7-мавзу. Тафаккур шакллари: тушунча, ҳукм ва хулоса.
Режа: 1. Тушунча ва унинг турлари.
2. Тушунчалар билан олиб бориладиган мантиқий амаллар.
3. Ҳукм тафаккур шакли сифатида. Оддий ва мураккаб ҳукмлар. 4. Хулоса чиқариш.
Таянч тушунчалар: ақл, тафаккур, мантиқ, тафаккур шакли, тафаккур қонуни, ном, термин, тушунча турлари, тушунчани чегаралаш, тушунчани умумлаштириш, тушунчани таърифлаш, тушунчани бўлиш, ҳукм, оддий ва мураккаб ҳукмлар, хулоса, дедуктив ва индуктив хулоса чиқариш, силлогизмлар, аналогия, энтимема.
1. Тушунча ва унинг турлари.
Тушунча тафаккур шаклларидан бири сифатида тил орқали ифодаланади. Тушунчанинг моҳиятини билиш учун унинг ном ва сўз билан қандай боғлиқлигини аниқлаб оламиз.
Инсон буюм ва ҳодисалар ҳақида тушунчага эга бўлиш учун уларнинг номларини билиши зарур. Оламдаги барча жонли ва жонсиз мавжудотларнинг, воқеа ва ҳодисаларнинг номи бор. Номлар билиш ва мулоқотнинг зарурий воситасидир. Буюм ва ҳодисаларнинг номи тилни мавжуд воқелик билан боғлаб туради. Фараз қилинг, оламдаги ҳеч бир нарсанинг номини билмасак, улар ҳақида тушунчага эга бўлишимиз, фикр юритишимиз мумкинми?
Ном нима? У тушунча билан айнанми? Ном алоҳида предметни ѐки предметлар груҳини белгиловчи тил ифодасидир. Масалан: ―Амур Темур‖ сўзи темурийлар давлатининг асосчиси бўлган буюк бобокалонимизнинг номини билдиради; ―ўқитувчи‖ сўзи билим берувчи инсонни, ―қизил‖сўзи эса барча буюмлардаги қизил рангни ифодалайди. Буюм ва ҳодисаларга инсон ном қўяди ва ном туфайли улар ҳақида тушунчага эга бўлади. Бундан маълум бўладики, ном тил ифодаси бўлса, тушунча тафаккур шаклидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |