7- мавзу. Эстетика назарияси. Режа: Эстетика фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти
Download 379.85 Kb. Pdf ko'rish
|
7- мавзу. Эстетика назарияси.
Замонавий санъат турлари. Техникавий ютуқлар асосида вужудга келган замонавий
санъат турлари инсоннинг ҳар қандай қулай шароитдан янги санъат тури ёки асарларини яратиш учун фойдаланишини кўрсатади, инсондаги санъатга бўлган азалий ва абадий интилишидан далолат беради. Бир пайтлар, ўта рационал, санъат билан сиғишмайдиган, қўпол деб ҳисобланган техникадан ҳозирги пайтда инсон илдизи норационалликка бориб тақаладиган бадиий қиёфа яратиш учун фойдаланмоқда. Шунинг натижаси ўлароқ, кейинги бир ярим аср ичида бир неча замонавий (техникавий) санъат турлари пайдо бўлди ва ривожланди. Фотосанъат.ХIХ асрнинг 20-30-йилларида французлар Ж.Ньенс, Л.Дагер, инглиз У.Толбот томонидан шаҳар манзаралари, меваларнинг рассомлик санъатидаги кўринишларини оптика ва кимё ёрдамида суратга кўчириш амалга оширилади. Уни дастлаб «фотогения», «фотогеник санъат» деб, кейинроқ эса, уни рассомлик санъатидаги рангтасвир ва графикага яқинлиги назарда тутиб, «фотография» деган ном билан аташди. Муҳими шундаки, суратга туширишни бадийлаштириш, фототехника асосида санъат асари яратиш бошланди. Айни пайтда, энди рангтасвирнинг куни битди, деган, шошиб айтилган фикрлар ҳам ўртага ташланди. Бадиий сураткашликнинг, яъни нуртасвирнинг рангтасвирдан фарқи ва энг муҳим белгиси – бу унинг ҳужжатлилик хусусияти, ундаги ҳар бир суратга олинган ҳодиса реал асосга эга. Кино.Энг миқёсли замонавий санъат тури ҳисобланади. Бугунги кунда у ҳамма ерда «ҳозиру нозир». Уни кинотеатрларда жамоавий, телевидение ва видеомагнитафон орқали эса оилавий ёки индивидуал томоша қилиш мумкин. Ҳозирги пайтда кино ўзининг дастлабки 78 «ҳаракатдаги фотография» ҳолатидан шу қадар узоқлашиб кетганки, энди унинг овозсиз давридаги монтаж драматургиясига суяниб қолган санъат сифатида тасаввур ҳам қилиш қийин. Телевидение.Агар эстрада «санъатдаги журналистика» бўлса, телевидениени «журналистикадаги санъат» дейишимиз мумкин. Ҳозир уни фақат оммавий ахборот воситаси ва санъат тарғиботини техниканинг энг янги ютуқлари асосида амалга оширувчи замонавий омил сифатида олиб қараш уни камсатишдан бошқа нарса эмас. Тўғри, тележурналистика мавжуд ва уни инкор этиш ақлга тўғри келмайди. Лекин айни пайтда ана шу реал ҳаёт реал воқеалар ва реал одамлар иштирокидаги «журналистик» сюжетларнинг санъат даражасига кўтарилганини, уларнинг эстетик аҳамият касб этганини яққол кўрамиз. Хулоса қилиб айтганда, мазкур боб мобайнида санъат хиллари, турлари ва жанрларини таснифлаштиришдек мураккаб масалаларни баҳоли қудрат кўриб ўтдик. Бизнинг баъзи мулоҳазаларимиз, илмий хулосаларимиз умумжаҳоний илдизга эга бўлган миллий эстетикамизда бу борадаги дастлабки назарий ёндашувлардир. Бироқ уларни мутлақлаштиришдан йироқмиз, асосий мақсад талабалар ва домлаларда мустақил фикрлаш малакасини юксалтиришдан иборат. Download 379.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling