7-мавзу. Тафакк


Download 490.67 Kb.
bet17/22
Sana18.10.2023
Hajmi490.67 Kb.
#1707451
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
7 мавзу

Эквивалентлик ҳукмлари «агар ва фақат агар ... унда» мантиқий боғловчиси ѐрдамида икки оддий ҳукмнинг ўзаро боғланишидан ҳосил бўлади. Табиий тилда эквивалентлик ҳукмси шартли ҳукм кўринишида ифодаланади. Бундай ҳолатларда шартли ҳукмнинг эквивалент ҳукм эканлигини аниқлаш зарур бўлади. Агар шартли ҳукмнинг асоси натижада қайд этилган фикр учун зарурий ва етарли шарт ҳисобланса, унда бу ҳукм эквивалент ҳукм бўлади.

93

Эквивалент ҳукмнинг мантиқий боғловчиси () ѐки (↔) символи, яъни (моддий) эквивалентлик белгиси билан ифодаланади. Эквивалент ҳукмнинг формуласи қуйидагича ѐзилади: p ↔ q. Бу ҳукмни икки қисмга ажратиш мумкин: p → q & q → p. Масалан, Агар берилган бутун сон жуфт сон бўлса, унда у иккига қолдиқсиз бўлинади.
Эквивалент ҳукмнинг асоси ва натижаси чин бўлганда ѐки асоси ҳам, натижаси ҳам ѐлғон бўлганда, у чин ҳисобланади. Шартли ва эквивалент ҳукмни бир-биридан фарқлаш учун асос ва натижанинг ўрни алмаштириб кўрилади. Агар натижа бўлган ҳукм асос ҳукм учун сабаб бўлмаса, у холатда эквивалент ҳукм бўлолмайди.9
Қуйидаги шартли ҳукмнинг асос ва натижа қисмларини ўзгартирамиз: ―Агар инсоннинг фикр доираси кенг бўлса, унда у кўп мутоала қилган бўлади.‖ ―Агар инсон кўп мутоала қилган бўлса, унда унинг фикр доираси кенг бўлади.‖ Инсон фикр доирасининг кенг бўлиши фақат кўп мутоала қилишига эмас, балки ҳаѐт тажрибасига, тафаккурлаш қобилиятига ҳам боғлиқ. Демак, берилган ҳукм эквивалент ҳукм эмас.

Эквивалент ҳукмнинг чинлик таблицаси

p q pq
чин чин чин чин ѐлғон ѐлғон ѐлғон чин ѐлғон ѐлғон ѐлғон чин

Мураккаб ҳукмларнинг чин бўлиш шартларини билиш, фикрларнинг чин ѐки хатолигини аниқлаш билан бирга, бу ҳукмлар асосида тўғри хулоса чиқаришга ҳамда хулоса чиқаришда йўл қўйилган хатоларни аниқлашга имкон беради.

Download 490.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling