6-мавзу: синф тарбиявий соатлари ҳАҚида умумий тушунча. Синф раҳбарининг намунавий йиллик иш режасиини тузиш методикаси


Download 31.64 Kb.
bet3/7
Sana10.02.2023
Hajmi31.64 Kb.
#1186998
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-mavzu

III. Байналмилал тарбия.
1. Байналмилал бирлик нима Бу тушунча ҳақида батафсил маълумот бериш.
2. Сен ҳамдўстлик мамлакатлари ва уларнинг болалари ҳақида нимлаарни биласан
Бу мавзуга тайëргарлик қуйидагича ташкил этилиши мумкин. Ҳамдўстлик мамлакатларидан бири танланиб, унинг ташкил топган вақти, географик жиҳатдан жойлашиши, аҳолиси, табиий бойликлари, иқтисоди, адабиëтисанъати, чет мамлакатлар билан алоқаси каби саволлар ўқувчиларга бўлиб берилади. Навбатдаги тарбиявий соатга география, тарих ва адабиëт ўқитувчилари таклиф қилиниб, ўқувчилар тингланади. Фан ўқитувчиларининг суҳбати билан машғулот якунланади.
3. Бизнинг маҳалла, қишлоқ ва туманда неча хил миллат вакиллари яшайди ва улар қандай алоқадалар 
4. Туман ва вилоятлардаги қўшма корхона вакиллари билан учрашув уюштириш, экскурсия ташкил этиш.
5. Чет тилларни ўрганишиқтисодий мустақиллик пойдевори.
6. Чет тили ўқитувчиси билан хорижий тилда маълум темага аталган кеча ўтказиш.
7. Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳамда чет эллик ўқувчилар билан алоқа боғлаш.
8. Чет мамлакатларда таълим олаëтган юртдошларимиз билан алоқа ўрнатиш, улар орқали у мамлакат ҳақида маълумот тўплаб, муҳокама қилиш.
IV. Эстетик (нафосат) таркиби.
1. Мусиқани қандай тинглаш керак
2. Бадиий асар қандай ўқилади 
Афсуски, ҳозирги кунда ўқувчиларимиз китоб мутолаасига қизиқмай қўйдилар. Зероки, машҳур татар олими Ризоуддин ибн Фаҳруддиннинг Насийҳат китобидан олинган ушбу парча ўқувчилар билан ишлаб чиқилса, ўқувчиларнинг бу касаллигига шифо бўлса ажаб эмас.
Китоб ва мутолаа.
1. Гўзал китоблар ажиб нарсаларни кўрувчи- ку, авлоқда сирдош ëлғизликда дўст, ожизлик вақтларда ëрдмчи, ҳасратда шодлик келтирувчи, фикрларни нурлантирувчи, у замон аҳволидан сўзловчи умматлар, воқиотини ҳикоя этувчи, ақлли кимсаларнинг ақлларини кўрсатувчи оз ҳақли  кўп фойдали нарсалардир. Шунинг учун китоб олмақда бахиллик этмангиз, китоблардан айрилмангиз.
2. Лекин китоблар орасида йўқ, нарсалар ëзилмиш  маъносиз нарсалар ила тўлганлари ҳам бордир, бўларни ўқимоқ, қийматли умрни зойи этмақдир. Шунинг учун фикрларни нурлантиражак, хулқ покларга ëрдам беражак, ақлни ортиражақ китобларни ихтиëр этиб, бошқалардан йироқ бўлингиз. Фойдали китобларни ўқимақ кўнглига шодлик келтирур, фикрга озиқ бўлур, зеҳнга қувват берур …
3. Баъзи кимсалар бўладики, китоби кўб деб халқ орасида ном чиқармоқ учунгина китоб йиғиб, ўзлари ундан ҳеч фойда олмасалар. Бошқаларгада фойда олдирмаслар, ҳатто ичларида нималар борлигинида билмаслар. Булар йўқ ташувчилар мисолидадир. Шунинг учун сизлар ўзингиз фойда олажак бўлган китобларни ўзингиз фойда олмоқ учун ихтиëр этингиз.
4. Мутолаа инсоннинг юзига нур, кўнглига шодлик келтирур. Ушбу сабаб учун зеҳн хизмати ила машғул бўлувчилар ҳарнақадар ориқ бўлсаларда, ақллари семиз ва ë муҳаббатли бўлур.
5. Мусиқанинг ажобий саҳифалари  мусиқали соат ўтказиш. Ўқувчиларга мумтоз ашулалардан бирининг номи айтилади. Топшириқ шеър, муаллифи, бастакори ҳақида маълумот тўплаб келиш, грампалстинка ëки магнит тасмасига ëзилган қўшиқни топиш ва биргаликда эшитиб, муҳокама қилиш, болалар ўзларига топширилган вазифани мусиқа ўқитувчиси ëрдамди синф тарбиявий соатида муҳокама қилади.
6. Сен меҳмонни қандай кутасан, меҳмонда ўзингни қандай тутасан (Меҳмон бўлиш ва кутиш адаби ҳақида)
7. Санъаткорлар дунëсида, улуғ рассом мавзуларида суҳбат, учрашув, экскурсия ўтказиш, альбом ëки стенд тайëрлаш.

Download 31.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling