат. Таваккалчилик даражаси бўйича ҳам активлар тўрт гурухга ажратилади ва мос ҳолда 0,20, 50, 100% лик таваккалчилик даражасига эга активлардан иборат. Шуни таъкидлаш лозимки, таваккалчилик даражаси қан-чалик юқори бўлса, ликвидлик шунчалик паст бўлади. Активлар-нинг даромадлилиги активларнинг ишчанлиги ва самарадор-лигини намоён этади. Даромадлик бўйича активлар даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларга бўлинади. Даромадлар қанчалик кўп бўлса, банкда капитал базани мустаҳ-камлаш имконияти пайдо бўлади. Лекин кўр-кўрона даромад-лиликка интилиши активларнинг йўқотилишига ва ликвидли-ликнинг пасайишга олиб келади. Активлар сифатини кўрсата-диган мезонлардан яна бири уларнинг диверсификатсиясидир. Активларнинг диверсификатсияси кўрсаткичлари бўлиб, банк активларининг асосий йўналишлари бўйича таркиби, кредит қў-йилмаларининг объектлари ва субъектлари таркиби, қимматли короялар портфели тартиби, валюталар структураси (валюта опе-ратсиялари бўйича), ҳамкор банклар тартиби ҳисобланади. Актив-лар диверсификатсияси қанчалик юқори бўлса, ликвидлилик шун-ча юқори бўлади. Банк активларининг сифати ликвидлилик ва тўловга қобилиятлиликни белгилашда катта ўрин тутади. Ак-тивлар таркиби шундай оптимал танланиши керакки, бир вақт-нинг ўзида ҳам ликвидлилик, ҳам тўловга қобилиятлилик ва банк учун кераклиси фойдалилик таъминланиши лозим. Ликвидлиликка таъсир этувчи муҳим омиллар сирасига банк-нинг депозит базасининг сифати ҳам киритилади. Депозит жо-рий ҳисобларда, муддатли депозит ва омонат жамғармалари кўри-нишда йиғилган юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ташкил қилади. Депозитлар (талаб қилиб олгунча, муддатли ва жамғарма) сифати мезони бўлиб, уларнинг барқарорлиги ҳисоб-ланади. Депозитларнинг барқарор қисми қанча юқори бўлса, ликвидлилик шунча юқори таъминланган бўлади, уларнинг улу-шининг ортиши банкнинг ликвид активларга эҳтиёжини камай-тиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, талаб қилиб олгунча бўлган депозитлар уларнинг фоиз ставкасига боғлиқ эмаслиги нуқтаи назаридан барқарорлиги билан ажралиб турса муддатли ва жамғарма депозитларнинг қолдиқлари қатъий муддатга эга эканлиги билан барқарордир. Лекин уларнинг фоиз ставкасига боғланганлиги фоизлар ўзгариши билан бундай депозитлар мигратсиясини вужудга келтириши мумкин. Банкларнинг ликвидлилиги ва тўловга қобилиятлиги ташқи манбаларга қарамлик даражасига, яъни банклараро кредитлар-нинг улушига ҳам боғлиқ. Маълум бир чегарадаги банклараро кредит ликвидлигига ҳеч қандай хавф туғдирмайди, аксинча, у ликвид маблағларга бўлган қисқа муддатли эҳтиёжни бартараф ҳам этади. Агар банклараро кредит жалб қилинган ресурслар таркибида салмоқли ўринни эгалласа, банклараро кредит бозорида ноқулай конъюнктура вужудга келганда банк таназ-зулга юз тутиш мумкин. Ташқи манбаларга каратлиги юқори бўлган ривожланиш истиқболига эга бўлмайди ва ресурс база-сининг беқарорлиги эвазига катта таваккалчилик остида бўлади. Актив ва пассивларнинг муддатлари суммалари ўртасидаги номутаносиблик ликвидлиликка жиддий таъсир ўтказади. Банк-нинг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариш учун мижоз-дан олинган маблағларни қайтариш муддати шу маблағлар ҳисо-бига қўйилган кредит (инвеститсиялар)ни қайтиш муддати билан мос бўлмоғи лозим. Тўғри, мажбурият бошқа манба ҳисобига қопланиши мумкин, лекин амалда актив ва пассивларнинг асосий қисми муддат ва суммада муносиб бўлиши банк барқарорли-гининг гарови ҳисобланади. Менежмент, яъни банк фаолиятини бошқариш ликвидли-ликка жиддий таъсир ўтказувчи омиллардандир. Банкнинг бош-қариш сифати оқилона банк сиёсати, банк ташкилий структура-си, актив ва пассивларни самарали бошқариш механизмда на-моён бўлади. Юқори даражадаги менежмент малакали кадр-ларни талаб этади, шунингдек, зарурий ахборот базаси тезкор чораларни амалга оширишда қўл келади. Керакли ликвидлилик даражаси менежмент билан бирга банкнинг имиджига ҳам боғлиқ. Ижобий банкка ресурслар жалб қилишда ва ликвид маблағлар камомадини тўлдиришда баҳо рақобатчи банкларга нисбатан устунлик яратади. Яхши репута-тсиясига эга бўлган банк барқарор депозит базасини ҳосил қила олади, чунки у молиявий барқарор мижозлар билан алоқа қи-лишда катта имкониятга эга бўлади. Ижобий имиджга эга бў-лиш ўта мураккаб жараён, у йиллар давомида натижалар эвазига шаклланади ва ривожланиш стратегиясини тўғри танлаш, мижоз-ларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, маркетинг тадқиқот-ларини чуқурлаштириш, ишончли ва оммабоп реклама, фаолият натижаларини жамоатчилик учун очиқлиги кабиларга асосла-нади. Юқорида кўрилган омиллар банкнинг хусусиятларига боғлиқ равишда турлича аҳамиятга эга бўлиш мумкин. Баъзи ҳолларда ликвидлилик муаммосини ресурс базаси сифати ва таркиби туғдирса, баъзида активлар сифати бунга сабаб бўлади. Асосан эса ликвидлилик ва тўловга қобилиятлилик муаммолар комп-лекс омиллар уйғунлигида пайдо бўлади. Ликвидлилик муаммо-сини кўп омилли категория эканлигини тан олган холда, ҳар бир банк ўзининг оғриқли нуқталарини белгилаб олиши керак, яъни банк ликвидлигини белгилайдиган омиллар тўғри талқин этилган-дагина бу муаммо оқилона ҳал этилади. Кўриб ўтганимиздек, банкнинг ликвидлилик ва тўловга қо-билиятлилик ҳолати банк фаолиятидан ташқарида бўлган бир қатор ташқи омилларга ҳам боғлиқ. Булар қаторига қуйида-гилар киритилади: – мамлакатдаги умумий сиёсий ва иқтисодий вазият; – қимматли қоғозлар ва банклараро кредит бозорларининг ри-вожланиш даражаси; – қайта молиялаштириш тизими; – Марказий банк назорат функтсиясининг самарадорлиги. Мамлакатдаги умумий сиёсий ва иқтисодий вазият банк оператсиялари ривожига туртки беради, банк фаолияти иқтисо-дий асосларини мустаҳкамлигини таъминлайди, мамлакатдаги ва хорижий инвесторларни банкларга ишончини мустаҳкамлайди. Кўрсатиб ўтилган шартларсиз банклар пухта депозит базасини ҳосил қила олмайди, оператсияларнинг рентабеллигини таъмин-лаш, активлар сифатини ошириш, бошқарув тизимини тако-миллаштириш кабиларни уддалаш қийин кечади. Тижорат банк-лари банк тизимининг бир қисми сифатида мамлакатдаги сиё-сий ва иқтисодий ўзгаришларни ўзида акс эттиради, ўз навба-тида, тижорат банкларнинг ҳолати мамлакатдаги умумий аҳвол-ни белгилайди. Қимматли қоғозлар бозорининг ривожланганлиги ликвид маблағлар фойдалилигини йўқотмаган ҳолда активларни пул шаклига айлантиришни энг тез ва оптимал вариантини қўллаш имкониятини беради. Бундай ҳолат фонд бозори ривожланган давлатлар учун, айниқса, характерлидир. Чунки активларни қим-матли қоғозларга жойлаштириш воситасида банк бир вақтнинг ўзида ҳам ликвидлиликни таъминлайди, ҳам керакли даромадга эга бўлади. Банклараро кредит бозорининг ривожланганлиги банклар ўртасида вақтинча бўш ресурсларни тезда қайта тақ-симлаш имконини беради. Банклараро бозордан ликвидлиликни таъминлаш учун турли муддатларга маблағларни жалб қилиш мум-кин, шу жумладан, бир кунга ҳам. Бу бозордан маблағларни олиш оперативлиги умумий молиявий конъюнктура, банклараро бо-зорнинг ташкилий шакли ва албатта банкнинг обрўсига боғлиқ. Download 100.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling