7- мавзу: корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати


Амортизация ҳисоблаш: сонлар йиғиндиси-кумулятив усул, (минг сўмда)


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/22
Sana05.05.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1429437
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
korx.iqt 2017y. 7 mavzu

Амортизация ҳисоблаш: сонлар йиғиндиси-кумулятив усул, (минг сўмда). 
 
Бошланғич 
қиймат 
Йиллик амортизация 
суммаси 
Амортизация 
суммаси 
Баланс 
қиймати 
Сотиб олиш санаси 
10 000 


10 000 
1-йил охирида 
10 000 (5/15  9 000 ) = 3 000 
3 000 
7 000 
2-йил охирида 
10 000 (4/15  9 000 ) = 2 400
5 400 
4 600 
3 -йил охирида 
10 000 (3/15  9 000) = 1 800 
7 200 
2 800 
4 -йил охирида 
10 000 (2/15  9 000) = 1 200 
8 400 
1 600 
5 -йил охирида 
10 000 (1/15  9 000) = 600 
9 000 
1 000 
Жадвалдан кўриниб турибдики, биринчи йилда амортизация суммасининг 
энг катта қисми ҳисобланади ва кейинги йилларда бу миқдор камайиб бориш 
хусусиятига эга.


Солиқ солиш мақсадида Фзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида 
(23-модда) ҳар йиллик амортизация меъёрлари харажатларга тенг маромда 
ҳисобдан чиқариладиган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қийматига 
нисбатан фоизларда белгиланган (7(23)-жадвал). 
7(23)-жадвал 
 
Асосий воситаларнинг амортизация меъёрлари
Асосий воситалар гуруҳлари 
амортизация 
меъёри 
1. Енгил автомобиллар, такси, йўлларда фойдаланиладиган автотрактор 
техникаси, махсус асбоб-ускуна, инвентарь ва жиҳозлар. Компьютерлар
периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари 
20 фоиз 
2. Юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автотиркамалар. 
Саноатнинг барча тармоқлари, металл қуйиш корхонаси учун машиналар ва 
ускуналар, темирчилик-пресслаш ускуналари, қурилиш ускуналари, қишлоқ 
хўжалик машиналари ва ускуналари. Офислар учун мебель 
15 фоиз 
3. Темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти воситалари. Кучқувват берадиган 
машиналар ва ускуналар: иссиқлик техника ускуналари, турбина ускуналари, 
электр двигателлари ва дизель-генераторлар. Электр узатиш ва алоқа 
қурилмалари. Трубопроводлар 
8 фоиз 
4. Бинолар, иншоотлар ва иморатлар 
5 фоиз 
5. Бошқа гуруҳларга киритилмаган, амортизация қилинадиган активлар 
10 фоиз 
Ишлаб чиқариш жараёнида асосий фондлар аста-секинлик билан эскириши 
сабабли, уларнинг иш қобилиятини таъмирлаш орқали тиклаш зарурияти 
туғилади. Фз вақтида таъмирлаш асосий фондлар муддатидан олдин ишдан 
чиқишининг олдини олади ҳамда уларнинг хизмат қилиш муддати ва 
унумдорлигини оширади. 
Асосий фондларни таъмирлаш капитал, ўрта ва 
жорий турларга бўлинади
. Бино ва иншоотларни таъмирлаш ўз мазмуни, талаб 
қилинувчи муддат ва маблағларга кўра, машина ва ускуналарни таъмирлашдан 
фарқ қилади. 
Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш - агрегатни тўлиқ 
ажратиб йиғиш амалга ошириладиган таъмирлашдир, базавий ва корпус 
деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни 
алмаштириш ёки тиклаш ҳамда агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир. 
Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш - базавий ва корпус 
деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкцияларнинг 
деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган 
таъмирлашдир. 
Ускуналарни икки марта капитал таъмирлаш орасидаги муддат 
таъмирлаш цикли деб аталади. Машина ва ускуналар, қоидага кўра, махсус 
заводларда таъмирланади. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling