7- мавзу: корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати


Бевосита қайта баҳолаш усули


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/22
Sana05.05.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1429437
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
korx.iqt 2017y. 7 mavzu

Бевосита қайта баҳолаш усули қўлланилганда объектларнинг тўлиқ 
тикланиш қийматини ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун ташкилотнинг 
хоҳишига кўра қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин: 
а) тайёрловчи ташкилотлар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё 
биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай 
маҳсулотга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар; 
б) қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва асосий фондларни харид қилиш 
санасига МБ курсларининг нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб 
коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш санасига ЭАВда асосий 
фондларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар; 
в) тегишли давлат органларида мавжуд бўлган нархлар даражаси 
тўғрисидаги маълумотлар; 
г) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва 
махсус адабиётларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги 
маълумотлар; 
д) асосий фондлар қиймати тўғрисида баҳоловчининг ҳисоботи. 
Фзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан асосий 
фондларни қайта баҳолаш чоғида индекс усулини қўллаш учун 31 декабрга 
қадар навбатдаги қайта баҳолаш бўйича тегишли индекслар ишлаб чиқилади ва 
расмий равишда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
3. 
Қолдиқ қиймати бўйича
- жамланган амортизация суммасини чегирган 
ҳолда асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати. Бошқача қилиб 
айтганда, бу асосий фондларнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ҳали 
ўтказилмаган қисмидир. Корхоналар томонидан фойдаланилмайдиган ҳамда 
ҳисобдан чиқариш ёки сотиб юбориш мўлжалланган асосий фондлар ҳам, 
кўпинча қолдиқ қиймати бўйича, мазкур хўжалик йилидаги нархларда 
баҳоланади. 
4. 
Тугатиш қиймати
- асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган 
харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида 


асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг фараз 
қилинаётган суммаси. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling