7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш
Download 478.36 Kb.
|
С да дастурлаш 1 кисм 1 семестр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натижа : Satr kiriting: TATU Fargўna filiali tatu fARGЎNA FILIALI 16.3. Тоифаларни ўзгартирувчи функциялар
- Функция прототипи Функция таснифи double
- Натижа : Haqiqiy son: 3.141528 Butun son: 3 16.4. Сатрларга ишлов бериш стандарт функциялари
- Натижа : Toshkent Fargўna Namangan Andijon Samarqand Назорат саволлари
- 17.1. Структура (тузилма) ҳақида маълумот Ҳозирги кунгача ўрганиб келган маълумотлар тоифаси оддий кўринишга эга эди. Масалан, int
1.2 – дастур: Катта ҳарфларни кичигига алмаштириш #include #include #include using namespace std; int main() { char satr[40]; cout << "Satr kiriting: "; cin.getline(satr, sizeof(satr)); for(int i=0; i satr[i] = tolower(satr[i]); cout << satr < return 0; } Натижа: Satr kiriting: TATU Fargўna filiali tatu fargўna filiali 1.3 – дастур: Катта ҳарфларни кичигига ва кичик харфларни каттасига алмаштириш #include #include #include using namespace std; int main() { char satr[40]; cout << "Satr kiriting: "; cin.getline(satr,sizeof(satr)); for(int i=0; i if(islower(satr[i])) satr[i]=toupper(satr[i]); else satr[i]=tolower(satr[i]); } cout << satr < } Натижа: Satr kiriting: TATU Fargўna filiali tatu fARGЎNA FILIALI 16.3. Тоифаларни ўзгартирувчи функциялар Қуйида келтирилган функциялар сатрларни бутун ёки ҳақиқий сонли типларга ўзгартириш учун мўлжалланган. Бу функцияларни ишлатиш учун stdlib.h сарлавҳа файлини дастурга қўшиш керак бўлади.
1.4 – дастур: Сатрни ҳақиқий ва бутун сонларга айлантириш. #include #include using namespace std; int main() { char satr[10] = "3.141528"; double f; int n; f = atof(satr); n = atoi(satr); printf("Haqiqiy son: %9.6f\nButun son: %9i\n",f,n); return 0; } Натижа: Haqiqiy son: 3.141528 Butun son: 3 16.4. Сатрларга ишлов бериш стандарт функциялари Сатрлар билан ишлаш учун string.h сарлавха файлли чақирилиб олинади. Бу файлда сартлар билан ишлашга мўлжалланган стандарт функциялар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар ҳисобланди. int strlen(char * satr) – satr1 - узунлигини қайтарди char * strcpy(char * satr1,const char * satr2) – функцияси satr2 дан satr1 га нусха олади. char * strncpy(char * satr1,const char * satr2, int len) – функцияси satr2 дан satr1 га дастлабки len та белгини нусхасини олади, лекин хосил бўлган сатрнинг охирига ‘\0’ белгисини жойлаштирмайди. char * strcat(char * satr1, char * satr2) – функцияси satr1 дан кейин satr2 ни жойлаштириб сатр хосил қилади. char * strncat(char * satr1, char * satr2, int len) – функцияси satr1 дан кейин satr2 ни дастлабки len та белгисини жойлаштириб сатр хосил қилади. int strcmp(char * satr1, char * satr2) – функцияси satr1 билан satr2 ни солиштиради. Агар сатрлар бир хил бўлса, 0 қиймат қайтаради. int * strcmp(char * satr1, char * satr2, int len) – функцияси satr1 билан satr2 ни дастлабки len та белгисини солиштиради. Агар сатрлар бир хил бўлса, 0 қиймат қайтаради. char * strstr(char * satr1, char * satr2) – функцияси satr2 нинг қиймати satr1 да учраса, биринчи белгисининг қийматини қайтаради. Агар satr2 учрамаса NULL кўрсаткичини қайтаради. char * strtok(char * satr1, char * satr2) – функцияси satr1 да satr2 да учраган ажратувчи учраса, ундан кейин ‘\0’ белгисини жойлаштириш орқали, satr1 ни иккига ажратади. Сатрнинг иккинчи бўлагидан ажратувчи билан ажратилган сатр қисмини топиш учун функцияни кейинги чақирилишида биринчи параметр ўрнига NULL қийматини ёзиш керак бўлади. 1.5 – дастур: Берилган сатрни бўлакларга ажратиш. #include #include #include using namespace std; int main() { char satr[50] = "Toshkent, Fargўna, Namangan, Andijon, Samarqand"; char * pch; pch = strtok(satr,", "); while (pch!=NULL) cout << pch<< endl; pch = strtok(NULL,", "); return 0; } Натижа: Toshkent Fargўna Namangan Andijon Samarqand Назорат саволлари Қандай ўзгарувчиларга символли ўзгарувчилар дейилади? Сатр деб нимага айтилади? Белгиларни қайта ишловчи функцияларни қайсиларини биласиз? Тоифа ўзгартирувчи функцияларни қайсиларини биласиз? Сатрлар устида амал бажарувчи функцияларни қайсиларини биласиз? 17. Структуралар Режа: Структура (тузилма) ҳақида маълумот Структура эълон қилиш ва хотирадан ажратиладиган жой Бит майдонлар, уларга ишлов бериш Структура элементларига мурожаат 17.1. Структура (тузилма) ҳақида маълумот Ҳозирги кунгача ўрганиб келган маълумотлар тоифаси оддий кўринишга эга эди. Масалан, int тоифаси фақат бутун сонларни сақлаш учун ишлатилади. Масссив ва тўпламларда эса элементлари қайси тоифада эълон қилинган бўлса, фақат шу тоифадаги тартибланган маълумотларни сақлайди. Амалиётда эса ахборотни сақлаш, қайта ишлаш учун маълумотларнинг ҳар хил тоифаларини аралаштириб фойдаланишга тўғри келади. Маълумотларни аралаш тоифаси билан ишлаш учун С++ дастурлаш тилида struct (структура ёки тузилма)дан фойдаланилади. Структура деб, ҳар хил тоифадаги маълумотларнинг чекланган тўпламига айтилади. Структуралар – майдон деб аталувчи чекли сондаги ҳадлардан ташкил топади. Структура нималиги билиш учун қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз.
Download 478.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling