7 – Мавзу: Мехнат жараёниниг таҳлили ва дидактик тушунчалар. Режа
мулк деб аташ ҳам мумкин экан. 14. Хусусий мулк -
Download 395.24 Kb. Pdf ko'rish
|
7-MA\'RUZA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Менежментнинг
мулк деб аташ ҳам мумкин экан.
14. Хусусий мулк - айрим соҳибларга қарашли ёлланма меҳнатга асосланган ва ўз эгасига фойда келтирувчи мулкдир. Турли шаклдаги мулкларнинг бирикиб кетиши натижасида аралаш мулк пайдо бўлади. Бу мулк алоҳида олинган объектнинг турли мулкдорлар иштирокида ўзлаштирилишини билдиради. 15. Товар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ҳар қандай ташкилот корхона деб аталади. Сиз билган завод ва фабрикалар, қурилиш бошқармаси, автомобил парки ва таъмирлаш устахоналари, жамоа ва фермер хўжаликлари, университет, институт, коллеж, литцей ва мактаблар, биржа ва банклар, касалхоналар, болалар боғчалари - бўларнинг ҳамма-ҳаммаси корхона деб аталиши мумкин. Чунки уларда нимадир ишлаб чиқарилади ёки қандайдир хизмат кўрсатилади. 16. Корхонада товар ишлаб чиқаришни амалга ошириш мураккаб ва серқирра жараён бўлиб, у одилона бошқаришни тақозо этади. 17. Маълумки, корхонада товар ишлаб чиқариш учун ишчи кучи, бино ва асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар, турли хил маълумотлар ва пул маблағлари зарур бўлади. Қанча ишчи кучи, қанча ва қандай хомашё ва материаллар керак? Қайси асбоб-ускуналардан фойдаланган маъқул? Ишлаб чиқаришни қайси технология бўйича юритган яхшироқ? Бўларнинг ҳаммаси учун қанча пул маблағлари керак? Ишлаб чиқариш жараёнида бу ва бунга ўхшаш ўнлаб саволлар туғилади, уларни ечиш анча мураккаблашади. Шунинг учун ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш лозим бўлади. 18. Корхонада товар ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнини менежмент, иш билан шуғулланувчи мутахассислари менежерлар деб аташади. 19. Менежер-ёлланма профессионал бошқарувчидир. 20. Ривожланган давлатларда компания, банк, молия муассасалари ва уларга қарашли бўлинмаларнинг раҳбар ходимлари менежерлардир. 21. Менежерлар облигация заёмлари чиқариш (эмиссия) ва уни бозорда ўтказиш билан ҳам шуғулланадиган раҳбарлардир. Улар жамиятнинг махсус ижтимоий қатлами бўлиб маъмурий-хўжалик раҳбарлиги соҳасида ҳам маъ лум мустақилликка эга. 22. Бозор иқтисоди шароитида менежерларнинг роли ошиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам бу соҳа ходимлари кўпаймоқда. 23. Корхонада менежерлар одатда бир нечта бўлиб, улардан бири бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини бошқарса, бири хом-ашё ресурслари ва материаллар таъминотини бошқаради. Яна бири маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш технологиясини бошқарса, бошқа бири корхона ходимларини бошқаради ва ҳ. 24. Бозорни ўрганиш, нархларни шакллантириш, маҳсулотни сотиш билан боғлиқ ишларни жамлаб, битта ном билан маркетинг деб аталади. Маркетинг харидор еҳтиёжларини тўлароқ қондириш асосида товарлар ва хизматлар бозорида айрибошлаш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган кенг турдаги фаолият бўлиб, унинг асосий мақсади юқори фойда олишни таъминлашдир. 25. Маркетинг- бозор иқтисодиёти муносабатларининг етакчи тушунчаларидан бири. Маркетинг фақат бозордаги талай эҳтиёжни қондириш воситасигина бўлмай, балки ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун, ҳам хизмат қилади. Маркетинг бозор ҳолатини ўрганиш, уни олдиндан баҳолаш, товар ишлаб чиқариш ва сотиш орқали ундан яхши фойда олишни ҳам уюштиради. Маркетинг иши махсус дастурлар орқали амалга оширилади. Маркетинг қуйидаги асосий қоидаларга амал қилади: 26. 1. Товарга нисбатан бозор талабини ўрганиш. 27. 2. Товар ишлаб чиқаришга нисбатан корхонанинг имкониятини ўрганиш. 28. 3. Харидорнинг талаб-эҳтиёжини тўла қондириш ва ўрганиш. 29. 4. Мўлжалланган бозорда товарлар айтилган вақтда белгиланган миқдорда сотилишини ташкил қилиш. 30. 5. Корхоналарнинг бозор йўналишига, харидор талабига мослашишини таъминлайди. 31. Товар ишлаб чиқарувчилар маркетинг туфайлигина бозор билан узвий боғланадилар, ишлаб чиқариш манбаларини бозорталаб товарлар яратишга қаратадилар. Замонавий бозоршунослар - маркетинг билан шуғулланувчи, менежерларнинг фаолияти, фирмалар ўртасидаги рақобат шароитида корхонанинг муваффақиятини таъминлашда катта аҳамият касб этади. Бу ўринда тўғри танланган, вақтида ўтказилган рекламанинг ўрни ҳам беқиёсдир. Менежментнинг - менежерларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракати, охир-оқибат, корхонани оқилона бошқаришга, ишлаб чиқариш ресурсларидан режали фойдаланиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини, меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган бўлади. Менежер қайси соҳани бошқармасин, у аввало одамлар билан ишлайди, уларни бошқаради. Менежернинг қўл остидаги ходимлар билан ўзаро муносабати, улар билан муомаласи умумий иш натижасига бевосита таъсир кўрсатади. Бунинг умумий муваффақияти охир-оқибат менежер билан ходимлар орасидаги инсоний муносабатларга бориб тақалади. Download 395.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling