6. Ўртача миқдорлар
Download 338.7 Kb.
|
ЎРТАЧА МИҚДОРЛАР.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вариацион қатор
Вариацион қаторлари.
Бизга маълумки, кўп холларда ўрганилаётган тўпламдаги ижтимоий ходисаларнинг белгилари тўғрисидаги маълумотларни бирон бир қатор кўринишида тасвирлаш зарурияти туғилади. Шу сабабли, ушбу белгилар турлари бўйича алоҳида-алоҳида гуруҳларга ажратиб олинади ва гуруҳлаш асосида олинган маълумотлар гуруҳланган жадвалларда келтирилади. Агарда, гуруҳланган жадвалда фақатгина иккита устун бўлиб, белги (варианта) лар кўрсатилса, иккинчи устунда эса гуруҳ сон (вазн) лари кўрсатилса, у ҳолда бу хосил бўлган қатор тақсимлаш қаторлари деб юритилади. Тақсимлаш қаторлари ўз навбатида атрибутив (масалан, аҳолининг жинси бўйича, миллати, касби ва ҳоказолар бўйича гуруҳланиши киради) ва вариацион (миқдорий белгилари бўйича, гуруҳланиши киради) қаторларга бўлинади. Вариацион қаторлар деб, статистик кузатиш натижасида олинган миқдорий белгилари тўғрисидаги маълумотларни ортиб ёки камайиб бориш тартибида жойлаштирилган ва ҳисобланган қаторларга айтилади. Бу қаторни қуйидаги тасвирда келтириш мумкин:
Вариацион қаторлари ҳам ўз навбатида дискрет ва интервал вариацион қаторларга бўлинади. Дискрет вариацион қаторлар варианта белгиларини чегараланган қаторларда ўзгаришини бирлаштириб ўрганади (48-жадвалга қаранг). 48-жадвал. Туманлар бўйича пахта етиштирувчи хўжаликларининг тақсимланиши.
Download 338.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling