6-мавзу: синф тарбиявий соатлари ҳАҚида умумий тушунча. Синф раҳбарининг намунавий йиллик иш режасиини тузиш методикаси
Синф тарбиявий соатларини ташкил этиш, уни ўтказишнинг тартиби ва услублари
Download 31.64 Kb.
|
6-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- I.Маънавият ва бурч тарбияси.
- Тарбиявий соат мавзулари
- Эслатма.
2. Синф тарбиявий соатларини ташкил этиш, уни ўтказишнинг тартиби ва услублари.
Ҳар бир педагог ўз иш фаолиятидан келиб чиқиб,таълим-тарбия масканларида олиб бориладиган тарбиявий соатларни шундай ташкил этсинки, токи унинг мазмун ва моҳияти узоқ муддат эсдан чиқмасин. Уларни қуйидаги мавзуларга асосланиб олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. I.Маънавият ва бурч тарбияси. Маънавиятимизнинг қадимийлиги, мазмун ва моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, асосий тамойиллари, унинг жамиятимиз тараққиëтидаги роли ва аҳамияти, Президентимиз асарлари ва нутқларида инсонни жонли мавжудотлардан ажратиб турадиган онг ва тил, ақлидрок ва тафаккур, одамгарчилик, мурувват ва саҳоват, раҳмшавқат, меҳроқибат, иймонэътиқод, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, поклик, табиатни эъзозлаш, илм ва фанни, адабиëт ва санъатни, маданиятни севиб ардоқлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат, ўзи ва ўзга миллат кишиларини, уларнинг тили, тарихи, маданияти, урфодатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш ва қадрлаш хислатларини тарбиялаш асосий мақсад қилиб олинади. Тарбиявий соат мавзулари 1. Маънавият инсонга ҳаводек, сувдек зарур. 2. Инсонни ҳаëтини безайдиган, гўзаллаштирадиган омил маънавиятдир. 3. Давлат ва миллат маънавияти билар кўркамдир.. 4. Маънавий баркамол кишилар ҳаëти биз учун намуна. 5. Ҳалоллик ва ростгўйликинсон фазилати. 6. Бугун ниятэртанги ҳақиқат. 7. Чин ва ëлғон дўстлик. 8. Ҳақиқий ва қалбаки қаҳрамонлик. 9. Ëмон одатдан сақлан. 10. Иймонсизда Ватан туйғуси бўлмайди. 12. Қуръони карим ва Ҳадис шарифдан парчаларни ўқиш ва муҳокама қилиш. Эслатма. Юқоридаги ва қуйидаги тавсия қилинадиган мавзуларни синф ўқувчиларининг қабул қилиш даражасига қараб соддалаштириш, мураккаблаштириш мумкин. II. Ватанни севмоқ иймондандир. Унинг бахтсаодати, ëруғ истиқболи, фаровон келажаги учун яшаш, курашиш, керак бўлса жонини фидо қилиш шу муқаддас заминда яшаëтган ҳар бин инсон учун бахтдир. Ватандан ортиқ меҳригиë ва улуғ неъмат йўқлигини исботловчи мавзулар бу бўлимга киритилиши мумкин. 1. Ватан сен суйган одамлар манзили. 2. Ватан бу туғилган жой. 3. Давлат, Ҳукумат, Халқ тушунчалари нима 4.Уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаймиз. 5. Ғалаба ва мустақиллик кунини шарафлаймиз. 6. Ҳарбий ўйинларда иштирок этиш. 7. Ватанимга хизмат қиламан. 8. Чин Ватанпарварлик ўз ўлкасини севишдан бошланади. 9. Ҳадисдан мавзуга оид парчаларни ўқиш ва муҳокама қилиш. 10. Республикамиз истиқлолини мустаҳкамлашда фаолмиз. 11. Менинг ватандошим замондошим. 12. Биздан озод, обод ватан қолсин. 13. Мустақиллик учун курашган аждодларимизфахримиз. 14. ЎзбекистонВатаним маним. Download 31.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling