6-мавзу тафаккур ва нутқнинг психологик тавсифи. Режа


Download 161 Kb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi161 Kb.
#1582278
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-маъруза

2.5. Конкретлаштириш. Умумий, мавҳум белги ва хусусиятларни якка, ёлғиз объектларга татбиқ қилиш билан ифодаланадиган фикр юритиш операцияси инсоннинг барча фаолиятларида актив иштирок этади. Воқелик қанчалик конкрет (яққол) шаклда ифодаланса, инсон уни шунчалик осон англаб етади. Ўзининг генетик қилиб чиқишига қараганда, кишилар даставвал теварак-атрофни конкрет белгиларига асосланиб, конкрет ҳолда акс эттирганлар, яққол образларга суяниб, тасаввур қилиш имкониятига эга бўлганлар. Шу боисдан то ҳозирги кунга қадар конкретлик белгиси ҳар қандай инсон зоти учун энг яқин белги бўлиб ҳисобланади. Чунки конкрет воқелик кишини ақлий зўр беришликдан, иродавий тангликдан ва стресс ҳолатдан хориж қилади. Шунинг учун бўлса керак, одам энг мураккаб қонун ҳамда тушунчаларни конкретлик даражасига айлантиришга ҳаракат қилади. Масалан, инсон «қиймат» тушунчасини конкретлаштириб «одамнинг қадр-қиммати», «товарнинг қиймати» шаклида конкретлаштиради ва ҳоказо.
Психология фанида мазкур фикр юритиш операциясига қуйдагича таъриф берилади: Конкретлаштириш ҳодисаларни ички боғланиш ва муносабатлардан қатъи назар, бир томонлама таъкидлашдан иборат фикр юритиш операциясидир.
Психологлари тадқиқотларининг кўрсатишига қараганда, конкретлаштириш одатда икки хил вазифани (функцияни) бажаради. Дастлабки функциясига тааллуқли кўпгина мисолларни келтириш билан унинг психологик механизмини кўрсатишига ҳаракат қиламиз. Масалан, ўқувчилар «қора» деган сўзни ишлатган пайтларидан кўз олдида битум, чақич, асфальт каби қора рангдаги нарсалар ва ҳайвонларни гавдалантиришлари мумкин. Шунингдек, улар «ҳаракат» деган иборани ишлатсалар, одамни, машинани, ҳайвонларни сув ва самолёт кабиларни тасаввур қила оладилар. Кейинчалик эса ҳаракат тушунчасининг кўлами кенгайиб боради, биологик, ижтимоий ва ҳоказо ҳаракатларни назарда тутади.
Конкретлаштиришнинг иккинчи функцияси қуйидаги мисолларда ўзининг ёрқин ифодасини топади. Масалан, кишилар кемон, белкурак, паншаҳани деҳқончилик асбобларига; игна, бигиз, ангишвона ва тикув машинасини тикув асбобларига; лола, атиргул, бинафша, бульданежни гулга; дафтар, ручка, чизғични ўқув қуролларига киритиладилар. Демак, бу мисолларда конкретлаштириш операцияси умумий ва якка белгилари кам бўлган умумийликни очишда намоён бўлади. Умуман конкретлаштириш абстракциялашни контраст ҳолати бўлиб, инсон билиш фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.

Download 161 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling