6-mavzu: Kredit tizimi. Kreditning turlari va shakllari Reja: Kredittizimi Kreditning turlari. Kreditning shaklari. Kredit tizimi


Download 100.08 Kb.
bet6/11
Sana04.02.2023
Hajmi100.08 Kb.
#1161914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Маъруза матни 6-1

3. Kreditning shaklari.

Кредитнинг қуйидаги мустақил шакллари бор:





  1. Банк кредити

  2. Тижорат керидити

  3. Давлат кредити

  4. Ипотека кредити

  5. Истеъмол кредити

  6. Синдинсияли кредит

  7. Халқаро кредит

I. Банк кредити банклар томонидан пул шаклида бериладиган кредит бўлиб ссуда дейилади.


Пулнинг юқори ликвидли актив эканлиги ва банк тизимининг узоқ муддатли ривожланиш босқичини босиб ўтганлиги банк кредитини асосий кредит шаклига айлантиришга муҳим омил бўлди. Тижорат банклари кредитининг баҳоси ссуда капитали бозорида шакллланади.
Кредитнинг баҳоси қанчалик юқори бўлса, унга бўган талаб шунчалик кам бўлади. Шу сабабли Марказий банклар ва ҳукуматлар иқтисодиётда йўналтирилаётган кредитлар ҳажмини ошириш мақсадида кредтиларнинг паст ва барқарор фоиз ставкасини сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор, кредитларнинг фоиз ставкаси қанчалик паст бўлса, унга бўлган талабнинг ошишига олиб келади натижада муомаладаги пул миқдори ошишига сабаб бўлади ва оқибатда бу инфлатсия даражасининг оширади.
Банк кредити ривожланишини белгиловчи кейинги омил банкларнинг ресурс таъминотидир. Банкларнинг етарли даражада ресурс базасига эга бўлиши кредитларга бўлган талабни қондиришга имкон беради. Бир сўз билан айтганда банкларнинг етарли даражада ресурс базасига эга бўлиши улар мижозларининг молиявий даражасига боғлиқ.
Банк томонидан бериладиган кредитларни ўз вақтида қайтмаслиги ойки кредитларнинг қайтиш даражасининг юқори эканлиги банк кредити ривожланишининг 3-омили ҳисобланади. 4-омил банкларнинг кредитлаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиб ва назорат қилиш тизимининг ривожланганлиги бўлса, 5-омил макроиқтисодий вазият ва унинг ўзгариши ҳисобланади.
II. Кредит тарихини ўрганишга бағишланган тарқиқотларнинг натижалари кўрсатдики., тижорат кредити банк кредитидан олдин пайдо бўлган.
Тижорат кредити деганда, ҳозирги даврда товарларни тўлов муддатини кечиктириш асосида соитйлишига айтилади.
Тижорат кредитининг обекти товар ҳисобланади.
Лекин тижорат кредити дастлаб пайдо мбўлган даврда товарларни кредитга сотишдан ташқари мулкни ижарага бериш ҳам тижорат кредити ҳисобланган. Тижорат кредитининг маълум қисми вексел билан расмийлаштирилади.
Тижорат кредити банк кредити каби оммалашмаган бўлса ҳам у ҳамон кредит мустақил шакли сифатида сақланиб қолган. Бу эса қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:

  1. Тижорат кредитининг фоизи кўпинча банк кредити фоизидан паст бўлади;

  2. Ҳар қандай хўжалик юритувчи субект ҳам банк кредити ололмайди. Бу тоифа мижозлар учун тижорат кредитидан фойдаланиш зарурият бўлиб қолади;

  3. Тижорат векселлари молиявий инструмент сифатида амалиётда кенг қўлланилади. Уларни банкка топшириб кредит олиш мумкин.

III. Давлат кредити. Бир гуруҳ иқтисодчи олимларнинг фикрига кўра давлат кредитида давлат фақат қарздор бўлиб қатнашади. Масалан, давлат қимматли қоғозларини чиқариб аҳолига, банкларга ва корхоналарга сотади. Шу йўл билан улар улар олдида қарздор бўлиб қолади. Бундан ташқари давлат тижорат банкларидан, Марказий банкдан, Халқаро молия институтларидан кредит олади. Иккинчи гуруҳ олимларининг фикрига кўра, давлат кредитида давлат кредит берувчи бўлиб иштирок этади. Масалан, давлат банклар орқали маълум бир тармоқларни кредитлайди. Улар ҳукумат томонидан қимматли қ оғозларни сотиб жалб қилинган маблағлари ҳисобидан. Уларни давлат заёмлари дейишимиз ҳам мумкин.
IV. Истеъмол кредити – истеъмол мақсадида бериладиган кредитлар истеъмол кредитлари дейилади. Улар асосан истеъмол товалари кўринишида бўлади. Тарақққий этган мамалакатларда иппо9тека кредит;ари ҳам истеъмол кредити таркибига киритилади. Лекин Ўзбекистонда ипотека кредит мустақил шакл ҳисобланади. истеъмол кредити товар ва пул кўринишида берилади.
V. Ипотека кредити – қўзғалмас мулкни гаровга олиш йўли билан бериладиган кредит. Ипотека сўзи грекча “ҳйпотеc” сўзидан олинган. Ипотека кредитини юридик ва жисмоний шахслар олади. Юридик шахслар ўзига тегишли қўзғалмас мулкни гаровга қўйиб, ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш учун кредит олади.
VI. Синдинсияли кредит – бу 1обектни ёки лойиҳани молиялаштириш учун 2 ёки ундан ортиқ банклар томонидан бериладиган кредитдир. Синдинсияли кредитни ташкил қилувчи банк бош ёки етакчи банк дейилади. Қолга банклар иштирокчи банкалр деб аталади. Олдин банклар ўртасида бош битим имзоланади. Бу битимга кўра банк синдикати ташкил этилади. Кейин кредит олувчи ва синдикат ўртасида кредит шартномаси имзоланади. Иштирокчи банклар етакчи банкка синдикатдаги улушига кўра ресурсларини беради.
VII. Халқаро кредит – бу ссуда капиталининг давлатлараро ҳаракати бўлиб, бу ҳаракат товар ва валута кўринишидаги маблағларни қайтариб беришлик, муддатлилик ва фоиз тўлашлилик асосида бериш натижасида юзага келади.
Тижорат банклари фаолиятида кредитлашнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

  1. мижозни алоҳида ссуда ҳисобрақамидан 1 маротабали кредитлаш шакли. Бунда кредит 1маротабали тўлов шаклида банкдан чиқарилади.

  2. мижозни кредит линияси очиш йўли билан кредитлаш. Бунда мижоз учун кредитлаш лимити ўрнатилади. Унинг бу лимитдан фойдаланиш учун давр белгиланади. Бу шаклнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  1. мижоз ҳар сафар кредит сўраб банкка мурожаат қилиш мажбуриятидан ҳолос бўлади;

  2. мижоз кредит линиясининг фақат ишлатил;ган қисми учун фоиз тўлайди;

  3. банк берилган кредит устидан яъни шартномавий шартлари бажарилиши устидан назорат ўрнатиш имконига эга бўлади. Агар мижоз кредит шартноамси шартларини буза бошласа банк кредит линиясини ёпиб қўяди.

  1. кредитлашнинг овердрафт шакли, инглиз тилида сўзласувчи мамлакатлар банк амалиётида кенг қўлланилади.

Овердрафт кредити мижознинг жорий ҳисобрақамининг дебетли қолдиғига берилади. Мижозларнинг банкларда очилган жорий ҳисобрақамларида фақат бир марта дебетли қолдиқ бўлишига рухсат этилади. У ҳам бўлса, банк ва мижоз ўртасида овердрафт кредити олиш бўйича келишув бўлса.
Овердрафт кредитига ссуда счоти очилмайди ва бу кредит таъминотсиз кредит ҳисобланади.

  1. кредитлашнинг контокоррент шакли. Бу шакл немис тилида сўзлашувчи мамлакатларниг банк амалиётида қўлланилади.

Контокоррент кредитида мижознинг жорий ҳисобрақами ёпилади ва контокоррент ҳисобрақам очилади. Мижознинг барча фаолиятидан келадиган пул тушумлари контокоррент ҳисобрақамининг кредитида акс этади. Мижознинг барча тўловлари контокоррент ҳисобрақамининг дебетида акс этади. Контокоррент кредити контокоррент ҳисобрақаминиг дебетли қолдиғига берилади. Контокоррент ҳисобрақамининг кредитли қолдиғи учун банк мижозга фоиз тўлайди, дебетли қолдиғи учун эса мижоз банкка фоиз тўлайди.



  1. кредитлашнинг факторинг шакли. Факторинг – бу мол етказиб берувчини кредитлаш шакли бўлиб, бунда банк товар ҳужжатларини ўзининг дисконт ставкаси бўйича регресс ҳуқуқи билан ёки регресс ҳуқуқисиз сотиб олади.

  2. Кредитлашнинг форфейтинг шакли. Форфейтинг – бу франсузча “а форфе” сўзидан олинган бўлиб улгуржи деган маънони англатади.

Форфейтинг мол етказиб берувчини кредитлаш шакли бўлиб, бунда банк траттани ўзининг дисконт ставкаси бўйича регресс ҳуқуқи билан сотиб олади

Кредитга бўлган талаб қайси усулда ва муддатда, ким томондан қондирилишига ва қарз олувчиларга таклиф қилинишига қараб, кредит бир неча тур ва шаклларга бўлинади.



Download 100.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling