7-мавзу. Махсус фанларни ўкитиш жараёнида кўлланиладиган таълим воситалари


Download 162.98 Kb.
bet1/5
Sana10.04.2023
Hajmi162.98 Kb.
#1348696
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу ССИ

2-мавзу. Сервис хизматлари ва уларнинг турлари

Режа:

1.Сервис: тушунчаси ва моҳияти

2. Сервиснинг турлари

3. Сервисни ташкил этиш

1.Сервис: тушунчаси ва моҳияти

Сервис нима?

  • Сервис – истеъмолчи томонидан маҳсулотлар – машина ва ускуналар, маиший техника, транспорт воситалар ва бошқаларни сотиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ хизматлар тўплами.

Юқори сифатли сервис

  • Юқори сифатли сервис – бу рақобатбардош бозорда маҳсулотнинг бозор мувоффақиятининг ажралмас шартидир.
  • Сервис хизмати кўрсатилмаса, маҳсулот истеъмол қийматини ёки унинг бир қисмини йўқотади ва харидор томонидан рад этилади.
  • Тўғри ташкил этилган сервис маҳсулотнинг бутун ҳаётий цикли давомида уни нормал истеъмол қилиш ва ишлашга доимий тайёрлигини таъминлайди.

Сервиснинг асосий тамойиллари

  • Таклифнинг мажбурийлиги;
  • Мижоз томонидан сервисдан фойдаланиш ихтиёрийлиги;
  • Сервис хизматлари турларининг эластиклиги;
  • Оптимал баҳо сиёсати;
  • Сервисни ишлаб чиқариш даражасига мос келиши;
  • Сервис ахборот манбаи;
  • Сервис этикаси.

Сервиснинг функциялари

Сервис қўйидаги 3 та функцияни бажаради:

  • Техник — сервиснинг барча параметрлари ва истеъмол хусусиятлари ишлаб чиқарувчининг ваъдаларига мос келишини кўзда тутади.
  • Эксплуатацион — бу товарни утилитзация қилишгача бўлган эксплуатация жараёнида юзага келадиган барча муаммоларни ҳал қилишда ифодаланади.
  • Ахборот — маҳсулотнинг ишлаши, истеъмолчиларнинг фикрлари бўйича маълумотларни тўплашни таъминлайди.

Сервис тизимининг асосий вазифалари

  • Потенциал харидорларга маҳсулот сотишдан олдин маслаҳат бериш, уларга онгли равишда танлаш имкониятини бериш;
  • Харидорни ёки унинг ходимини сотиб олинган ускунанинг энг самарали ва хавфсиз ишлатишга ўргатиш;
  • Харидор мутахассисларига ўз вазифаларини тўғри бажариш имконини берувчи зарур техник хужжатларни топшириш;
  • Потенциал харидорга кўрсатиш пайтида унинг ишламай қолиши эҳтимолини олдини олиш мақсадида маҳсулотни сотишдан олдин тайёрлаш;
  • Товарни фойдаланиш жойида транзит пайтида шикастланиш эҳтимолини минималлаштирадиган тарзда етказиб бериш;
  • Маҳсулотни иш жойида ўрнатиш ва уни харидорга амалда кўрсатиш ва бошқалар.

Download 162.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling