7- мавзу. Эстетика назарияси. Режа: Эстетика фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти
Турмуш эстетикаси ҳақидаги қарашларнинг шаклланиши
Download 379.85 Kb. Pdf ko'rish
|
7- мавзу. Эстетика назарияси.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат эстетикаси ва техника эстетикасининг ўзаро боғлиқлиги
Турмуш эстетикаси ҳақидаги қарашларнинг шаклланиши. “Авесто”да турмуш
эстетикасининг муҳим таркибий қисмлари бўлган муомала одоби, хулқ гўзаллиги, инсоннинг ташқи маданияти, ўзаро муносабатларидаги ўзни тутиш қонун-қоидалари хусусида атрофлича баён этилган. Унда баён қилинган яхшилик ва гўзаллик, ёмонлик ва хунуклик мезонларини теран англаш ҳар бир инсоннинг ҳалол меҳнат асосида ризқ топишига, ҳунар ва илм олишига, ўзгаларни ҳурмат қилишига, табиат ва жамиятдаги гўзалликни теран англаб етишига хизмат қилади. Ислом дини инсонларни ахлоқий покликка ва маънавий гўзалликка даъват этган инсонпарварлик динидир. Бу дин халқимизнинг моддий, маънавий, ҳаёти, турмуш эстетикаси шаклланиши ва юксалишига, фан, адабиёт, маданият соҳаларининг ривожига ижобий таъсир кўрсатди. Ислом динида руҳий дунё гўзаллиги моддий дунё гўзаллигидан устун қўйилади. Шахс ахлоқий- эстетик маданияти масалалари инсонпарварлик, гўзаллик билан боғлиқ ҳолда Оллоҳ номи билан узвий тарзда талқин қилинади. Ислом эстетик маданиятида сўзга юксак эътибор қаратилади. Шунингдек араб ёзуви гўзаллиги ва унинг турли-туман шаклларда дид ва нафосат билан ишлатилиши фақат маъно ташиш воситаси эмас, балки кишиларга юксак эстетик завқ берувчи санъат намунаси сифатида намоён бўлган. Айниқса ҳадисларда шахснинг ахлоқий ва эстетик маданиятини узвий боғлиқ ҳолда таҳлил этилади. Меҳнат эстетикаси ва техника эстетикасининг ўзаро боғлиқлиги. Меҳнат инсон ҳаётининг мазмуни, унинг ўзлигини намоён этиш жараёнидир. Меҳнат ҳамма вақт инсоннинг ҳам шахсий, ҳам ижтимоий талабларини қондириб келган ва келмоқда. Инсон меҳнат воситасида табиат ресурсларини ўзи зарур бўлган моддий ва маънавий боликларга айлантиради. Меҳнат моддий неъматларнигина эмас, балки маънавий неъматларни ҳам вужудга келтиради. Шунинг сабаб меҳнат кишнинг моддий эҳтиёжларигина қондирмасдан маънавий эҳтиёжларини ҳам қондиради. Меҳнат инсоннинг жисмоний ва маънавий куч-қудратинининг моҳиятини кўпроқ ифодаласа унинг эстетик аамияти кўпроқ ортиб боради. Меҳнатнинг асосий икки хил кўриниши мавжуд. Ақлий меҳнат ва жисмоний меҳнат. Ақлий меҳнат деганда ўқитувчилар олимлар, санъаткорлар фаолияти, жисмоний меҳнат деганда корхоналар, завод- фабрика ишчилари, деҳқон ва фермерлар меҳнатини кўз олдимизга келтиришимиз мумкин. Ақлий меҳнат илмий, бадиий ижод соҳасии қамраб олади.. Бу фаолият натижаси ўлароқ янги- янги ихтиро ва кашфиётлар юзага келадики, бу барча меҳнат соҳасини қулай, енгил ва эстетик 81 ташкил этиш имконини яратади. Яна бир меҳнат тури бадиий ижод ҳам инсон турмушини чиройли, қизиқарли, завқли ташкил этишини таъминлайди. Жисмоний меҳнат-инсон моддий ҳаётини, моддий эҳтиёжларини қондиришга қаратилади. Техника эстетикаси меҳнатнинг ўзига хос хусусиятлари ва гўзаллигига тааллуқли, бизни ўраб турган моддий дунёнинг гўзаллигига оид бир қатор масалаларни ўрганади. Шу жумладан меҳнат шароити, меҳнат жараёни ва меҳнат натижаларни ҳам. Меҳнат шароити-ишлаб чиқариш вазиятидан иборат. Меҳнат қайси кўринишидан қатъий назар техника тараққиётига боғлиқ. Ибтидоий даврдан бошлаб бугун энг янги илғор технология шаклланиб бораётган даврда меҳнат воситалари бир неча бор ўзгарди, йилдан йилга такомиллашиб борди. Бу албатта меҳнат эстетикасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Оддийгина компюьтер технологиясини оладиган бўлсак у ҳисоб- китоб билан шуғулланувчи касб эгаларидан тортиб, ёзувчи-ижодкорлар меҳнатини енгиллаштирибгина қолмай улар вақтининг тежалиши, вақтдан унумли фойдаланиш имконини яратди. Меҳнат муҳити деганда ишчи меҳнат қилаётган корхона биноси, архитектураси, ёруғлиги, ҳаво муҳити, шовқин, ундаги микроиқлим омиллари ҳарорат, нисбий намлик, атмосфера босими, интерьернинг дизайни ҳам муҳим аҳамиятга эга. Баъзи ишлаб чиқариш жараёнида цехларда ҳаво организмга зарарли таъсир кўрсатадиган газ ва чанглар ва бошқа моддалар ажралиб чиқади. Мана шундай оқибатлардан ишчини ҳимоя қилиш шахсий ҳимоя воситалари, цехларни фильтрловчи, ҳавосини тозаловчи технологиялар, шунингдек биноларнинг кенг ва ёруғлиги, ёрқин ранглар билан бўялиши, табиий гуллар, махсус дам олиш хоналарининг ташкил этилиши, шовқин-сурондан тўсувчи ромлар қўйилиши меҳнат муҳитини мўътадиллаштиради, ишчиларнинг сурункали чарчашдан, соғлигига зарар етишидан асрайди. Меҳнат эстетикаси техника эстетикаси каби атроф-муҳитни гўзаллаштириш тизими билан боғлиқ. Корхона ҳовлисидаги яшил олам, фаввора, дарахтлар, ҳайкалларнинг уйғунлиги ичкаридаги бинолар пештоқлари ва деворларида акс этган кўргазмали амалий санъат намуналари, бинолар ичининг юксак дид билан безатилиши – ҳаммаси инсон меҳнатини гўзаллаштиришга, меҳнат жараёнининг эстетик завқ билан амалга ошувини таъминлашга хизмат қилади. Бунда дизайнер меҳнат фаолиятининг ҳиссаси улуғ. Унинг меҳнати барча соҳада хизмат қилаётган кишилар меҳнатининг завқли, самарали, унумли бўлишига ёрдам беради. Дизайнер меҳнати нафақат ўзига балки атрофдагиларга завқ бағишласа, ўз меҳнатидан қониқиш ва ғурур ҳиссини пайдо қилсагина самарали бўлади. Дизайн ўзида меҳнат билан бадиий ижоднинг, жисмоний ва ақлий меҳнат турларини уйғунлаштирганлиги учун ҳам меҳнат эстетикаси билан узвий боғлиқ. Инсоннинг амалий фаолияти, моддий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида моддий ва маънавий маданият органик равишда бирлашади. Моддий бойликнинг биронта ҳам турини инсон ақл-идроки ва тафаккурисиз, ақлий меҳнатисиз яратиб ва такомиллаштириб бўлмайди. Улар узвий боғлиқ бўлиб меҳнат амалиёти инсоннинг яратувчанлик қобилиятни юзага чиқариб қолмай, яратилаётган гўзаллик унинг қўли билан яратилгани, унинг руҳий-эстетик жиҳатдан ҳам рағбатлантиради, ўзига ишонч туйғусини орттиради, икка ундайди. Download 379.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling