7- мавзу: корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/22
Sana05.05.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1429437
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
korx.iqt 2017y. 7 mavzu

Авм=С/Ав
ўр

бунда: 
С – сотилган маҳсулот ҳажми. 
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг турли хил 
кўрсаткичлари мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш 
мумкин: 
биринчи гуруҳ - умумлаштирувчи ва қиймат кўрсаткичлари бўлиб, улар 
асосий фондларнинг турли гуруҳларини динамика ва статикада баҳолаш, таҳлил 
қилиш, заҳираларни аниқлаш ва башорат қилиш имконини яратади. Бундай 
кўрсаткичларга фонд қайтими, фонд сиғими, фонд рентабеллиги ва бошқаларни 
киритиш мумкин. 
иккинчи гуруҳ - хусусий ва натурал кўрсаткичлар бўлиб, кўпроқ асосий 
ишлаб чиқариш фондларининг фаол қисми - машина ва асбоб-ускуналардан 
фойдаланиш билан боғлиқ. 
Хусусий кўрсаткичлар гуруҳи таркибига қуйидагилар кириши мумкин: 

асосий ишлаб чиқариш фондлари(машина ва асбоб-ускуналар)дан 
экстенсив фойдаланиш коэффициенти, улардан вақт бўйича фойдаланганлик 
даражасини акс эттиради; 

асосий ишлаб чиқариш фондлари(машина ва асбоб-ускуналар)дан 
интенсив фойдаланиш коэффициенти, улардан қувват бўйича фойдаланганлик 
(унумдорлик) даражасини акс эттиради; 

асосий ишлаб чиқариш фондларидан интеграл фойдаланиш 
коэффициенти, барча экстенсив ва интенсив омиллардан биргаликда 
фойдаланишни ҳисобга олади. 
Кўрсатилган кўрсаткичларнинг ҳар бири амалиётда мустақил маънога эга 
бўлиб, турли мақсадларга эришиш учун фойдаланилади. Масалан, асосий 
ишлаб чиқариш фондларидан вақт бўйича қандай фойдаланилганлигини 
(экстенсив 
фойдаланиш) 
баҳолаш 
асбоб-ускуналарнинг 
сменалик 
коэффициенти, ускуналарни коэффициенти, смена давомида ускуналарнинг 
бекор туриб қолиши, ускуналардан сменаларда фойдаланиш коэффициенти 
каби кўрсаткичлар қўлланилади. 
Асбоб-ускуналардан 
экстенсив 
фойдаланиш 
коэффициенти 
мазкур 
ускуналардан амалда ҳақиқий фойдаланилган вақтнинг улардан режа бўйича 
фойдаланиш муддатига нисбати орқали аниқланади. 
реж
хак
t
t
К
экс

Бу ерда: 
t
хак
– ускуналардан ҳақиқий фойдаланилган вақт, соатлар; 
t
реж
– ускуналарнинг нормага асосан фойдаланиш муддати, соатлар. 


Мисол. Агар 8 соатлик смена мобайнида таъмирлаш учун 1 соат 
режалаштирилиб, амалда 5 соат сарфланган бўлса, у ҳолда экстенсив 
фойдаланиш коэффициенти 0,71 (5(8-1)) ни ташкил қилади. Бу эса асбоб-
ускуналардан смена давомида фақат 71 % фойдаланилганлигини англатади. 
Корхоналарда бундай ускуналарнинг бир эмас, бир нечта – ўнта ёки 
юзтасидан фойдаланилади. Шу муносабат билан ускуналарнинг сменалик 
коэффициенти 

сутка 
давомида 
машина-сменаларнинг 
ўрнатилган 
ускуналарнинг умумий сони ёки ишчи ўринларига нисбатини аниқлаш 
зарурияти туғилади. Бу ҳолда сменалилик коэффициенти қуйидаги формула 
асосида аниқланади: 
КО
МС
К
см

Бу ерда: 
МС - сутка давомида ҳақиқий ишланган машина-сменалар йиғиндиси; 
КО - ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг умумий сони. 
Мисол. Корхонада 200 дона металл қирқувчи станок сутка мобайнида 360 
машина-смена, 60 та темир прессловчи станок 50 машина-смена, 40 та қуюв 
станоклари эса 30 машина-смена ишлаган. Ушбу ҳолда барча станоклардан 
фойдаланишнинг сменалилик коэффициенти қуйидагича топилади: 
47
,
1
40
60
200
30
50
360






см
К
Ускуналарнинг сменалилик коэффициентини аниқлашнинг яна бир йўли 
бўлиб, унга кўра корхоналарнинг бир эмас, икки ёки уч сменада ишлаши ва 
бунда ускуналарнинг барчасидан ҳам тўлиқ фойдаланилмаслиги кўзда 
тутилади. Масалан, цехда 270 дона ускуна ўрнатилган бўлиб, биринчи сменада 
улардан 200 таси, иккинчи сменада эса 190 таси ишлаган. Бу ҳолда
ускуналарнингсменалилик коэффициенти 1,44 (200190)270) ни ташкил қилади. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling