61. O’zbekiston respublikasining banklar va banklar faoliyati to’g’risidagi qonuni va uning mazmuni


Download 29.02 Kb.
bet1/8
Sana28.02.2023
Hajmi29.02 Kb.
#1237886
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
61-75


61. O’zbekiston respublikasining banklar va banklar faoliyati to’g’risidagi qonuni va uning mazmuni.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вазифалари ва функциялари. Марказий банкнинг вазифалари ва функциялари тўғрисидаги фикрлар Ўзбекистон Марказий банкига ҳам тегишлидир. Бу параграфда биз Ўзбекистон Республикаси Мар-казий банки фаолиятининг баъзи бир хусусиятли томонлари тўғи-рисида тўхталиб ўтмоқчимиз.
Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Рсспубликасида Мар-казий банкнинг асосий мақсади пул-кредит тизими ва мил­лий валюта барқарорлигини таъминлаш асосида иқтисодий ўсишга эришишдан иборат.
Пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш учун Марказий банк пул-кредит сиёсатини ривожлантиришнинг бир йилга мўлжал-ланган асосий йўналишларини ишлаб чиқади. Бу йўналишлар Олий Мажлис томонидан тасдиқлангандан кейин ҳаракат дастури сифатида қабул қилинади. Марказий банкнинг вазифалари хилма-хил бўлиб, бу қонунда акс эттирилган.
Ўзбекистон Реснубликаси Марказий банки ҳуқуқий шахс сифа-тида, давлат мулкига асосланган бўлиб, иқтисодий жиҳатдан муста-қил муассаса сифатида ўз харажатларини даромадлари ҳисобидан қоплаши керак. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз миқёси ва фаолият даражасига кўра республикамиздаги энг йирик банк ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Мар-казий банки тўғрисида»ги қонун асосида фаолият кўрсатмоқда. Бу қонуннинг 3-моддасида кўрсатилганидек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бош мақсади миллий валютанинг барқарор-лигини таъминлашдир. Валюта барқарорлиги пул массаси, нарх-наво ва миллий валюта курсининг барқарор бўлиш тушунчасини ўз ичига олади. Албатта, пул массаси, валюта курси, нарх-навога таъсир қилувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд. Миллий валютанинг барқарор-лигини таъминлаш учун Ўзбекистон Респуб­ликаси Марказий банки қатор муҳим вазифаларпи ҳал этади. Уларнинг асосийлари қуйида-гилардир:

62. Pul funktsiyalarining o’zaro bog’liqligi.
Европа мактаби пулнинг 5 функсияси хусусида хулосага келган:
Қиймат ўлчови функсияси. Барча товарлар ва хизмталар қиймати умумий эквивалент бўлган пулда ўлчанади. Ҳозирги даврда олтиннинг алмашилмайдиган қоғоз ва кредит пуллари бу функсияни бажармоқда.
Қоғоз пул Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилади. Масалан: АҚШда 1 доллардан 10 долларгача бўлган купюралар АҚШ Ғазначилиги томонидан муомалага чиқарилади. АҚШда Молия вазирлиги йўқ. Бу вазифани АҚШ Ғазначилиги бажаради.
Англияда тангалар Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилади. Кредит пуллар бу банкноталар бўлиб, Марказий банклар томонидан муомалага чиқарилади.
Ўзбекистонда муомаладаги барча пул бирликлари банкноталар ҳисобланади ва улар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки активлари билан таъминланади.
Муомала воситаси функсияси. Бунда товар-пул ёки пул-товар оператсияси бир вақтнинг ўзида юз беради, яъни товарлар насияга сотилмайди.
Тўлов воситаси функсияси. Бунда товарлар тўлов муддати кечиктирлиб сотилади. Шунингдек, кредит ва молия муносабатларидаги тўловлар ҳам пулнинг тўлов воситаси функсиясига киради. Масалан: кредит олган мижоз банкка кредитнинг асосий қарз суммаси ва фоизларини қайтаради. Бундан ташқари корхоналар солиқ тўловларини амалга оширади, турли хилдаги жарималар тўловларини тўлайдилар.
Жамғариш воситаси функсияси. Бунда нақд ва нақд бўлмаган пуллар жамғарилади. Аҳоли, корхоналар ўзларининг бўш пул маблағларини банкларга муддатли ёки жамғарма депозит ҳисоб рақамаларида сақлайдилар. Аҳолининг қўлида турган ҳар қандай пул то ишлатилгунга қадар жамғариш воситаси функсиясини бажаради. Корхоналарнинг жорий ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳам то ишлатилгунга қадар жамғариш воситаси функсиясини бажаради.
Жаҳон пули функсияси. Жаҳон пули функсияси жаҳон бозорларида котировка қилинадиган яъни олди-сотди қилинадиган валюталар бажаради. Масалан: ўзбек сўми бу вазифани бажармайди. Халқаро ҳисоб-китоб банки маълумотларига кўра, халқаро валюта бозорларида конверсион оператсияларнинг 90% ортиқ қисми 5та валютада амалга оширилмоқда (www.бис.орг). Бу валюталар халқаро резерв валютаси мақомига эга. Бу мақомни Халқаро Влаюта Фонди беради.

Download 29.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling