6. Ўртача миқдорлар
Ўртача арифметик миқдорнинг турлари, унинг хусусиятлари ва уларни ҳисоблаш тартиби
Download 338.7 Kb.
|
ЎРТАЧА МИҚДОРЛАР.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тортилган ўртача арифметик
6.2. Ўртача арифметик миқдорнинг турлари, унинг хусусиятлари ва уларни ҳисоблаш тартиби.
Юқорида таъкидлаб ўтилгандек, ўртача арифметик миқдорлар ўртача миқдорларнинг энг содда ва амалиётда жуда кенг қўлланиладиган турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу миқдорлар оддий ва тортилган кўринишда бўлади. Оддий арифметик ўртача миқдорлари ўрталаштирилаётган белги миқдорлари (вариантлари) бир ёки бир хил ҳолда такрорланган пайтда қўлланилади. Уни аниқлаш учун дастлаб ўрталаштирилаётган алоҳида (индивидуал) миқдорлар (х) йиғиндиси () аниқланади, сўнгра олинган натижа уларнинг сони (n) га бўлинади. Буни қуйидагича ёзиш мумкин: (1) Масалан, олти ишчининг бир ойлик иш ҳақи қуйидагича бўлсин: 28000, 28600, 29200, 29400, 29800, 30100. У ҳолда: сўмни ташкил этади. Тортилган ўртача арифметик миқдорлари ўрталаштирилаётган белги миқдорлари (вариантлари) бир хил ҳолда такрорланмаган пайтда қўлланилади. Уни аниқлаш учун дастлаб ўрталаштирилаётган алоҳида (индивидуал) миқдор (х) лар унинг вазни (f) га кўпайтирилиб чиқилади ва олинган натижа (хf) ни унинг умумий вазн сони (f) га бўлинади. Буни қуйидагича ёзиш мумкин: (2) Энди тортилган ўртача арифметик миқдорларни ҳисоблаш тартибини қуйидаги жадвалда келтириб ўтамиз (33-жадвал): 33-жадвал Хўжалик бригадалари бўйича иш ҳақи фондини ўртача арифметик тортилган формуласи орқали ҳисоблаш тартиби.
У ҳолда:
Айрим холларда ўртача миқдорлар оралиқ (интервал) қаторлар, умумий ва гуруҳий ўртачалар, шунингдек, нисбий миқдорлар асосида ҳам ҳисобланиши мумкин. Ўртача миқдорларни интервалнили (оралиқли) қаторда ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Бунинг учун дастлаб ҳар бир интервал (оралиқ) гуруҳ бўйича ўртачани, сўнгра эса жами қаторлар бўйича умумий ўртачани ҳисоблаш лозим. Агарда, интервал (оралиқ) ёпиқ кўринишда бўлса, у ҳолда ҳар бир (интервал) оралиқ гуруҳ учун ўртача интервал (оралиқ) белгининг қуйи даражаси билан юқори даражи йиғиндисининг ярмига тенг бўлади. Агарда, интервал (оралиқ) очиқ кўринишда бўлса, у ҳолда биринчи гуруҳнинг қуйи даражасини топиш учун иккинчи гуруҳ интервалини (оралиғини) биринчи гуруҳнинг юқори даражасидан айириш керак, охирги гуруҳнинг юқори даражасини топиш учун эса ўзидан олдинги гуруҳ интервалини (оралиғини) шу гуруҳнинг қуйи даражасига қўшиш керак бўлади. Интервал (оралиқ) қаторларда ўртачани ҳисоблаш тартибини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз (34-жадвалга қаранг): 34-жадвал Ишчиларнинг ўртача иш ҳақи олишларига қараб гуруҳларга тақсимланиши.
Жами 100 та ишчи бўйича ўртача иш ҳақини ҳисоблаймиз: сўм. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш керак-ки, интервал (оралиқ) катталиги қанча кичик бўлса, ўртача шунча аниқ бўлади. Тенг миқдорли интервал (оралиқ) асосида ҳисобланган ўртача тенг бўлмаган интервал (оралиқ) асосида ҳисобланган ўртачага нисбатан аниқроқ бўлади, чунки тенг интервалли (оралиқли) қаторлар даражаси гуруҳий ўртачаларга яқинроқ бўлади. Ўртача арифметик миқдорлар фақат умумий тўплам учун хос бўлган ўртачани тавсифлайди. Аммо амалий ишда умумий ўртачани ҳисоблаш билан биргаликда, шу умумий тўплам учун прогрессив ва регрессив ўртача ҳам ҳисобланади. Прогрессив ўртача умумий тўплам ўртачасини эмас, балки шу ўртачадан юқори бўлган бирликлар ўртачасини тавсифласа, регрессив ўртача эса шу ўртачадан паст бўлган бирликлар ўртачасини тавсифлайди. Бу ўртачани ҳисоблаш тартибини хўжалик бригадалари бўйича экин майдони мисолида кўриб чиқамиз:
Ушбу мисолимизда ўртача экин майдон сони қуйидагича аниқланади: гектарни ташкил этади. Мисолимизда умумий ўртача экин майдони бир бригада ҳисобига 277 га ни ташкил этса, 3,7,8,9 ва 10 бригадаларнинг экин майдони шу ўртачадан юқоридир, 1,2,4,5 ва 6 бригадаларнинг экин майдони эса шу ўртачадан пастдир. Агарда, биринчи бешта бригада бўйича ўртача аниқланса, бу ўртача прогрессив ўрта бўлади: га ни ташкил этади. Агарда, иккинчи бешта бригада бўйича ўртача аниқланса, бу ўртача регрессив ўртача бўлади: га ни ташкил этади. Шу билан бирга умумий ўртача гуруҳий ва хусусий ўртачалар асосида ҳам ҳисобланиши мумкин. Масалан, уч гуруҳ пахтачилик ширкат хўжаликлари бўйича пахта ишлаб чиқариш режалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилган (35-жадвал): 35-жадвал Уч гуруҳ пахтачилик ширкат хўжаликларида ўртача хосилдорлик ва экин майдони.
Бу ерда ўртача хосилдорлик жамоа хўжаликлари гуруҳлари бўйича келтирилган бўлиб, умумий ўртача хосилдорлик номаълум. Ана шундай холларда умумий ўртачани ҳисоблаш учун гуруҳий ўртачалар (xi) ни экин майдони (вариант) (fi) га кўпайтириб, уларнинг йиғиндисини ( ) вазнлар (экин майдони) ( ) йиғиндисига бўлиш керак: ц/га ни ташкил этади. Шунингдек, айрим холларда ўрта миқдорларни вазн (f), вариант (xi) функциясини кўпинча нисбий миқдорлар ҳам бажариши мумкин. Буни қуйидаги мисол ечимида кўришимиз мумкин (36-жадвалга қаранг). 36-жадвал Пахтачилик ширкат хўжаликларида режанинг бажарилиш даражаси.
Энди ширкат хўжаликлари бўйича қуйидагиларни ҳисоблаймиз: = ёки 109,71 % ни ташкил этади. Демак, шу ширкат хўжаликлари бўйича пахта ишлаб чиқариш режаси ўртача – 9,71 (109,71-100,00) % га ортиқ бажарилган. ёки 83,25 % ни ташкил этади. Демак, жами ишлаб чиқарилган пахтанинг 83,25 % ини пахта териш машиналари орқали йиғиштириб олинган. Энди ўртача арифметик миқдорларнинг бир қатор хусусиятларини кўриб чиқамиз: 1. Агарда, аниқланган ўртачани унинг вазнлар йиғиндисига кўпайтирилса, у ҳолда бу варианти унинг вазн кўпайтмаси йиғиндисига ҳамма вақт тенг бўлади, яъни: (3) Масалан, хўжалик бригадасида ўртача иш ҳақи даражаси қуйидагича бўлсин (157-бетдаги 33-жадвалга қаранг). сўмни ташкил этса, у ҳолда: сўмга тенг бўлади. 2. Агарда, белгининг алоҳида миқдорларидан қандайдир бир «А»- сонни айирсак ёки уларга қандайдир «А»- сонни қўшсак, сўнгра ўртачани ҳисобласак, у ҳолда бу ҳисобланган ўртача ҳақиқий ўртачадан «А»- сонга шунча кичик ёки катта бўлади (ушбу ҳисоблаш тартибини 157-бетдаги 33-жадвал маълумотлари асосида бажарамиз), яъни (162-бетдаги 37 ва 38-жадвалларга қаранг): а) (4) бундан аI) б) (5) бундан бI) 37-жадвал Ўртача миқдорларни камайтирилган вариантида ҳисоблаш тартиби.
; . 38-жадвал Ўртача миқдорларни қўшиб қўйиш вариантида ҳисоблаш тартиби.
; . 3. Агарда, белгининг алоҳида миқдорларини қандайдир «А»-сонга кўпайтирсак ёки бўлсак, сўнгра ўртачани ҳисобласак, у ҳолда бу ҳисобланган ўртача ҳақиқий ўртачадан «А»-сонга шунча марта кўпайиши ёки камайиши мумкин (ушбу ҳисоблаш тартибини 33-жадвал маълумотлари асосида бажарамиз), яъни (39 ва 40-жадвалларга қаранг ): а) (6) бундан аI) б) (7) бундан бI) 39-жадвал Ўртача миқдорларни кўпайтириш вариантида ҳисоблаш тартиби.
40-жадвал Ўртача миқдорларни бўлиш вариантида ҳисоблаш тартиби.
4. Агарда, алоҳида миқдорларнинг вазнини, учрашиш тезлиги (f) ни қандайдир «А»-сонга кўпайтирсак ёки бўлсак, сўнгра ўртача ни ҳисобласак, бу ҳисобланган ўртача ўзгармайди (ушбу ҳисоблаш тартибини 33-жадвал маълумотлари асосида бажарамиз), яъни (41-жадвалга қаранг): 41-жадвал Ўртача миқдорларнинг вазнларини бўлиш орқали ҳисоблаш тартиби.
(8) (8I) Бу хосса шуни кўрсатадики, ўртача вазн ҳажмга (сонга, миқдорга) эмас, балки улар ўртасидаги нисбатга (салмоққа) боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳажм вазифасини фақат мутлқ миқдорлар эмас, балки тузилмавий нисбий миқдорлар ҳам бажара олади (бунда, - фоизда ифодаланади). 5. Агарда, белгининг алоҳида миқдорлари билан уларнинг ўртача даражаси ўртасидаги тафовут йиғиндиси ҳисобланса, у ҳолда олинган натижа доимо нолга тенг бўлади (ушбу ҳисоблаш тартибини (33-жадвал маълумотлари асосида бажарамиз), яъни (42 ва 43-жадвалларга қаранг): 42-жадвал Вазнсиз қаторларда ҳисоблаш тартиби ( )
- вазнсиз қаторларда; (9) - вазнли қаторларда 43-жадвал Вазнли қаторларда ҳисоблаш тартиби ( )
Бу хусусият ўртача арифметик миқдорларнинг тўғри ёки нотўғри ҳисобланганлигини текшириш учун керак бўлади. Айрим холларда, юқоридаги хоссаларга асосланган ҳолда ўртачани ҳисоблашни анча соддалаштириш усулини қўллаш мумкин. Биз бу ҳолатни ўртача шартли момент усулида ҳисоблаш мисолида кўриб чиқамиз. Бу усулда берилган алоҳида миқдорлардан (х) қандайдир ўзгармас «А»-сони (одатда қатор ўртасидаги сон) айирилиб, олинган натижа «В»-сонга (катор оралиғи миқдорларига) бўлинади. Натижада Y1 қатори хосил бўлади, яъни: Сўнгра янги қатор У1 учун ўртача миқдор ҳисобланади: Ҳисобланган ўртачани ўзгармас «В»-сонга кўпайтириб, сўнгра унга «А»-сонни қўшсак, ҳақиқий ўртача келиб чиқади: ёки Ўртача миқдорни шартли момент усулида ҳисоблаш тартибини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз (44-жадвал): 44-жадвал Хўжаликларнинг хосилдорлиги бўйича гуруҳланиши
Энди ушбу жадвалда келтирилган маълумотлар асосида ҳисоблаймиз: ёки 28,3 ц.ни ташкил этади. Ўртача арифметик миқдорларни ҳисоблашнинг оддий усули ёрдамида олинган натижани текшириб ўтамиз: ёки 28,3 ц.ни ташкил этади. Кўриниб турибдики, ҳар иккала усулда ҳам ўртача хосилдорлик хўжаликлар бўйича 28,3 ц.ни ташкил этади. Тўғри, шартли момент усулида ўртачани ҳисоблаш гуё оддий усулга нисбатан мураккаброққа ўхшайди лекин бу фақат шундай туюлади. Ҳақиқаттан эса момент усулида ҳисоблаш анча соддалашади. Download 338.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling