6-мавзу тафаккур ва нутқнинг психологик тавсифи. Режа


Download 161 Kb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi161 Kb.
#1582278
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-маъруза

2.6. Классификациялаш. Инсоннинг билиш фаолиятида муҳим роль ўйновчи фикр юритиш операцияларидан бири классификациялаш ҳисобланади. Бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир-бирига ўхшашлигига ва бошқа туркумдаги нарсалардан фарқ қилишига қараб, нарсаларни туркумларга ажратиш тизимси классификация деб аталади. Фан оламида буюк ҳисса бўлиб қўшилган Д. И. Менделеевнинг «Элементларнинг даврий тизимси» жадвали классификация учун ёрқин мисолдир. Бунда олим элементларни атом оғирлиги ортиб боришига, кимёвий сифатларининг бир типлигига ва бошқа белги ва аломатларига қараб тартиб билан жойлаштириб чиққан.
Фанда нарса ва ҳодисаларнинг табиатни ифодаловчи муайян белги (аломат) асосида қилинган классификация деб аташ қабул қилинган. Табиий классификацияга зоология фанидаги ҳайвонлар классификацияси (судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, паррандалар, қушлар ва ҳоказо), ботаникадаги ўсимликлар классификацияси (бир йиллик, кўп йиллик, буталар, дарахтлар, ўтлар, илдиздан кўпаювчилар, игна барглилар, тиканли ўсимликлар, дуккаклилар, полиз ўсимликлари ва бошқалар) каби қатор мисолларни келтириб ўтиш мумкин. Мабодо классификацияга асос қилиб олинган белги нарса ва ҳодисаларнинг табиатини ифодаламаса, бундай классификация сунъий классификация деб аталади. Ижтимоий ҳаётимизда классификациянинг мазкур тури доимо қўлланиб туради. Масалан кутубхонадаги китоблар мазмунига, шаклтига, ноёблиги ва шунга ўхшаш белгиларга қараб токчалар ва пештоқчаларга терилади. Ўқувчиларнинг алифбе тартиби билан тузилган рўйхати ёки хусусиятлари, жинсий белгилари, улгуришлари ва қизиқишларини назарда тутиб туркумларга ажратиш ҳам сунъий классификациялашга мисол бўла олади.
Лекин ижтимоий турмушда ва фан оламида оддий классификациялаш ҳолатидан тез-тез фойдаланилади. Жумладан, адабиёт, тарих, география, психология-гуманитар фанлари: фалсафа, иқтисод, ҳуқуқ, педагогика, тарих- ижтимоий фанлар: мамавзутика, физика, биология, кимё-табиий-математик циклдаги фанлар. Худди шунингдек, асосга суяниб психология соҳалари ҳам классификация қилинади. Инженерлик, авиация, космос психологияси-меҳнат психологияси, патопсихология, олигофренопсихология, сурдопсихология, тифлопсихология-махсус психология; болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, катта ёшдагилар психологияси, герантопсихология-ёш даврлари психологияси; суд иши психологияси, криминал психология, пенитенциар психологияси- юридик психология ва бошқалар. Психология фанида психик ҳолатлар, билиш жараёнлари, шахснинг индивидуал типологик хусусиятлари ҳам классификация қилинади. Акс эттириш характерига ва рецепторларнинг ўрнига қараб, сезгилар уч группага бўлинади: экстероцептив сезгилар, интероцептив сезгилар, проприоцептив сезгилар. Классик бўлинишга биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади: кўриш, эшитиш, тактил, маза, ҳид, органик, ҳаракат ва ҳоказо.
Мактаб таълим тизимида мураккаб билимлар қулайроқ йўл билан ўзлаштириш учун классификация операциясидан кенг кўламда фойдаланилади. Масалан, от, сифат, феъл, сон-сўз туркумлари; ибтидоий жамоа, қулдорчилик, феодализм, капитализм, ижтимоийизм-кишилик шаклциялари; проза, поэзия, драма, комедия, трагедия- адабий жанрлар; бриз, муссон, пассат-шамоллар ва бошқалар.
Шундай қилиб, классификация биз текширадиган объектларнинг муайян тартибни топишда, ўрганишимизда зарур бўлган нарса ва ҳодисаларни яхлит ҳолда текширишимизда, ўзлаштирмоқчи бўлган материалларни пухта эсда қолдиришимизда муҳим роль ўйнайди.

Download 161 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling