7- мавзу. Эстетика назарияси. Режа: Эстетика фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти


“Оммавий маданият”нинг ёшлар эстетик тарбиясига таъсири


Download 379.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/12
Sana14.05.2023
Hajmi379.85 Kb.
#1461656
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
7- мавзу. Эстетика назарияси.

 “Оммавий маданият”нинг ёшлар эстетик тарбиясига таъсири. Глобаллашув инсоният 
тарихий тараққиёти, маданий мероси, ижтимоий тузуми ва мафкуравий қарашларида жиддий 
ўзгаришлар содир бўлишини тақозо этмоқда. Бу жараён турмуш тарзида ҳам намоён бўлмоқда. 
Айниқса, оилада вояга етадиган ёш авлодни юксак эстетик идеаллар асосида тарбиялаш, уни 
ҳар томонлама етук шахс бўлиб етишишини таъминлаш масалалари долзарб муаммога айланиб 
бормоқда. Ёш оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, аёлларнинг турмуши ва меҳнат қилишларига 
шароитлар яратиш, оналик муҳофазаси уларнинг давлат ва жамоат ташкилотларидаги 
фаолиятларини фаоллаштириш бу жараённинг асосий йўналишларидир. 
Шунингдек, глобаллашув жараёни анъанавий ўтмиш меросимиз ва замонавий 
қадриятларимизга таҳдид солувчи куч сифатида ҳам амал қилиши мумкин. Чунки 
глобаллашувнинг мусбат ва манфий жиҳатлари бўлиб, гап ана шу жиҳатларга нисбатан 
ижтимоий-маънавий муносабатларни тўғри танлашга бориб тақалади.
Шу боисдан тараққий этган мамлакатларнинг глобаллашувга бўлган таъсир доирасидан, 
уларнинг шахс онги ва руҳиятига аста-секинлик билан салбий таъсир этувчи, «оммавий 
маданият» негизида кириб келаётган эстетик маданиятларидан огоҳ бўлмоқ даркор. Мана 
шундай халқимиз турмуш тарзи, маънавияти, эстетик маданиятига кириб келишга интилаётган 
«бадиий маҳсулотлардан» эҳтиёт бўлмоқ керак. Чунки, беозоргина кўринган бирор буюм


82 
мультфилм ёки «оммавий маҳсулот» одамлар қалби ва онгига таъсир этиши, миллий-эстетик 
маданиятига путур етказиши мумкин.
Ҳар бир шахс глобаллашувнинг ижтимоий гўзаллик ва соғлом руҳий муҳитни 
ўзлаштиришга ҳаракат қилиб, ўзи англамаган ҳолда миллий мерос ва эстетик маданиятига 
салбий таъсир этувчи маконга тушиб қолмоқда.
Бундай ҳолатлар янги асрда кўпроқ диний экстремизм ва терроризм ҳаракатларида ўз 
қиёфасини намоён этмоқда. Масалан, глобаллашув даври терроризми ўзининг ниқобланган 
моҳиятини “рангли инқилоблар” шиори остида намоён этмоқда. Бунинг оқибатида баъзи 
бузғунчи кучлар халқларнинг тақдири ва келажагига таҳдид солиб, азалий миллий 
қадриятларини паймол қилиб, ўзларининг “қўғирчоқ”лари сифатида сиёсий ўйинларга жалб 
этмоқдалар.
Техноген цивилизация - эстетик фаолият ва эстетик дидни шакллантиришнинг муҳим 
омилидир. Илмий-техникавий тараққиётни инсонийлаштириш ва гўзаллаштириш эстетик 
муаммолардан ҳисобланади. Ахборот эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг сиёсий, 
бадиий, ижтимоий, ахлоқий, маънавий жараёнлар билан боғлиқлигидадар. Реклама эстетик 
маълумот олиш воситаси бўлиб бормоқда. Уларнингг турлари ва шакллари ҳилма-хилдир. 
Реклама эстетикасида миллийлик ва умумбашарийлик намоён бўлииб боради.  
Миллий маънавиятга таъсир ўтказувчи ташқи таҳдидлар айни пайтда эстетик тарбия 
жараёнга ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бу эса ижтимоий-маънавий муносабатлар 
тизимида эстетик тарбияни мақсадли йўналтиришни тақазо этмоқда. Таъкидлаш ўринлики, 
эстетика ниқоби остида турли хил кўринишдаги “соғлом турмуш тарзи тарғиботчилари”, 
“кўнгилочар” ва “мусаффо туйғу” бахш этувчи сайтлар талайгина. Энг даҳшатлиси кейинги 
пайтларда интернет тармоғида вампиризм эстетикаси ва унинг тарғиботи билан боғлиқ 
сайтларнинг кўпайиб бораётганлиги ташвишланарли холдир.
Хўш “оммавий маданият” иллат сифатида қандай намоён бўлиши мумкин? 
1. “Оммавий маданият” намоёндаларининг амаллари ўзлари учун ҳар тарафлама 
манфаатдорликка асосланган: улар “ноёб санъат” намуналари-ғояларини нафақат тарғиб 
қилади, балки пуллайди ҳам. 
2. Фақат бугунни, яна ҳам аниқроғи ҳозирни кўради ва тан олади. 
3. Умуминсоний маданиятни бўйсундириш ва ўз таъсир доирасига тортиш каби тубан 
мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилади.
4. У одамзоднинг фикрлашига тиш-тирноғи билан қарши. Андозалашган қуршовида 
қолган одамларнинг ўзи ҳам бора-бора бир ўлчамга тушади: ҳамманинг юриш-туриши, ўй-
кечинмаси, фикрлаш тарзи, бари бир хил. 
5. Шахснинг ижтимоийлашувига имкон бермайди. У воқеа жараёнларга лоқайд, бефарқ 
авлодни шакллантиради. 
6. “Оммавий 
маданият” ўз навбатида мафкуравий, информацион, иқтисодий 
қадриятлардан фойдаланган холда “маърифатпараст”лик ғоялари асосида ўзига хос муомала ва 
мулоқот маданиятини ҳам тарғиб қилади.
7. “Оммавий маданият”нинг асл мақсади ҳар куйга солиш мумкин бўлган оломонни 
шакллантириш бўлгани боис, у маънавий озиқ берадиган, бадиий юксак, ўқувчини мушоҳадага 
ундаб, тасаввур оламини кенгайишига хизмат қиладиган асарларни яқинига йўлатмайди. 
Шунинг учун “оммавий маданият” намуналари бадиий-эстетик қимматга эга эмас. 
Назорат саволлари: 
1. ”Эстетика” тушунчасининг мазмун-моҳияти нимадан иборат? 
2. Улуғворлик инсон табиатида қандай намоён бўлади? 
3. “Эстетика – гўзаллик фалсафаси” деганда нимани тушунасиз? 
4. “Оммавий маданият” ҳодисасининг ёшлар эстетик маданиятига салбий таъсирини 
тушунтиринг. 
5. Эстетик тарбияда санъатнинг ўрни ҳақида гапиринг. 
6. Эстетик муносабат ва эстетик дид тушунчаларининг моҳиятини айтинг. 
7. Эстетика ва ахлоқнинг уйғунлиги нимада? 
 
 
 

Download 379.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling