7-мавзу. Тафакк


Download 490.67 Kb.
bet22/22
Sana18.10.2023
Hajmi490.67 Kb.
#1707451
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
7 мавзу

Илмий индукция эҳтимолий хулоса чиқаришнинг шундай турики, унинг асосларида бирорта белгининг бир синфга мансуб предметларнинг бир қанчасида такрорланиши қайд этилиши билан бир қаторда, у белгининг сабабий алоқаси хақида ҳам маълумот мужассамлашган бўлади ва улар хулосада берилган предметлар синфига нисбатан ҳосил қилинган фикрда ўз аксинитопади.
Оммабоп индукциядан фарқли улароқ, илмий индукцияда бир синфга мансуб предметларда такрорланувчи белги шунчаки қайд этилиб қолмасдан, балки у ҳақида тўлароқ маълумотга эга бўлиш, унинг мавжуд бўлиши сабабини аниқлаш учун предметнинг бошқа белгилари билан бўлган алоқалари, хусусан, сабабий боғланишлари ўрганилади. Ана шунинг учун ҳам, яъни ҳодисаларнинг сабабини аниқлашга, уларни ифода этувчи қонунларни очишга қаратилгани учун ҳам тўлиқсиз индукциянинг бу турини илмий индукция деб аташади.
Аналогия. Аналогия (грек. - мослик, ўхшашлик) бавосита хулоса чиқаришнинг бир туридир. Дедуктив хулоса чиқаришда фикр умумийликдан хусусийликка қараб, индукцияда хусусийликдан умумийликка қараб ҳаракатланса, аналогияда эса бир хусусий ҳолатдан бошқа хусусий ҳолатга қараб ҳаракатланади.
Аналогияда предметларнинг ўхшаш хоссаларига асосланиб хулоса чиқарилади. Табиат ва жамиятда объектив турли-туманлик билан бир қаторда, объектив ўхшашлик ҳам мавжуддир. Улар инсон онгида ўз ифодасини топади. Объектив реалликнинг турли сохаларига оид қонун ва қоидалар тузилиши жиҳатидан ўхшаш бўлса, улар акс эттирган воқеаликдаги турли нарса ва ҳодисалар ҳам маълум маънода ўхшаш бўлади.
Қуш тирик мавжудот, унинг қаноти бор, у учади.
Инсон ҳам тирик мавжудот, унинг қаноти йўқ, у учмайди. Инсоннинг ҳам қаноти бўлса, у, эҳтимол учади.

Назорат саволлари: 1. Тушунча нима?
2. Тушунчанинг қандай турлари бор?
3. Тушунчанинг мазмуни ва хажмини тушунтиринг. 4. Ҳукмнинг гапдан фарқини айтинг.
5. Оддий хукм нима ва унинг турларини биласизми? 6. Мураккаб ҳукмлар қандай ҳосил бўлади?
7. Дедукция ва индукция нима?
8. Силлогизмнинг қандай қоидалари бор?
Download 490.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling