7- мавзу: корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати


Ускуналарни юкланиш коэффициенти


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/22
Sana05.05.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1429437
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
korx.iqt 2017y. 7 mavzu

Ускуналарни юкланиш коэффициенти ҳам ускуналардан вақт бўйича 
фойдаланишни тавсифлайди. Сменалилик коэффициентидан фарқли равишда, у 
маҳсулотнинг меҳнат сиғимини ҳисобга олади. У мазкур ускунада тайёрланган 
барча маҳсулотлар меҳнат сиғимининг унинг ишлаш вақти фондига нисбати 
орқали аниқланади. Мазкур мисолда ушбу коэффициент қуйидагича бўлади: 
72
,
0
2
44
,
1


юк
К
Корхонада асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни тўлиқ 
баҳолаш учун экстенсив кўрсаткичлардан ташқари, уларнинг қувват бўйича 
юкланиш табиатини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда юқорида 
айтиб ўтилганидек, технологик ускуналар амалдаги унумдорлигининг, яъни 
техник асосланган прогрессив унумдорликнинг норматив унумдорликка 
нисбати асосида, яъни ускуналардан интенсив фойдаланиш коэффициентидан 
фойдаланиш, уни қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш мумкин:


;
п
ф
инт




Бу ерда: В
Ф
 вақт бирлигида ускунада ишлаб чиқарилган ҳақиқий маҳсулот 
миқдори; 
В
П
 вақт бирлигида ускунада техник жиҳатдан асосланган маҳсулот ишлаб 
чиқариш нормаси. 
Мисол. Паспорт маълумотлари бўйича дастгоҳда бир соатда 100 та буюм 
ясаш мумкин, амалда эса шу вақт ичида фақат 80 та буюм тайёрланди. У ҳолда 
К
инт
=0,8 (80:100), яъни дастгоҳдан қувват бўйича фойдаланиш 80 фоизни ташкил 
қилди. 
Ускунадан интеграл фойдаланиш коэффициенти ускунадан экстенсив ва 
интенсив фойдаланиш коэффициентларининг кўпайтмаси орқали аниқланиб, 
унинг вақт ва қувват бўйича банд бўлишини (фойдаланилишини) комплекс 
характерлайди. 
Бизнинг мисолимизда К
экс
= 0,71 ва К
инт
= 0,8 бўлганлиги туфайли, ускунадан 
интеграл фойдаланиш коэффициенти қуйидагига тенг бўлади: 
57
,
0
8
,
0
*
71
,
0
*
.



инт
экс
интегр
К
К
К
Ҳар бир корхона ўз тасарруфидаги асосий ишлаб чиқариш фондларидан 
иложи борича унумли фойдаланишга интилиши лозим. Бунга фондларни иш 
билан таъминлашни яхшилаш туфайли ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш 
ҳажмини ошириш, нисбий харажатларни камайтириш, фойдани оширишдан 
ташқари асосий фондларда жамиятнинг ўтмишда нарса ҳолига айланган 
меҳнати мужассамланганлиги ҳам зарурият туғдиради. 
Асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигига турли омиллар 
таъсир қилади. Улар қаторига қуйидагиларни кириши мумкин: 
ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ҳажми; 
асосий воситалар ўртача йиллик суммаси; 
ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар меҳнатининг самарадорлиги; 
асосий асосийларнинг таркибий тузилиши
асосий воситалар алоҳида турларидан фойдаланиш самарадорлиги. 
Корхона 
асосий 
ишлаб 
чиқариш 
фондларидан 
фойдаланишни 
яхшилашнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 
Ташкилий йўналишлар бўйича: 

ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва ресурслар билан таъминлашни 
яхшилаш. 

асосий воситаларнинг фақат корхонага иш берадиган қисминигина олиш; 

смена давомида ускуналар бекор туриб қолишини қисқартириш ва унинг 
олдини олиш; 

ускуналарнинг сменалик коэффициентини ошириш

бекор турувчи ускуналарни қисқартириш ва тугатиш; 



эскирган ва маънавий талабга жавоб бермайдиган асосий во-ситаларни 
ҳисобдан чиқариш; 

асосий воситаларни фарқлаш ва таркиблашни қайта ўзгартириш; 

асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг мувофиқ шаклларини 
белгилаш ва ҳ.к. 
Техник йўналишлар бўйича: 

таъмирлаш ва профилактика тадбирларини ўз вақтида ва сифатли 
равишда амалга ошириш; 

эскирган асосий воситаларни янгилари билан алмаштириш; 

автоматлаштирилган тизимни яратиш; 

механизациялашни кучайтириш ва ҳ.к.
Эксплуатацион йўналишлар бўйича: 
 
ускуналарни эксплуатация қилувчи ходимларнинг малакасини ошириш
 
бир сменалик ва кўп сменалик; 
 
ишлаб чиқариш ҳажмига қараб асосий воситаларни техник ҳолат ва 
ҳаракатини бошқариш; 
 
асосий воситалар қарови юзасидан масъул шахсларни ажратиш; 
 
асосий воситалар бўйича жавобгарлик марказларини белгилаш ва х.к. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling