6-мавзу тафаккур ва нутқнинг психологик тавсифи. Режа
Download 161 Kb.
|
5-маъруза
2. 7. Системалаштириш. Фикр объектив ҳисобланган нарса ва ҳодисаларни замон (вақт), макон (фазо) ва мантиқий жиҳатдан маълум тартибда жойлаштиришдан иборат фикр юритиш операцияси билимларни ўзлаштиришда, кўникма ва малакаларни тартибга солишда муҳим роль ўйнайди. Одатда, системалаштириш операцияси ёрдамида нарса ва ҳодисалар, фактлар, фикрлар ва объектлар макондаги, вақтдаги эгаллаган ўрнига қараб ёки мантиқий жойлаштирилади.
Шунинг учун тизимга солиш маконий (фазовий) хронологик белги ва мантиқий белгисига асосан уч турга ажратилади. Кўчатларнинг боққа олиб чиқиб ўтказилиши, синф хонасидаги мебелларнинг бир текис жойлаштирилиши маконий (фазовий) тизим учун мисол бўла олади. Тарихий воқеаларни хронологик тартибда жойлаштирилиши, кутубхонадаги китобларнинг хронологик жиҳатдан териб қўйилиши воқеаларни замонга (вақтга) қараб тизимга солишнинг намунаси деб аташ мумкин. Математика, фалсафа, психология ва мантиққа (логикага) доир асарларда илмий мақолаларнинг (яъни пункт, параграф назарда тутилмоқда) жойлашуви мантиқий тизимга солишнинг намунасидир. Мактаб таълимида ўзлаштирилган билимларни тизимга солиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу иш бир неча босқичда амалга оширилади. Билимлар дастлаб предметнинг боблари, қисмлари бўйича, сўнг яхлит ҳолда ўқувчи онгида тизимлашади. Тизимлаштиришнинг иккинчи босқичида бир-бирга ўхшаш предметларга оид билимлар фикран тартибга солинади. Учинчи босқичда бир неча предметлар юзасидан тўпланган билимлар маълум тартибга тушади, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ажратилади. Тизимга солишнинг тўртинчи босқичида дарсдан ва мактабдан ташқари машғулотларда эгалланган билимларни тизимлаштириш назарда тутилади. Ўқитувчи дарсда ўқувчилардан ўтилган мавзуларни сўраш, уларнинг тўгарак ишларида, олимпиада ва конкурсларда қатнашувини кузатиш, деворий газетга ёзган мақолаларини таҳрир қилиш, ижодий ва ёзма ишларни текшириш орқали улардаги билимларнинг қандай тизимлашаётганини аниқлаб бериш мумкин. Демак, инсоннинг билиш фаолиятида «мавзулараро», «предметлараро» билимларни тизимлаштириш юзага келади. Бинобарин, билимларнинг тизимга солиниши ақлий ривожланишнинг дастлабки поғонаси хисобланади. Download 161 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling