7- мавзу. Эстетика назарияси. Режа: Эстетика фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти


Download 379.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana14.05.2023
Hajmi379.85 Kb.
#1461656
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
7- мавзу. Эстетика назарияси.

Архаик санъат турлари. Бу санъат турларига асосан бадиҳагўйлик ва хаттотликни 
киритиш мумкин.


76 
Бадиҳагўйлик. Бу санъат тури асосан лирик ёки дидактик шеърларни ўз ичига олади. 
Бадиҳагўйларни баъзан маддоҳлар деб ҳам аташган. У асосан Шарқда вужудга келган ва 
тараққий топган. Уни ғарб адабиётидаги импоровизация ёки экспромт санъаткорлар билан 
чалкаштириш керак эмас. Чунки улар муайян санъат тури ичидаги ҳозиржавоблик, холос. 
Бадиҳагўйлик – оғзаки ижод қилувчи санъаткор.
Хаттотлик. Ёзма адбиётнинг кенг ёйилиши бир томондан, бадиҳагўйлик равнақига чек 
қўйган бўлса, иккинчи томондан янги санъат тури хаттотликни вужудга келтирди. Хаттотлик 
Хитой, Япония, Сурия ва мусулмон минтақасида ва Оврўпада кенг ёйилди, дастлаб унга 
қимматбаҳо китобларни чиройли ёзув билан кўчириб кўпайтириш хунари сифатида қаралган. 
Кейинчалик у мустақил санъат турига айланди. Хаттотлик қуроли сифатида мусулмон 
Шарқида қамиш қалам, Будҳа Шарқида - мўйқалам, Оврўпада - патқалам қўлланилган.
Анъанавий санъат турлари. Аввал айтганимиздек, барча санъат турлари дастлаб вужудга 
келганида, уларда бевосита манфаатдорлик, фидойилик жиҳатлари устувор бўлган, ҳунар 
сифатида қабул қилинган: юқоридаги бадиҳагўйлик ҳам, хаттотлик ҳам текинга бажарилмаган. 
Кейичалик уларда эстетик хусусиятлар, хусусан, гўзаллик асосий мақсадга айланган. 
Анъанавий санъат турларининг баъзиларида ана шу икки томон баравар, бевосита тарзда 
сақланиб қолган. Бундай санъат турлари сирасига меъморлик ва кўргазмали санъат киради. 
Меъморлик. Бу санъат турининг пайдо бўлиши инсоннинг турар жойга бўлган эҳтиёжидан 
келиб чиққан ва одамнинг эстетик табиати уни тобора гўзаллаштириб боришни талаб этган. 
Кейинчалик бу талаб ўлимдан кейинги “турар жойга” мақбараларга тадбиқ этилган. Ундан сўнг 
ҳукумдорлар саройилари, девонхоналар турли расмий ва норасмий хизмат бинолари
ибодатхоналар ҳам ана шу гўзаллик қонунига биноан қурилган. Испаниядаги Ал-Ҳумро 
масжиди, Олмониядаги Кёлн жомеси, Хивадаги Нуриллавой саройи ва бошқалар шулар 
жумласидан. 
Меъморлик – мавжудлиги макон билан шартланган санъат тури. Унда ҳажм, маконни 
эгаллаш хусусияти биринчи ўринда туради, дейишади, аслида “хажм” эмас, маҳобат атамасини 
қўллаш мақсадга мувофиқ, зеро маҳобат улуғворлик ифода топган ҳажмдир. Меъморликнинг 
санъат сифатидаги эстетик моҳияти унинг кулгилилик хусусиятини инкор қилиши ва 
улуғворлик хусусиятини барқарор этиши билан боғлиқ, ҳеч бир санъат турида улуғворлик бу 
қадар ўзини яққол намоён қилмайди.
Кўргазмали-амалий санъат.Кўргазмали-амалий санъат қадимдан, меҳнат қуроллари, 
ҳунармандчиликнинг ривожланиб бориши билан кундалик турмуш эҳтиёжи учун 
қўлланиладиган ашъёларни безаш, меъморлик иншоотларини турли нақшлар ва кошинлар 
воситасида гўзаллаштириш орқали эстетик талабларга жавоб бериб келади. Айнан ана шу
санъат турида ҳунармандчиликнинг санъатга айланиши рўй беради.
Ҳайкалтарошлик-монументал санъат.Энг қадимги, ибтидоий даврлардан бошлаб 
ҳозиргача ҳайкалтарошлик ўз мақеини йўқотмай келаётган санъат турларидан бири. Бу 
санъатнинг асосида фақат оний, бир лаҳзалик санъат тасвири ётади. Ҳайкалтарош томонидан 
ана шу энг муҳим ҳаракатини топиш ҳамда унга мос нур ва сояни танлаш юксак исдеъдодни 
талаб қилади.
Ҳайкалтарошлик монументал санъат дейилади. Чунки кўпинча у катта ҳажмли ҳайкаллар 
ёки мажмуларни ўз ичига олади. Айни пайтда унинг кичик ҳажмдаги ва ҳар бири ўзига хос 
бўлган ҳолда муайян юзаликда шакллар уйғунлигини ташкил этадиган кўринишлари ҳам 
мавжуд. Ҳайкалтарошликнинг биринчи ҳилига алоҳида маконни эгаллаган ва ҳар ҳил 
раккурсда томоша қилиш мумкин булган асарлар киради.
Бахшилик санъати. Одатда бахшиликни эстетикада санъат турига киритиш қабул 
қилинмаган ва халқ оғзаки адабий ижоди сифатида бадиий адабиётнинг хили деб ҳисоблаб 
келинади. Аслида “бундай камситиш”нинг сабаби ўзбек эстетикасида шу пайтгача оврўпага, 
тўғрироғи, русларга тақлиднинг ниҳоятда кучли бўлганида. Шундай қилиб, биз уни тўлақонли 
санъат тури деб биламиз ва буни исботлашга ҳаракат қиламиз. 
Рассомлик санъати. Бу санъат тури ҳам қадимдан мавжуд, унинг дастлабки намуналарини 
қадимги тош асридаги ғорлар деворига ишланган расмларда кўриш мумкин. Уларда асосан ов 
ҳайвонлари ва инсон тасвири берилган. 
Рангтасвир воқеликнинг санъаткор танлаган нуқтаи назардан мўйқалам ва бўёқлар 
воситасида муайян текис материалга расм тарзида туширишдан иборат. Унда рассомнинг 
услуби, бўёқ танлашдаги маҳорати, нур ва соялар ўйини янгича композицион ёндашув каби 
санъаткор истеъдодини белгилайдиган жиҳатлар муҳим аҳамиятга эга. 


77 
Мусиқа санъати. Агар рассомлик санъатида, дейлик унинг манзара жанридаги 
Левитаннинг машҳур “Қарағайзор” асари кўз олдимизда муайян маънода тугалланган 
рангтасвир сифатида намоён бўлса, мусиқа асари, масалан, Бетховеннинг “Ойдин соната”си ёки 
Ҳожи Абдулазизнинг “Гулузорим” куйи оҳанглар воситасида тинглаш жараёнида чизилаётган 
рангтасвирдир. Яъни рангтасвир бадиий мазмундаги марказни инъикос эттирган ҳолда ибтидо 
билан интиҳонни тасаввуримизга ҳавола қилса, мусиқада ибтидо, марказ ва интиҳо асарнинг 
ўзида мужассам бўлади. Шу боис рассомлик санъатини ранглар мусиқаси, мусиқани эса 
товушлар тасвири дейиш мумкин.
Рақс санъати. Бу санъат тури Оврўпада хореография деб аталади ва рақснинг барча 
турларини ўз ичига олади. Рақс қўл ва оёқ ҳаракатларига асосланади, лекин бу ҳаракатлар 
ритм, муқом ва баданнинг пластик эгилувчанлиги воситасида шиорона хаёлот парвозини 
ифодалайди. Бу воситаларнинг ҳаммаси мусиқа ёрдамида (жуда бўлмаганда бир мусиқий асбоб 
иштирокида) умумий бир уйғунликни ташкил этади, ана шу уйғунлик рақснинг санъат 
сифатидаги моҳиятини англатади. Рақснинг ҳам ўз ички турлари кўп, диний-фалсафий рақслар, 
меҳнат рақслари ёки касбий рақслар, соф ўйиндан иборат рақслар, инсоний кайфиятни 
англатадиган рақслар, махсус сценарий (либретто) асосида саҳналаштириладиган ва узоқ вақт 
давом этадиган рақслар в.ҳ.
Театр санъати.Инсоният маънавий ҳаётида театр санъати жуда қадамдан ўз ўрнини 
йўқотмай келади. Бундан бир неча минг йиллар аввал қадимги Ҳиндистон, қадимги Хитой ва 
қадимги Юнонистонда дастлаб театр бир кишилик саҳнадан иборат бўлган, кейинчалик икки 
кишилик саҳнадан, ундан кейингина жамовий санъаттурига айланган. Яъни спектакл 
жамоавий ижод маҳсули – режиссёр, драматург, актёр ва рассомнинг ижодий изланишлари 
натижаси ўлароқ юзага келади. Айни пайтда унда бир неча санъат тури омухта тарзда намоён 
бўлади: меъморлик, рассомлик (декорация), мусиқа ва нотиқлик санъатининг ҳамкорлиги 
спектаклнинг саҳнавий асосини, динамик тарзда ривожланиб борадиган драматизм эса унинг 
бадиий – эстетик моҳиятини белгилаб беради. 
Цирк санъати.Цирк энг қадимги анъанавийсанъат турларидан бири. У Шарқда 
вужудгакелган ва дорбозлик санъати деб ҳам аталган, кўчма томоша сифатида халқ орасида 
шуҳрат қозонган. Унда дорда лангар билан юришдан ташқари, дорбоз ҳаво гимнастикачиси 
(чиғириқда) вазифасини ҳам бажарган. Пастда албатта ноғора дорбознинг ҳаракатларига мос 
оҳангда янграб турган. Айни пайтда пастда қизиқчи, кўзбойлоғич, акробат (бесуяк), айиқ 
ўйнатувчи иштирок этган, баъзан аскиядан ҳам фойдаланилган. 
Цирк инсоннинг нафақат ўз аъзолари ва ҳиссиётлари, балки ҳайвонлар, ўйин асбоби 
бўлмиш нарсалар, макон, томошабинлар ҳиссиётлари, атроф-муҳит устидан, кенгроқ маънода 
олганда, дунё устидан чексиз ҳукумронлигини намойиш этиши билан бизни доимо хавотирдан 
ҳайратга айланадиган эстетик идрок этиш жараёнини бошдан кечиришимизни таъминлайди.

Download 379.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling