7-мавзу. Тафакк


Download 490.67 Kb.
bet18/22
Sana18.10.2023
Hajmi490.67 Kb.
#1707451
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
7 мавзу

Ҳукмларнинг инкор қилиниши. Ҳукмларни инкор қилиш муҳим мантиқий амаллардан бўлиб, у орқали янги ҳукмлар (инкор ҳукмдан тасдиқ ҳукм ва тасдиқ ҳукмдан инкор ҳукм) хосил қилинади.
Икки ҳукм бир-бирига зид бўлиб, улардан бири албатта чин, бошқаси ѐлғон бўлса, бу ҳукмлар бир-бирини инкор қилувчи ҳукмлар бўлади. Инкор қилинаѐтган ҳукм чин бўлса, инкор қилаѐтган ҳукм ѐлғон бўлади. Инкор қилинаѐтган ҳукм (p) ѐлғон бўлса, инкор қилаѐтган ҳукм (p) чин бўлади10. (- инкор белгиси )

4. Ҳулоса чиқариш.
Воқеликни билиш жараѐнида инсон янги билимларга эга бўлади. Бу билимлар абстракт тафаккур ѐрдамида, мавжуд билимларга асосланган ҳолда вужудга келади. Бундай билимларни ҳосилқилиш мантиқ илмида хулоса чиқариш, деб аталади.
Хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин ҳукмлардан маълум қоидалар ѐрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади.
Хулоса чиқариш жараѐни асослар, хулоса ва асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади. Тўғри хулоса чиқариш учун, аввалам бор, асослар чин ҳукмлар бўлиши, ўзаро мантиқан боғланиши керак.
Масалан, «Аристотель – мантиқ фанининг асосчиси» ва «Платон юнон файласуфидир» деган икки чин ҳукмдан хулоса чиқариб бўлмайди. Чунки бу ҳукмлар ўртасида мантиқий алоқадорлик йўқ.

Download 490.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling