7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар ёғоч конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


Download 1.73 Mb.
bet7/16
Sana17.06.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1552403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар 2023

7.1.4-расм. Эгилувчи болт бирикмалари:
а-қўйиш схемаси; б-ҳисобий схемалари; в-ишлаш схемаси;
1-тўғри тартибда қўйиш; 2-шахмат тартибида қўйиш; 3-пўлат қопламаларда; 4-бурчак остидаги бирикмаларда; 5-симметрик икки қирқимли; 6-носимметрик бир қирқимли; 7-ёғочни эзилишдаги кучланиш эпюраси. 8-шартли эпюраси.
Болт шайбаси тагидаги ёғоч эзилиши мустаҳкамлик бўйича қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Шайбанинг талаб қилинадиган юзаси орқали, унинг томонлари ўлчамларини ҳам танлаш мумкин:

Rэз90=4 МПа - ёғочни маҳаллий эзилишдаги ҳисобий қаршилиги.
Шайбанинг ишлаш схемасига асосан, энг катта эгувчи момент М шайба кесимининг ўртасида ҳосил бўлади. Шайбанинг ўлчамлари қуйидаги формулалар ёрдамида аниқланади:

бу ерда: Wм, δм-талаб қилинадиган кесимнинг қаршилик моменти ва қалинлиги;
R-шайба материалининг ҳисобий қаршилиги;
b-квадрат пластинка шайбанинг кенглиги.
Тармоқли конструкцияларнинг чўзилишга ишловчи тортувчи пўлат стерженлари ҳам худди шундай ҳисобланади. Уларнинг эгилувчанлиги 400 дан ортиб кетмаслиги керак.
Агар ферма тугунида бир неча тортувчи стерженлар бўлса, пўлатнинг ҳисобий қаршилиги 0,85 га камайтирилади. Бунда фақат зўриқишларни стерженлар бўйича нотекис тарқалишини ҳисобга олиш керак.
Эгилувчи болтли бирикмаларда болтлар асосан эгилишга, қисман қирқилишга ишлайди. Бу бирикма ёғоч конструкцияларнинг чокларида, тугунларида кенг қўлланилади ва уларда ҳосил бўладиган зўриқиш ўзгарувчан сиқувчи ёки чўзувчи бўлиши мумкин.
Эгилувчи болтли бирикмаларни ҳисобий юкламалардан бўйлама
-N кучга исобланади:

бу ерда: nм-бирикмани бир томони ярмидаги болтлар сони; N-бўйлама куч; Т-битта чокдаги болтнинг энг кам юк кўтариш қобилияти,
nчок-қирқилишлар сони(чоклар).
Т ни қуйидагича аниқланади:
ёғоч қопламаларида болтнинг эгилиши бўйича
, кўпи билан ;
пўлат қопламаларда болтни эгилишдаги мустаҳкамлиги бўйича
;
ўртадаги элементни эзилиши бўйича
;
четки ва энг қалин бир қирқимли элементни эзилиши бўйича
Тур =0,8а d Kап, кН
четки ва энг юпқа бир қирқимли элементни эзилиши бўйича
;
бу ерда: d-болт диаметри (см); с-ўртадаги элементнинг қалинлиги (см);
а-четки элементнинг қалинлиги (см); Kа-симметрик ва қияликни ҳисобга оладиган коэффициент.
Эгилувчи пўлат стерженли бирикмаларда А-I синфдаги силлиқ арматуралар қўлланилади ва бу бирикмалар ҳам эгилувчи болтли бирикмалар каби ишлайди ҳамда ҳисобланади.
Кимёвий агрессив ва нам муҳитлардаги эгилувчи болтли ёғоч элементли бирикмаларда болт алюминийдан D-16 ва стеклопластикадан АГ-4С лардан тайёрланиши мумкин. Уларнинг юк кўтариш қобилияти, шу жумладан:
D-16→Тэг= (1,6d2 +0,02a2 ),
АГ-4С→Тэг = (1,45d 2 + 0,02a2).
Михлар ҳам худди нагеллар каби ишлайди. Уларни ёғочга қоқилади. Амалиётда михларнинг диаметри 6 мм дан ошмайди. Михни ёғоч тахтага михлашда, унинг диаметри, 0,25 δтахта дан катта бўлиб кетмаслиги керак.

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling