4-расм. Кварц кристалли.
Z-ўқини, кристаллнинг оптикавий ўқи дейилади. X1, X2, X3- ўқларни эса, электрик ёки пьезоэлектрик ўқлар дейилади.
X- пьезоэлектрик ўқлардан бирига перпендикуляр қилиб қирқилган кварц пластинкани қараб чиқамиз. Z ва X-ўқларига перпендикуляр бўлган ўқни Y- орқали белгилаймиз (5- расм). Пластинка X-ўқи бўйича чўзилганидан, унга перпендикуляр бўлган ABCD ва ЕҒGН ёқларида турли ишорали қутбловчи зарядлар пайдо бўлар экан. Бундай пьезоэлектрик эффектни, бўйлама эффект дейилади. Агар деформация ишораси ўзгартирилса, яъни чўзиш ўрнига сиқилса, унда қутбловчи зарядларнинг ишораси ҳам. тескарисига ўзгаради.
Деформациянинг мазкур типида (чўзишда ёки мос равишда сиқишда) муайян ишорали қутбловчи зарядларнинг пайдо бўлши, X-ўқларнинг учлари тенг ҳуқуқли эмаслигини ва X-ўқлар муайян йўналишларга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатади (бу 5-расмда стрелкалар билан кўрсатилган).
Бу деган сўз, бундай муайян деформацияда, заряднинг ишораси X-ўқи, ёқнинг ташқи нормали бўйича йўналганми, ёки ички нормали бўйича йўнлганми, шунга боғлиқ. Учлари тенг ҳуқуқли бўлмаган бундай ўқлар, қутб ўқлар (қутбланиш ўклари) деб аталади. X1, X2, X3-қутб ўқларидан фарқли ўлароқ, Z-ўқининг учлари, бутунлай тенг ҳуқуқли бўлиб, у қутбсиз ўқдан (қутбланмайдиган ўқлар) иборат.
Қутб ўқи учларининг тенг ҳукуқлимаслиги, фақат пьезоэлектрик эффект- дагина намоён бўлмай, бошка ҳодисаларда ҳам намаён бўлади. Масалан, қутб ўқининг турли учларида жойлашган ёқларни, химиявий емирилиш тезлиги турлича бўлиб, бунда емирилишдан ҳосил бўлган фигуралар, бир-биридан фарқ қилади.
Бўйлама пьезоэлектрик эффект билан бир қаторда, шунингдек, кўндаланг пьезоэлектрик эффект ҳам мавжуд. У қуйидагидан иборат. Y-ўқ бўйича сиққанда ёки чўзганда, X-ўқ бўйича қутбланиш бўлади ва ўша ABCD ва ЕҒGН ёқларида қутбловчи зарядлар пайдо бўлади. Бунда ҳар қайси ёқдаги зарядларнинг ишораси, X-ўки бўйича чўзганда (бўйлама эффект), қандай бўлса, Y- ўқи бўйича сиққанда (кўндаланг эффектда) ҳам шундай бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |