Сервиснинг турлари: Сервис хизматини амалга ошириш даврига қараб: - товарни сотиб олишдан олдин, яъни уни сотиб олиш пайтида кўрсатиладиган сервис хизмати;
- сотиб олгандан кейин кўрсатиладиган сервис хизмати;
- қўшимча тарзда кўрсатиладиган сервис хизмати.
Товарни сотиб олишдан олдин кўрсатиладиган сервис хизмати - Харидорларга маслаҳат бериш;
- Товарларни сотиш ва ишлатиш учун муайян тайёргарлик кўриш, шунингдек керак бўлса зарур хужжатларни тақдим этиш;
- Товарлар савдо нуқталарига етиб келганидан сўнг, хизмат кўрсатувчи ходимлар ташиш пайтида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш;
- Ускуналарни ўрнатиш ва созлаш, яъни иш ҳолатига келтириш;
- Сотишдан олдинги хизматлар ҳар доим бепул.
- Асосий мақсад – харидорнинг товарларни танлаш, синаб кўриш ва сотиб олиш бўйича ҳаракатларини минималлаштириш.
Товарни сотиб олгандан кейин кўрсатиладиган сервис хизмати Сотишдан кейинги сервис хизмати кўрсатиш тизими товарни ишлатиш жараёнида харидорга эмас, балки истеъмолчига таклиф этилади. Бундай сервис 2 бўлинади: - кафолатланган давр мобайнида кўрсатиладиган сервис хизмати;
- кафолатланган даврдан кейинги даврда кўрсатиладиган сервис хизмати.
Кафолатланган давр мобайнида кўрсатиладиган сервис хизмати - Кафолатланган хизмат – ишлаб чиқарувчининг кафолат мажбуриятлари амал қилиш муддати давомида товарнинг ишлаши учун зарур бўлган ишлар мажмуи.
- Гарчи бундай хизмат бепул тақдим этилади, деб ҳисобланса ҳам, бажарилган ишлар қиймати, шунингдек ишлатилган эҳтиёт қисмлар ва материаллар қиймати товар нархига киритилади.
- Кафолат муддати бир неча ой (маиший техника, пойафзал ва бошқалар) ёки бир неча йил (машиналар, ускуналар ва бошқалар) бўлиши мумкин
- Ускунани сотишда кафолат хизмати одатда харидорнинг ходимларини ўқитишни, скунанинг ишлашини диагностика қилишни, турли хил профилактика ишларини, алоҳида қисмларни ва агрегатларнир алмаштиришни ўз ичига олади
- Бундай кафолатли хизмат турлари техник хизмат кўрсатиш деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |