6-Мавзу: Синашни ностандарт усуллари Маъруза


Download 130.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana18.11.2023
Hajmi130.28 Kb.
#1784036
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6-Маьруза 2



6-Мавзу: Синашни ностандарт усуллари
Маъруза 
Режа: 
7.1..Бетонлаш жараѐнида конструкцияга қолипларни ўрнатиш 
7.2.Намуналарни олиш усуллари 
8.1.Ностандарт намуналарни синаш 
8.2.Бетонни давомий юклама таъсирига синаш 
Таянч сўз ва иборалар: П.М.Миклашев усули; И.В.Вольф ва Б.Г.Скрамтаев 
усули; И.Е.Иванов усули; арралаш; пармалаш; давомий юкламага синов: 
давомий сиқилувчи юкламага синов; давомий чузилишга синов. 
7.1. Бетонлаш жараѐнида конструкцияга қолипларни ўрнатиш 
Намуна қолипи иншоот массивини бетонлашда ўрнатилади ва 
белгиланган вақтида бетондан суғириб олинади. Сўнгра намуна қолипдан 
олиниб прессда синалади. 
Қолип ўлчами конструкция тури ва катталигига, арматуралаш 
даражасига, тўлдирувчилар катталиги ва бошқа омилларга боғлиқ. 
П.М.Миклашев усулида конструкцияни бетонлаш жараѐнида махсус 
тешик қолиплар ўрнатилиб, бетон зичлангандан сўнг суғириб олинади. 
Бундай қолипларни қўлланиши намуна ва конструкцияда вибрация таъсири 
остида бетон бир жинслилиги ошади ва қоришмадаги суюқ масса бир текис 
тақсимланади. Намуналар бир суткадан кейин қолипдан олиниб нормал 
шароитда сақланади. Бу усулда лаборатория бетонинг қотиш шароити билан 
конструкциядаги бетоннинг қотиш шароити бир хил бўлмайди, лекин бетон 
таркиби ва зичлаш усули бир хил бўлади.. 
 
И.В.Вольф ва Б.Г.Скрамтаев усулида иншоотни бетонлаш жараѐнида, 
унга иккита махсус цилиндрни бир бири устига қўйилади. Бетон котгандан 
сўнг уларни тартиб олинади. Намунани тартиб олиш кучини динанометр 
орқали аниқлаб бетонни кирқилиш (срез) га каршилиги аниқланади. Бетон 
мустаҳкамлиги эса лаборатория шароитида намуна синаб аниқланди. 
Бу усул ѐрдамида бир вақтда бетонни сиқилишга ва кирқилиш (срез) га 
бўлган мустаҳкамлигини аниқланади. 
Бу усулда намуналарни олиш учун тайѐрлов ишларини кўплиги ҳамда 
иншоотни хамма жойда хам қўллаб бўлмаслиги сабабли бу усул амалиѐтда 
кенг қўлланилмайди. 

Download 130.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling