7- мавзу: корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати


Амортизацияланадиган қиймат


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/22
Sana05.05.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1429437
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
korx.iqt 2017y. 7 mavzu

Амортизацияланадиган қиймат
- молиявий ҳисоботларда фараз 
қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган 
асосий воситанинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси; 
Фойдали хизмат муддати
- корхона асосий воситадан фойдаланадиган 
вақт даври ёки корхона ундан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган 
маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори; 
Иқтисодиётнинг 
глобаллашуви 
ҳамда 
ҳисоб 
ва 
ҳисоботларнинг 
мукаммаллашуви, жумладан, миллий ҳисоб стандартларининг жаҳон 
стандартлари талаблари даражасига келтирилиши туфайли, гарчи асосий 
воситалар, асосий фондларнинг пул кўринишидаги ифодаси сифатида аввалдан 
қўлланиб келган бўлсада, ҳаётимизга “асосий капитал”, “асосий воситалар” 
каби атамалар эндиликда кенг равишда кириб келмоқда. 
Ҳозириги кунда амалиётда асосий воситаларнинг корхона баланси ва 
ҳисоботларида акс эттирилувчи (яъни, бошланғич, белгиланган тартибда 
ўтказилувчи қайта баҳолашдан кейин эса тикланиш), ҳисобга олиш қиймати 
баланс қиймати
деб аталади. Бундан асосий воситаларнинг қолдиқ қийматини 
асосий воситаларнинг баланс қийматидан эскириш суммасини айириб ташлаш 
ёрдамида топиш мумкинлиги англашалади. 
Қабул қилинган баҳолаш усули ва корхона балансида акс эттирилувчи 
бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида, корхона асосий ишлаб чиқариш 
фондларининг ўртача йиллик қиймати
ўр
) белгиланиб, у қуйидаги формула 
асосида аниқланади:
12
2
.
1
Т
Т
Ф
Ф
Ф
Ф
ч
ф
ф.т.
й.б
ўрт




Бу ерда: 
Ф
н 
– асосий ишлаб чиқариш фондларининг йил бошидаги қиймати; 
Ф
п
– йил давомида келиб тушган (фойдаланишга топширилган) асосий 
ишлаб чиқариш фондлари қиймати; 
Ф
в
– йил давомида ишлаб чиқаришдан чиқарилган (йўқ қилинган) асосий 
фондлар қиймати; 
Т
1
- фойдаланишга топширилувчи асосий ишлаб чиқариш фондлари амалда 
бўлувчи ўртача муддати (ойларда), қабул қилингандан кейинги ойдан бошлаб; 
Т

– ишлаб чиқаришдан чиқарилган (йўқ қилинган) асосий ишлаб чиқариш 
фондлари фойдаланилмайдиган ўртача муддат (ойлар) чиқарилган ойдан то 
йил охиригача). 
Асосий фондларни бошланғич ёки тикланиш қиймати бўйича баҳолашдан 
ташқари эскириш суммаси ҳам ҳисобга олинади. Асосий фондлар жисмоний ва 
маънавий жиҳатдан эскириши мумкин. 
Жисмоний (моддий) эскириш
асосий фондларнинг бирламчи хислатларини 
ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва табиий эскириш натижасида йўқотишдан 


юзага келади. У асосан бир хилда кечмайди ҳамда кўп жиҳатдан иқлимнинг 
таъсири, асосий фондлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш, жумладан, 
ходимларнинг малакасига ҳам боғлиқ бўлади. 
Жисмоний эскиришни (Жэ) қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топиш 
мумкин: 
;
100


н
ф
Т
Т
Жэ
ёки
.
100


Бс
Эс
Жэ
Бу ерда: 
Т
ф
- асосий фонднинг ҳақиқий хизмат қилувчи (фойдаланиладиган) муддати; 
Т
н
- асосий фондлар хизмат қилиши керак бўлган норматив муддат; 
Эс - ҳисобланган амортизация суммаси (эскириш суммаси); 
Бс – асосий фондларнинг бошланғич(қайта ташкил қилиш) қиймати. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling