Тўлиқ индукция индуктив хулоса чиқаришнинг шундай турики, унда бирорта белгининг маълум бир синфга мансуб ҳар бир предметга хослигини аниқлаш асосида, шу белгининг берилгансинфпредметлариучун умумийбелгиэканлигиҳақидахулосачиқарилади.
Тўлиқ индукция предметларнинг кичик синфига, элементлари яққол кўзга ташланиб турадиган, миқдор жиҳатдан чекланган ѐпиқ системаларга нисбатан хулоса чиқаришда ишлатилади. Масалан, Қуѐш системасига кирувчи планеталар, НАТОга аъзо давлатлар, бирорта шаҳарда жойлашган корхоналар ва шу кабилар ҳақида хулосаларни тўла индукция йўли билан олиш мумкин.
95
Тўлиқсиз индукция шундай эҳтимолий хулоса чиқариш турики, унда бирорта белгининг бир мантиқий синфга тегишли предметларнинг бир қисмига (бир нечтасига) хослигини (ѐки хос эмаслигини) аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синфга мансуб барча предметларга хослиги (хос эмаслиги) ҳақида хулоса чиқарилади.
Тўлиқсиз индукцияда фикримиз, худди тўлиқ индукциядагидек, жузъийликдан (яккаликдан) умумийликка, камроқ умумийлашган билимдан кўпроқ умумийлшган билимга қараб ҳаракат қилади.
Санаш орқали тўлиқсиз индукция ѐки оммабоп индукция (энумератив индукция) индуктив йўл билан умумлаштиришнинг шундай турики, унда бир синфга мансуб предметларнинг бир қанчасида бирорта белгининг такрорланишини кузатиш асосида, унинг шу синфга кирувчи барча предметларга хослиги ҳақида эҳтиомолий тарздаги хулоса чиқарилади.
Санаш орқали тўлиқсиз индукциянинг объектив асосини инсонларнинг кўп йиллик ҳаѐтий фаолияти, авлоддан авлодга ўтиб келаѐтган турмуш тажрибалари натижалари ташкил этади. Масалан, ѐз жуда иссиқ келганда, қишда қаттиқ совуқ бўлиши мумкинлиги, қалдирғочларнинг учиб кетаѐтгани ҳавонинг совий бошлаганини билдириши ва шу каби хулосалар инсонларнинг оби-ҳавони узоқ йиллар давомида кузатишининг натижасидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |