7.1.6-расм. Винтлар ва хомутлар
1-Эгилувчи винт иши схемаси; II-Суғурилувчи винт иши схемаси.
а-винтлар; 1-схема работы изгибаемого винта; II-схема работы выдергиваемого винта; б-хомутлар; -глухарь; 2-шуруп; 3-тўғри хомут;
4-ярим эгилган; 5-эгилган
Назорат саволлари.
1.Кўндаланг кесимни катталаштириш.
2.Елимланган берикмалар.
3.Нагелли бирикмалар.
4.Ясси металл чангаклар ёрдамида бириктириш уйиб бириктириш
5.Чўзилган боғловчилар билан бириктириш.
6.Пайвандлаш.
7.Пўлат ўзакли (арматура) бирикмалар.
8.Сиқилишга ишловчи боғловчили.
9.Эгилишга ишловчи боғловчили.
10.Чўзилишга ишловчи боғловчили.
11.Силжиш-ёрилишга ишловчи боғловчили.
7.2-мавзу:Ёғоч конструкция турлари.
Режа:
1.Ёғочнинг афзаллиги ва камчиликлари, ёғоч материаллари, уларниниг турлари
2.Ёғочни чириш ва ёнишдан асрашнинг йўллари.
Таянч сўзлар: игна баргли, япроқли, қарағай, қора қарағай, тилоғоч, оқ қарағай, кедр, оқ қайин, эман, қайрағоч, тоғтерак, фанера, брусча, брус, юк кўтарувчи, тўшама, қопламалар, нисбий намлик, мустаҳкамлик чегараси, сиқилиш, қаттиқлиги, деформация
1.Ёғочнинг афзаллиги ва камчиликлари, ёғоч материаллари, уларниниг турлари
Ёғоч-бебаҳо қурилиш материалидир. Ёғоч материалининг заҳираси МДҲ давлатлари ичида Россия худудида энг кўп эди ва шунинг учун илгари ҳам, ҳозирда ҳам жуда кўп мамлакатларга ёғоч материалини асосан Россия экспорт қилади, шу жумладан Ўзбекистон республикаси қурилишларида ишлатиладиган сара ёғоч материаллари ҳам асосан Россиядан олинади.
Ёғоч материаллари асосан икки турдаги дарахтлардан олинади: игна баргли ва япроқли. Қурилишдаги ёғоч конструкциялари асосан игна баргли ёғоч дарахтларидан тайёрланади. Булар қарағай, қора қарағай, тилоғоч, оқ қарағай ва кедрлардир.
Ўрмончилик хўжалигида энг кўп тарқалган япроқли ёғоч дарахти-бу оқ қайиндир. Эман, қайрағоч, тоғтерак захиралари энди кўпайтирилмоқда.
Оқ қайин ва тилоғочлар фанера тайёрлаш саноатида асосий хом-ашё материаллари ҳисобланади.
Қурилишда ишлатиладиган ёғоч материалларини кўриниши бўйича асосий икки турга бўлинади: доирасимон ва қиррали.
Do'stlaringiz bilan baham: |