7-мавзу. Махсус фанларни ўкитиш жараёнида кўлланиладиган таълим воситалари


Download 162.98 Kb.
bet4/5
Sana10.04.2023
Hajmi162.98 Kb.
#1348696
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу ССИ

Юмшоқ сервис хизмати

  • Юмшоқ - маълум бир истеъмолчи учун муайян шароитларда маҳсулотнинг янада самарали ишлашини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотнинг унинг учун фойдалилик даражасини кенгайтириш билан боғлиқ интеллектуал хизматлар тўплами.

3. Сервисни ташкил этиш

Сервисни ташкил этишда қўлланиладиган ёндошувлар

  • Сервис фақат ишлаб чиқарувчининг ходимлари томонидан тақдим этилади.
  • Бундай ёндошув сотиладиган маҳсулотлар мураккаб, харидори кам, иш ва хизматлар ҳажми сезиларли ва юқори малакали мутахассисларни талаб қилганда тавсия этилади.
  • Сотувчи ва харидор ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқа, айниқса, ишлаб чиқарувчи маҳсулотни бозорга чиқараётганда жуда муҳимдир: ҳар қандай носозликлар тез ва эълон қилинмасдан бартараф этилади ва конструкторлар маҳсулотнинг ҳақиқий фаолияти натижалари тўғрисида қимматли маълумотларни олишади.

Сервисни ташкил этишда қўлланиладиган ёндошувлар

  • Сервис ишлаб чиқарувчининг филиаллари ходимлари томонидан амалга оширилади.
  • У биринчи вариантнинг барча афзалликларига эга, шунингдек, операцион хизмат кўрсатувчи ходимларини асбоб-ускуналар ишлатиладиган жоййларга имкон қадар яқинлаштиради.
  • Ушбу ёндошувни харидорлар сони сезиларли даражада ошганда, товарларни етарлича кенг тақсимлаш босқичида қўллаш тавсия этилади.

Сервисни ташкил этишда қўлланиладиган ёндошувлар

  • Сервис хизматлари ишлаб чиқарувчилар консорциуми томонидан амалга оширилади.
  • Консорциум таркибида алоҳида товарлар, ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва йиғмаларни ишлаб чиқарувчилар киради.
  • Ушбу ёндошув анча мураккаб ускуналарга – денгиз кемаларига, оғир транспорт ва йўловчи самолётларига, электр станцияларига хизмат кўрсатишда афзалроқдир.
  • Консорциум ўз ходимларини кўплаб мутахассисликлар бўйича ўқитиш учун пул сарфлаши шарт эмас. Ихтисослашув сервис хизмати сифатини оширишга имкон беради, аммо харидор ва етказиб берувчи ўртасида бош етказиб берувчи пайдо бўлади ва бу бизнес алоқаларини қийинлаштиради.

Download 162.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling