7- мавзу: корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати


эксплуатация қилинаётган асосий фондларнинг


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/22
Sana05.05.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1429437
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
korx.iqt 2017y. 7 mavzu

эксплуатация қилинаётган асосий фондларнинг 
ёши
, биринчи ўринда машина ва асбоб-ускуналарнинг ёши катта таъсир 
кўрсатади. Ҳозирги пайтда машина ва саноат ускуналарини ёш бўйича 
гуруҳлашда тахминан қуйидаги муддатлардан келиб чиқилади:
1. 5 йилгача;
2. 5 йилдан 10 йилгача;
3. 10 йилдан 15 йилгача;
4. 15 йилдан 20 йилгача;
5. 20 йилдан 25 йилгача ва ҳоказо.
Машина ва ускуналарнинг эксплуатация муддати қанчалик юқори бўлса, 
корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари шунчалик паст бўлади, маҳсулотлар 
сифати пасаяди, бекор туриб қолиш ва талофатлар кўпаяди ҳамда аксинча. 
Бундан ташқари, корхона асбоб-ускуналаридан узоқ вақт мобайнида 
фойдаланилганида таъмирлаш учун ҳам кўп харажатлар сарфланади. 
 
 
 
 
 
 


7.2. Корхоналарда асосий фондларни баҳолаш,
уларни эскириши ва таъмирлаш 
Хўжалик амалиётида асосий фондлар натурал ва қиймат кўринишида 
ҳисобга олинади. Агар асосий фондларни 
натурал баҳолаш
-ишлаб чиқаришни 
техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва замонавийлаштириш масалаларини 
ҳал қилиш, асбоб-ускуналарни таъмирлаш учун уларнинг гуруҳ ва турлари 
бўйича графиклар тузиш, шунингдек, таъмирлаш воситаларига бўлган эҳтиёжни 
аниқлаш имконини берса, 
қиймат бўйича баҳолаш
эса, асосий фондларни 
қайта ишлаб чиқаришни режалаштириш, уларнинг мавжуд ҳажмини аниқлаш, 
амортизация ҳажмини белгилаш, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш 
қувватларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва ҳоказоларда муҳим 
аҳамият касб этади. 
Асосий фондларни баҳолашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1. 
Бошланғич қиймат бўйича
- асосий воситаларни яратиш ёки сотиб олиш учун 
сарфланган харажатлар мажмуидан иборат бўлиб, асосий фондлар ёки 
уларнинг алоҳида қисмларини фойдаланишга топшириш учун яроқли ҳолга 
келтириш билан боғлиқ бўлган – уларни келтириш, ўрнатиш каби 
харажатларни ҳисобга олган ҳолда юзага келувчи қиймат. Масалан, битта 
машина ёки ускунанинг бошланғич қиймати – бу, корхонанинг мазкур машина 
ёки ускунани маълум бир санада сотиб олган ва бу ҳақда бухгалтерия 
ҳужжатларида қайд қилинган сотиб олиш нархидир. 
Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич 
қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади: 
а) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-
монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар; 
б) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) 
муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат 
божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар; 
в) божхона божлари ва йиғимлари; 
г) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати 
билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса); 
д) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ 
ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар; 
е) асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини 
суғурталаш бўйича харажатлар; 
ж) асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар; 
з) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга 
оид харажатлар; 
и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш 
билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар. 


Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар 
қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий 
воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди. 
Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати 
деб асосий воситаларнинг мазкур объектларини тиклаш (қуриш, қуриб 
битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling