7- мавзу: корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
korx.iqt 2017y. 7 mavzu
Амортизация ажратмалари асосий воситаларнинг баланс қиймати ва
фойдали хизмат муддатини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган йиллик амортизация меъёрига нисбатан ҳисобланади. Амортизация миқдорини ҳисоблашга қуйидаги омиллар ҳисобга олинади: - асосий воситанинг бошланғич баланс қиймати; - асосий воситанинг қолдиқ қиймати; - асосий воситанинг хизмат муддати; - ўрнатилган амортизация меъёри. Асосий воситаларнинг йиллик амортизация меъёрини (Ам) топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: Бу ерда: АВбк – асосий воситанинг бошланғич баланс қиймати; АВкк – асосий воситанинг қолдиқ қиймати; Тх – асосий воситаларни тахминий тугатиш харажатлари; Жисмоний эскириши Маънавий эскириши Асосий фондларни иш билан таъминлаш даражаси Меҳнат қуролларининг сифати Ходимлар малакасининг даражаси Асосий фондлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш Ишлаб чиқариш шарт-шароитлари Асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш қийматининг пасайиши Асосий фондлар(техника)нинг ишлаб чиқариш даражаси юқорироқ бўлган турларидан фойдаланиш Асосий фондларнинг эскириши ва уни белгиловчи омиллар м бк кк к х бк м Ф АВ АВ М Т АВ А 100 )) ( )) (( Мк – асосий воситаларни тугатилишидан олинадиган материалларнинг тахминий қиймати; Фм – асосий воситалардан фойдаланиш муддати. Асосий воситанинг йиллик амортизация суммасини (Ас) топиш учун: ёки формуларидан фойдаланилади. Масалан, иморатнинг баланс қиймати (АВбк) 25000000 сўм, тахминий тугатиш харажатлари (Тх) 1500000 сўм, асосий воситаларни тугатилишидан олинадиган материалларнинг тахминий қиймати (Мк) 500000 сўм, асосий воситанинг қолдиқ қиймати (АВкк) 1000000 сўм ва ундан фойдаланиш муддати (Фм) 20 йил деб фараз қилсак, йиллик амортизация меъёри (Ам) 5 фоизга тенг бўлади. Ам = ((25000000 + 1500000) – (500000 + 1000000)) х 100 = 5 фоиз 25000000 х 20 формуладан фойдаланиб иморатнинг йиллик амортизация суммасини (Ас) топамиз. Ас = 25000000 x 5 = 1250000 сўм, 100 ёки Ас = ((25000000 + 1500000) – (500000 + 1000000)) = 1250000 сўм. 20 Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш орқали ҳисобланади: 1. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш. 2. Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули). 3. Жадаллаштирилган усулда амортизация ҳисоблаш: а) икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули; б) йиллар суммаси усули (кумулятив усул). 1. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация тенг маромда, асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг улушларда ҳисобланади. Мазкур усулга кўра асосий воситалар объектининг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида тегишли харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Усул амортизация меъёри фойдали м кк к х бк c Ф АВ М Т АВ А )) ( )) (( 100 м бк c А АВ А 100 м бк c А АВ А м кк к х бк c Ф АВ М Т АВ А )) ( )) (( хизмат муддатининг фаолиятига боғлиқлигига асосланган. Ҳар бир давр учун амортизация ажратмалари суммаси амортизацияланадиган қийматни объектдан фойдаланилган ҳисобот даврларидаги сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар объектининг бошланғич (тиклаш) қийматидан келиб чиқиб, мазкур объектнинг тугатиш қийматини ва фойдали ишлатиш муддатини айирган ҳолда, белгиланади; Мисол: Юк автомобили бошланғич қиймати 10 000 000 сўм 5 йиллик фойдали хизмат муддатидан сўнг қолдиқ қиймати - 1 000 000. Бошланғич қиймат – қолдиқ қиймат = 10 000 000 - 1 000 000 = 1 800 000 Хизмат муддати 5 Амортизация суммаси 1 800 000 сўм Йиллик амортизация меъёри (амортизацияланадиган қийматдан) - 20% Амортизация қилинадиган сумма = Бошланғич қиймат – Қолдиқ қиймат 2. Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули). Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилдаги асосий воситалар объектининг маҳсулотларини ҳисобга олишга асосланган. Мазкур усул бўйича ҳар йиллик амортизация ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш учун бутун фойдали ишлатиш муддатидаги умумий баҳоланган маҳсулотлар йиғиндисини ва мазкур муайян йилдаги маҳсулотларни аниқлаш лозим. Маҳсулот сифатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони, ўтиб бўлинган тонна-километрлар сони ва бошқалар олиниши мумкин. Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот давридаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда тугатиш қийматини айирган ҳолдаги асосий воситалар объектининг бошланғич (тиклаш) қийматининг асосий воситалар объектини бутун фойдали ишлатиш муддатидаги назарда тутилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига нисбатан мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мисол. Фараз қилайлик юк автомобили бутун хизмат муддати давомида 90 000 км масофани босиб ўтади. Амортизация харажатлари қуйидагича ҳисобланади: Бошланғич қиймати – Қолдиқ қиймати = 10 000 000 - 1 000 000 = 100 cўм/ км. Бажариладиган иш ҳажми 90 000 Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling