7-мавзу. Тафакк


Download 490.67 Kb.
bet14/22
Sana18.10.2023
Hajmi490.67 Kb.
#1707451
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
7 мавзу

2. Зидлик (контрадиктор) муносабати мазмуни ва ҳажмига кўра турлича бўлган ҳукмлар (1- мисолда: А1 ва О1, Е1 ва I1; 2-мисолда: А2 ва О2, Е2 ва I2.) ўртасида мавжуд бўлади. Яъни бир нарса ѐки воқеа ҳақида бир вақтда айтилган иккита зид фикрнинг иккалови ҳам чин бўлмайди, уларнинг бири чин, иккинчиси хато ѐки иккаласи ҳам хато бўлиши мумкин.
3. Бўйсуниш муносабати сиғишадиган ҳукмлардан мазмуни бир хил, ҳажми турли хил бўлган ҳукмлар ўртасида бўлади. Бунда умумий ҳукмлар бўйсундирувчи, жузъий ҳукмлар бўйсунувчи бўлади. Бўйсуниш муносабатида умумий ҳукмлар чин бўлса, уларга бўйсунувчи жузъий ҳукмлар ҳам чин бўлади. Лекин жузъий ҳукмлар чин бўлганда, умумий ҳукмлар ноаниқ (чин ѐки хато) бўлади. Агар умумий ҳукмлар хато бўлса, уларга бўйсунувчи жузъий ҳукмлар ноаниқ (чин ѐки хато) бўлади.
91
Юқоридаги 1- мисолда А1– хато, I1 – чин; Е1 – хато, О1 – чин бўлади. Маълум бўладики, умумий ҳукмлар хато бўлса, жузъий ҳукмлар чин бўлиши мумкин.
2- мисолимизда А2– ҳукм чин бўлгани учун унга бўйсинувчи I2 ҳукм – чин; Е2 -ҳукм хато бўлгани учун унга бўйсинувчи О2 ҳукм ҳам хато бўлди.
4. Қисман мослик (субконтрар) муносабати мазмуни ҳар хил бўлган жузъий ҳукмлар ўртасида мавжуд бўлади. Бу ҳукмлар бир вақтда чин бўлиши мумкин, лекин ҳар иккиси бир вақтда хато бўлмайди. Агар улардан бирининг хатолиги аниқ бўлса, унда бошқаси, албатта, чин бўлади. Юқоридаги 1- мисолимизда I1- ва О1- ҳукмлар бир вақтда чин бўлса, 2-мисолимизда О2 – ҳукмнинг хатолиги аниқ бўлгани учун I2 – ҳукм чиндир.

Download 490.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling