7- мавзу. Эстетика назарияси. Режа: Эстетика фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти


Download 379.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana14.05.2023
Hajmi379.85 Kb.
#1461656
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
7- мавзу. Эстетика назарияси.

Дизайннинг эстетик ҳусусиятлари. Дизайн бугун кишиларнинг тобора ортиб бораётган 
моддий ва маънавий эҳтиёжларига жавоб бериши, буюмлар муҳитини уйғун ва 
мутаносиблигини таъминлашда табиат қонуниятлари, экология тамойилларига таянади.  
Дизайн фан ва техниканинг турли соҳаларидаги илмий тадқиқот натижалари, ютуқларидан 
фойдаланган ҳолда турмушимизни фаровон ва обод бўлишига хизмат қилади. У муайян 
объектни моделлаштириш жараёнида унга ишлов беришнинг барча босқичларини ҳисобга 
олади, унинг композицияси, эргономик ечимини топиш, инсониятни конкрет буюмли муҳитда 
ўраб турган маҳсулотлар комплексининг бутун бир тизим сифатида қарашни мақсад қилиб 
қўяди. Унинг турли соҳалари мавжуд бўлиб либослар дизайнидан тортиб, уй жиҳозлари-ю, 
инсон яшаб ёки меҳнат қилаётган маконни бадиий лойиҳалаш унинг эстетик диди ва эстетик 
маданиятини такомиллаштиришда алоҳида ўрин тутади. Интерьер-яъни биноларнинг ички 
муҳитини бадиий лойиҳалаштириш дизайннинг ўзига хос ва қизиқарли соҳалардан биридир. 
Уни ҳам жонли табиатга хос белгилар билан бойитиш, қизиқарли ва қулай этиш азалдан 
мавжуд бўлган. Қадимда аждодларимиз бунинг эътиқодий жиҳатига эътибор қаратишган. 
Масалан қўчқор боши, бўри тишлари илоҳий ва куч-қудрат маъносида хонадонлар баъзан 
ибодат қилинадиган жойларда мавжуд бўлган. Бугун хонадонларда табиатнинг бир бўлаги 
бўлган ҳайвонот олами уй безаги сифатида намоён бўлади. У замонавийлаштирилиб, фукцияси 
ортиб бормоқда. Масалан кийик бошида соат, ёки ҳайвон тишлари кийим илгич сифатида 
қўланилаётганини кўриш мумкин. 
Шунингдек Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ўзига хос турмуш тарзига эгалиги, ўз 
анъана-ю, урф-одатларига эгалигида ҳам намоён бўлади . 
Инсон яшаш маконида энг муҳим хусусият жиҳозларнинг рационал, мақсадга мувофиқ 
жойлаштириш, буюмлар муҳитини комплекс лойиҳалаштиришдир. Биноларнинг меъморий 
қиёфасида бўлгани каби, интерьерда ҳам амалийлик ва нафосат, фойда ва гўзаллик узвий 
бирлик ҳосил қилиши керак. Амалиётнинг кўрсатишича бу ўринда функционал аҳамиятга 
эга бўлмаган ортиқча зеб бериш ҳам, соф амалийлик ҳам зарарлидир. Интерьернинг 
функционал-ташкилий, 
ижтимоий-психологик, 
санитария-гигиена 
жиҳатларининг 
бирлиги гўзаллиги уйғунлик, мукаммаллик, тугаллик сингари хусусиятлар асосида юзага 
келади. Интеръернинг эстетик аҳамиятини ошириш хизмат хоналари ва иш ўринларини 
қулайлиги, зарур мебел, техник воситалар, аппаратлар билан жиҳозлаш, деворлар, шифт, 
полни функиясига мувофиқ бўялиши, бино яқинидаги ҳудудни кўкаламзорлаштириш, 
хоналарда ёруғлик ва ҳарорат, тинчлик сақланиш, тозалик ва тартибни сақлаш, хоналарга 
мувофиқ амалий-декоратив санъат асарларидан оқилона фойдаланишни тақозо этади. 
Бугун хонадон интерьерини уй жиҳозлар, техникасиз тасаввур этиб бўлмайди. 
Уйингизнинг кўркам ва шинамлиги бу жиҳозларнинг кўплиги билан эмас, балки қандай 
жойлаштирилиши ва уйнинг қурилиши, функционаллигига мувофиқлиги, сиз учун қулайлиги 
билан белгиланади. Зеро, ушбу жиҳозлар йилма-йил такомиллашиб, замонавийлашиб 
бормоқда.

Download 379.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling