7- мавзу: корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/22
Sana05.05.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1429437
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
korx.iqt 2017y. 7 mavzu

Фртача таъмирлаш техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш 
ҳажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади ҳамда 
сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камроқ талаб этади. Жорий 
таъмирлаш каби у ҳам машина ёки ускунадан фойдаланувчи корхонанинг ўзида 


амалга оширилиши мумкин. Фртача таъмирлашда таъмирланаётган агрегатни 
қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга 
оширилади. 
Жорий таъмирлаш - асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб 
туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир. 
Жорий таъмирлашда асосан асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, 
текширилади, майда камчиликлари бартараф қилинади, яъни ускуналарнинг 
фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади. 
Асосий фондларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мажмуаси 
режали-олдини олувчи таъмирлаш тизимига (РООТ) бирлаштирилади ва 
корхона бош механиги томонидан бошқарилади. Деярли ҳар бир корхонада 
РООТ ўтказилишини қайд қилиш журналлари мавжуд бўлиб, уларда 
профилактика ва таъмирлаш тадбирларини ўтказиш тартиби ва графиги 
белгилаб қўйилади.
Таъмирлаш ишлари туфайли корхона асосий фондларнинг жорий 
эксплуатацияга тайёрлигини таъминлайди. Бироқ шу билан бир қаторда 
корхона асосий фондларни яратиш, фойдаланиш, амортизация, қайта тиклаш 
каби босқичларни ўз ичига олувчи такрор ишлаб чиқариш амалларини доимий 
равишда бажаришга интилиши лозим. Бу босқичларни қуйидаги чизма 
ёрдамида акс эттириш мумкин (7.4 - чизма). 
Корхона 
7.4-чизма. Корхона асосий фондларини қайта ишлаб чиқариш босқичлари 
 
Такрор ишлаб чиқариш циклида асосий фондларни яратиш жараёни 
корхонадан ташқарида амалга оширилади ҳамда асосан қурилиш соҳаси, 
машинасозлик, асбобсозлик ҳамда асосий фондларни яратиш билан 
шуғулланувчи бошқа соҳалар билан боғлиқ бўлади. Асосий воситаларни такрор 
ишлаб чиқаришнинг қолган босқичлари корхона ҳудудида амалга оширилади. 
Бироқ барча ҳолларда ҳам асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш туфайли 
корхоналар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда ривожланиб 
бораётган бозор муносабатлари шароитларида иқтисодий ва техник 
барқарорликка эришишларини таъминлайди. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling