7-мавзу. Тафакк


Download 490.67 Kb.
bet6/22
Sana18.10.2023
Hajmi490.67 Kb.
#1707451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
7 мавзу

Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар. Аввал кўриб ўтганимиздек, тушунчалар хажмига кўра бир-биридан фарқ қилади. Баъзиларининг хажми кенг, бошқалариники тор, баъзиларининг хажми бошқаларининг хажмига киради ва ҳ.к. Шунингдек, мазмунига кўра бир-бирига яқин бўлган (―талаба‖ ва ―ҳунарманд‖) ѐки жуда узоқ бўлган (―қалам‖ ва ―тоғ‖) тушунчалар ҳам бор. Мазмуни бирор умумийликка эга бўлган тушунчаларни ўзаро таққослаш мумкин, мазмуни бир-бирдан узоқ бўлган тушунчаларни эса таққослаб бўлмайди. Айтиш мумкинки, баъзи тушунчалар мазмуни ва хажмига кўра яқин бўлса, бошқалари узоқ бўлади.
Умумий белгиларга эга бўлган, мазмуни ва ҳажми жиҳатидан бир-бирига яқин турган тушунчаларга таққосланадиган тушунчалар дейилади. Масалан, ―квадрат‖ ва ―ромб‖, ―мухандис‖ ва ‖олим‖ тушунчалари ана шундай таққосланадиган тушунчалар ҳисобланади.
Бир-бири билан узоқ алоқада бўлган, кўп ҳолларда моддий ѐки идеал бўлишдан бошқа умумий белгига эга бўлмаган предметларни акс эттирувчи тушунчалар таққосланмайдиган тушунчалардир. ―Планета‖ ва ―дарахт‖, ―бахт‖ ва ―нон‖ тушунчалари таққосланмайдиган тушунчалар ҳисобланади. Таққосланмайдиган тушунчаларни таққослаш албатта фикрнинг хато бўлишига, нотўғри хулосаларга олиб келади. Нотўғри, хато фикр хатти - харакатларнинг ҳам нотўғри бўлишига сабаб бўлади. Масалан, ―бахт‖ ва ―қимматбаҳо тақинчоқ‖ тушунчаларини таққослаб бўлмайди. Шунинг учун инсоннинг бахтли ѐки бахтсиз бўлиши унинг қимматбаҳо тақинчоққа эга эканлигига боғлиқ эмас.
Мантиқда фақат таққосланадиган тушунчалар ўртасидаги мантиқий муносабатлар ўрганилади. Таққосланадиган тушунчалар ҳажм жиҳатидан сиғишадиган ва сиғишмайдиган бўлади. Хажми умумий элементларга эга бўлган тушунчалар сиғишадиган тушунчалар бўлиб, уларнинг ҳажми бир-бирига бутунлай, тўлалигича ѐки қисман мос келади. Улар ўртасида уч хил муносабат мавжуд: мослик, қисман мослик ва бўйсуниш.

6 Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида. /Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 426-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда.
86
Мослик муносабати А – А.Навоий. .
В – ―Маҳбуб ул-қулуб‖ асарининг AB муаллифи. А=В


Download 490.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling