7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар ёғоч конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


Download 1.73 Mb.
bet2/16
Sana17.06.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1552403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар 2023

Ёғоч конструкцияларининг тарихи. Ёғоч конструкциялари. Уларни қўлланиш тарихи кўп асрларни ўз ичига олади. Ибтидоий одамлар ҳам ёғочдан тош болталар ёрдамида кичик турар-жойлар барпо қилганлар ва уларни қозиқлар ёрдамида ерга маҳкамлаганлар ҳамда тўсиқлар, кичик кўприклар қурганлар. Қадимги Римда қурувчилар ёғоч уйлар, эҳромлар ҳамда катта дарёларга кўприклар қурганлар. Масалан, I асрда Цезар ўз легиони ёрдамида Рейн дарёсига йирик кўприк қурдирган. Ҳозиргача бамбук ёғочидан ўрта асрларда қурилган Япониядаги, Хитойдаги кўпгина буюк ёғочдан қурилган эҳромлар сақланиб келмоқда. Ўрта асрларда
Европада ёғоч стропилли томлар ҳам кенг қўлланилган.
Тарихий манбалардан маълум бўлишича, эрамиздан 10 минг йиллар олдин тош асрида ҳам турли ёғоч конструкциялари қўлланилган. Бунга оддий мисол, ибтидоий жамоа тузуми даврида инсон чуқурликлардан ўтиш учун ёғоч тўсинлардан фойдаланган, яъни ўша даврда кўприк конструкциясини яратган.
ХIХ асрнинг 70-чи йилларида янги Гвинея мамлакатига бориб қолган рус олими Миклухо-Маклай Н. Н. папуас қабилаларининг уйларида оддий ёғоч конструкцияларини ва тош болталарни кўрган. Папуаслар-ёғоч айрига устун қўйиб рамалар ҳосил қилиб уй ясаганлар. Бу усул уларга қадим замонлардан кириб келган.
Қадимда Россияда ва шимолий Америкада ёғочнинг эластик ва пластик хусусиятларидан жуда тўғри фойдаланганлар, улар ёғоч конструкциялари ёрдамида ертўлалар қурганлар. Эрамиздан уч минг йиллар олдин-Неолит ва бронза даврларида қозиқ конструкциялари ишлатилган. Ёғоч уйлар қуриш учун керакли бўлган болта, теша ва бошқа темир қуроллар асосан қулдорлик тузуми даврида дунёга келган. Бу даврда ёғоч конструкциялари асосан ўша даврда жуда ривожланган. Италия мамлакатининг Рим шаҳрида ўз тараққиётини топган. Эрамиздан олдинги II асрдаёқ Рим шаҳридаги қурилишларда ёғоч ферма конструкциялари қўлланилган. Феодал тузуми даврида эса ёғоч ҳунармандчилик санъати жуда ривожланган. ХVI асрга келиб Итальян архитектори Палладио (1518 -1580) стерженлар системасидан иборат ёғоч конструкцияларининг бир қатор схемаларини яратган. Ўрта асрларда турар-жой бинолари, саройлар, кўпгина эҳромлар, ҳамда қалъалар деворлари доирасимон кўндаланг кесимли ёғочлардан қурилган. ХVIII аср охирларида рус муҳандиси И.П.Кулибин Петербургда Нева дарёси орқали 300 метрли йирик ёғоч кўприкнинг ихчам лойиҳасини яратган (1-расм,а).

7.1-расм. Россияда яратилган қадимги машҳур ёғоч конструкцияларининг схемалари:
а- С.Петербургдаги Нева дарёси орқали кўприк лойиҳаси (муаллиф И. П. Кулибин); б-Москва Манежининг ёпма фермаси (муаллиф А.А Бетанкур); в-Москва-С.Петербург темир йўлидаги Мсту дарёси орқали кўприк фермаси (муаллиф Д.И.Журавский); г-Орск шаҳридаги тўрсимон минора (муаллиф В.Т.Шухов)


Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling